Click to listen highlighted text!
1
Режим работы Верховного суда Республики Узбекистан – понедельник – пятница: 9:00 – 18:00

Category: Янгиликлар

photo_2026-05-26_11-49-56

КЕЧ БЎЛСА-ДА, АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ: ОЛИЙ СУДНИНГ ОҚЛОВ ҲУКМЛАРИ ЗАМИРИДАГИ ҲАҚИҚАТ

Қисмат шундай бешафқатки, баъзан беайб ва беғубор инсонларнинг шаъни топталади, қадр-қимматига ҳам “қора” деб тамға босади. Аммо вақт чархпалаги айланиб, адолат қуёши балқиб чиқади: ким оқу ким қора эканлиги барибир равшан бўлади.

Жорий йил 6 май куни Олий судда бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси нафақат ҳуқуқий жараён, балки халқимизнинг бир асрлик ярасига малҳам бўлган тарихий воқеа сифатида ҳам муҳрланди. Ўша куни 161 нафар ватандошимизнинг пок номи орадан юз йил ўтиб, қайта тикланди.

Айтиш керакки, оқланганлар орасидаги ўнлаб шахслар ўз маҳалладошлари ҳамда қишлоқдошларини озиқ-овқат билан таъминлаган бойлар ва ишбилармон мулкдорлар бўлган.

Шўро мафкураси учун эса “бой” дегани — “эзувчи” ва “аксилинқилобчи” деган маънони англатарди.

Ана шу 161 нафар шахсга қўйилган асосий айбловлардан бири — миллий озодлик ҳаракати раҳбарлари, яъни қўрбошилар билан яқин алоқада бўлиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш эди. Архив ҳужжатлари шуни кўрсатадики, ўша даврда Мадаминбек, Шермуҳаммадбек ёки Иброҳимбек каби қўрбошиларга бир коса овқат берган хонадон ёки уларнинг отига тақа қоққан ҳунарманд ҳам “босмачиларнинг ҳамтовоғи” сифатида қатағон қилинган.

Аслида, бу алоқалар аксар ҳолларда табиий зарурат бўлган. Қўрбошилар ўз юртини босқинчилардан ҳимоя қилган миллий қаҳрамонлар сифатида кўрилгани учун халқ уларга ихтиёрий равишда кўмак берган.

Айрим ҳолларда эса, қўрбошилар қишлоқларга кириб келганда, аҳоли қўрқув ёки меҳмоннавозлик юзасидан уларни кутиб олган. Аммо шўро “учлик”лари учун бу ҳолат ўлим жазоси ёки сургун учун етарли асос бўлиб хизмат қилган.

Шўро ҳокимияти ва қизил армия 1918-1920 йилларда миллий озодлик ҳаракатини халқ кўз ўнгида обрўсизлантириш, уларни шунчаки “талончи” ва “қароқчи” қилиб кўрсатиш учун “босмачи” атамасини тизимли равишда қўллагани сир эмас.

Ўз навбатида, большевиклар томонидан ўрнатилган “ҳарбий коммунизм” сиёсати озиқ-овқатнинг реквизиция қилиниши, яъни тортиб олиниши ва аҳолининг очликдан қирилишига олиб келганки, оқибатда одамлар қўлига қурол олишга мажбур бўлган. Масжид ва мадрасаларнинг ёпилиши, миллий қадриятларнинг оёқости қилиниши эса, бу қаршилик ҳаракатини муқаддас кураш даражасига кўтарган.

Шўро ҳокимиятининг фикрича, бу ҳаракатда қатнашиш “ватанга хиёнат” ва “жиноят” деб ҳисобланган бўлса, бугунги тарихшунослик ва мустақил давлатчилик нуқтаи назаридан қараганда, ушбу кураш ўз ер-мулкини, ор-номусини ва эътиқодини босқинчилардан ҳимоя қилишдин бошқа нарса эмас.

Бу 161 нафар шахснинг жиноят ишларини варақлаган киши ҳайратдан ёқа ушлайди. Айблов баённомаларида “совет ҳокимиятини ағдаришга қаратилган қуролли қўзғолонларда қатнашиш”, “чет эл жосуслари билан алоқа ўрнатиш” ва “миллий айирмачилик” каби ваҳимали жумлалар келтирилган.

Аммо реал ҳақиқат шундаки, ушбу шахсларнинг кўпчилиги на суд қилинган, на айбсизлигини исботлаш учун адвокат хизматидан фойдаланган. “Тройка”ларнинг ҳукми қисқа ва қатъий бўлган: 33 нафари дарҳол отиш жазосига, қолганлари Сибирь ва шимолий ўлкалардаги концлагерларда 5 йилдан 10 йилгача мажбурий меҳнат жазосига ҳукм қилинган.

Шу тариқа 1920-йилларнинг совуқ қишларида ваҳшиёна қийноқлар остида олиб борилган сўроқлар натижасида улардан “иқрорлар” олинган.

Буларнинг барчаси ҳуқуқий меъёрларга ҳам, инсоний мезонларга ҳам мутлақо зиддир.

Олий суд томонидан ушбу шахсларнинг оқланишига бир неча муҳим омиллар асос бўлди. Жумладан, архив ҳужжатлари ўрганилганда, уларнинг айбдорлиги суд ҳукми билан аниқланмасдан туриб, суд муҳокамасисиз жиноий жавобгарликка тортилганини кўриш мумкин. Зеро, иш ҳужжатлари уларнинг ўз даврида ватан ҳимояси, юрт мустақиллиги, дини, эътиқоди, маданияти ва миллий ғурури учун курашганлигини тасдиқлайди.

Шу билан бирга, дастлабки тергов даврида жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этилган ушбу шахсларнинг айримлари қўйилган айбловни инкор қилган бўлса-да, уларни айблаш учун фақатгина гувоҳларнинг дастлабки терговдаги кўрсатмалари асос қилиб олинган.

Қолаверса, ўша даврдаги тергов жараёнларида ҳатто энг оддий ҳуқуқий нормаларга ҳам амал қилинмаган, уларни айбдор деб топишда, ишга тааллуқли бўлган ҳолатлар атрофлича ўрганилмасдан, текшириб чиқилмасдан ва холис баҳоланмасдан бирон-бир ишончли далилларсиз қарор чиқарилган.

Мазкур шахслар аслида жиноятчи эмас, балки ўз ер-мулкини, дини ва миллий қадриятларини ҳимоя қилган ватанпарварлар бўлгани тарихий ҳақиқат сифатида эътироф этилди.

Бугун Ўзбекистонда қатағон қурбонларини оқлаш шунчаки кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасига кўтарилган маънавий вазифадир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бу инсонларнинг номларини тиклаш орқали биз тарихий адолатни тиклаяпмиз.

Олий суд томонидан йўлга қўйилган ушбу амалиёт нафақат марҳумларнинг руҳини шод қилади, балки уларнинг бугунги кунда яшаётган авлодлари – фарзандлари, набиралари елкасидан “халқ душманининг авлоди” деган оғир маломатни олиб ташлайди ва ўз аждодларига нисбатан фахр туйғусини шакллантиради.

Бинобарин, 2021 йилдан буён жами 1 200 дан ортиқ ватандошимизнинг оқланиши халқимизнинг ўтмишига бўлган ҳурмати ва келажакка бўлган ишончининг рамзидир.

Мухтасар айтганда, 161 нафар шахснинг оқланиши – бу 161 та оиланинг қайта тикланиши, 161 та ҳақиқатнинг қарор топишидир. Кеч бўлса-да, адолат барибир ғалаба қозонди.

Хумоюн Абдуразақов,

Олий суднинг

Жамоатчилик билан алоқалар

 маркази катта консультанти

photo_2026-05-06_18-07-31

ТАРИХИЙ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ: ҚАТАҒОННИНГ 161 НАФАР ҚУРБОНИ ОҚЛАНДИ

Тарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Маълумки, Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган. Шунинг баробарида қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангач, уларнинг номларини аниқлаш борасида изланишлар кўлами кенгайтирилиб, масъулларга вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш белгиланган.

Бундан ташқари, Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи тузилган.

Ишчи гуруҳнинг изчил фаолияти, кўламли саъй-ҳаракати туфайли кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 1 236 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.

Куни кеча Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган бир гуруҳ ватандошларимизга оид жиноят ишлари келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

2026 йил 6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди.

Юрт мустақиллиги, дини, эътиқоди, маданияти ва миллат ғурури учун курашиш йўлида ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.

2026 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари

РЎЙХАТИ

1. Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлимининг 1920 йил 22 октябрдаги қарорига кўра:

1) 1892 йилда Фарғона вилояти, Марғилон тумани, Янги-Чек қишлоғида туғилган, РСФСР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, тикувчи, Фарғона вилояти, Марғилон тумани, Янги-Чек қишлоғида яшаган Магомед Ахунов РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1890 йилда Фарғона вилояти, Тойлоқобод тумани, Охчи қишлоғида туғилган, ўзбек, РСФСР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, тикувчи, Фарғона вилояти, Тойлоқобод тумани, Охчи қишлоғида яшаган Тилабой Устабеков РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1890 йилда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Веселея кўчаси 2-уйда туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, қассоб, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Веселея кўчаси 2-уйда яшаган Василий Игнатьевич Клименко РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1888 йилда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Веселея кўчаси 2-уйда туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, қассоб, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Веселея кўчаси 2-уйда яшаган Абдулажан Раджабаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1882 йилда Фарғона вилояти, Файзиобод тумани, Ингичка қишлоғида  туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, тўқувчи, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Веселея кўчаси 2-уйда яшаган Мулла Турғун Абдуллаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1883 йилда йилда Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида яшаган Киргизбай Азимбаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1895 йилда Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида яшаган Абдул Назар Магомеди Ярбеков РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1884 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳри Чор-Чинор гузарида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳри Чор-Чинор гузарида яшаган Мир Абзаль Мир Ахматов РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1877 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ўрда-Таги кварталида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, избошчи, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Ўрда-Таги кварталида яшаган Хамиджан Исматбаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1895 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи , Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Амиджан Лютфулаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1895 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Гапурджан Аталиков РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

12) 1895 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Ядгаржан Умаров РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

13) 1896 йилда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Қизил кўча 39-уйда туғилган, миллати арман,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, нонвой, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Қизил кўча 39-уйда яшаган Израил Мелексетович Мадундев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

14) 1880 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи , Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Сатиболди Халилов РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

15) 1894 йилда Россия империясининг Кавказ ҳудудида туғилган, миллати Армани, РСФСР фуқароси, маълумотга эга, оила қурмаган,
Қизил армия сафида Фарғона кавалерия полкининг 3-эскадронида хизмат қилган ва яшаган Аркадий Хананянц РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

16) 1897 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ўрда-Таги кварталида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, избошчи, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Ўрда-Таги кварталида яшаган Раджаб РузибаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

17) 1882 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Рўзимат Умар АлиевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

18) 1881 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ўрда-Таги кварталида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, избошчи, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Ўрда-Таги кварталида яшаган Мадумар АбдуллаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

19) 1890 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи , Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Юсупбай МадумаровгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

20) 1872 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи , Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Ахун Бува УрумбаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1888 йилда йилда Фарғона вилояти, Қизилқия шаҳарчаси туғилган, миллати тожик, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Қизилқия шаҳарчасида яшаган Шарипхан ГуламовгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1888 йилда йилда Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Қоратепа-Чақир тумани, Нанай қишлоғида яшаган Расуль АбдуразаковгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

23) 1890 йилда йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳри Чор-Чинор гузарида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, даллол, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳри Чор-Чинор гузарида яшаган Яқуджан Маҳмуд ҚабуловгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

24) 1882 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ўрда-Таги кварталида туғилган, миллати ўзбек, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, избошчи, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Ўрда-Таги кварталида яшаган Махмуд Бува ТаджибаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

25) 1901 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, темирчи, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Камелджан Абдураим ХоджаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

26) 1889 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Аванбек маҳалласи 109-уйда туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Аванбек маҳалласи 109-уйда яшаган Гафурджан ХашимбаевгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

27) 1894 яшаган яшаган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Веселая кўчасида туғилган, миллати сарт, ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, уй бекаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Веселая кўчасида яшаган Рахбар Ниса ГафурбаевагаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

28) 1899 йилда яшаган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Веселая кўчаси 32-уйда туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, тўқувчи, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Веселая кўчаси 32-уйда яшаган Абдукадир ЗулфикаровгаРСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

29) 1907 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоятида яшаган, вояга етмаган Алимджан Алибаев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан вояга етмаганлар жиноятлари билан ишлаш комиссияси аъзоларига топширилган;

30) 1907 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоятида яшаган, вояга етмаган Ҳакиджан Кулдашев РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан вояга етмаганлар жиноятлари билан ишлаш комиссияси аъзоларига топширилган;

31) 1875 йилда Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида туғилган, миллати ўзбек,  ТАССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, мирза, Фарғона вилояти, Эски Марғилон шаҳар, Қаландархона маҳалласида яшаган Камелетдин Халилов РСФСР ЖКнинг 58, 59 ва 66-моддалари билан жазодан озод қилинган.

2. Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1933 йил 5 июлдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1907 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Арипходжиев Урумбайга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

2) 1889 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Курбанов Назарматга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

3) 1902 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Нурбабаев Кушакга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1911 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Хашимов Зупарга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1902 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Авазбадалов Мирзаюсупга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 6 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1895 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Ибраимов Абдиюсупга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 6 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1895 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Миркаримов Ахматга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

8) 1890 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Нурбабаев Карабайга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 6 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

9) 1904 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Джалалходжаев Нуретдинга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

10) 1890 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Ергазиев Мирзаабдуллага РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

11) 1880 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Мирзаахметов Замритга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

12) 1892 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Шаматов Шамахмутга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

13) 1907 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Шамшиев Халматга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

14) 1912 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Азимов Кучарга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

15) 1907 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Азиметов Садирга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

16) 1910 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Ниязматов Рахматиллага РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

17) 1880 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Мирзаахметов Муллаагзамга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

18) 1877 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Саипов Арипга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

19) 1863 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Сагатов Мирисага РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

20) 1866 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Исамухамедов Усманга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1899 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Хумсон қишлоғида яшаган Кабилов Сатретдинга РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1909 йилда Бўстонлиқ туманида туғилган, миллати тожик, Хумсон қишлоғида яшаган Шафайзиев Файзибай РСФСР ЖКнинг 58-моддаси билан тергов даврида қамоқда ўтирган муддати инобатга олиниб, жазодан озод этилган.

3. Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1926 йил 26 сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1870 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Баратов ЧулигаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

2) 1903 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Турдиев АрабгаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

3) 1909 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Сабиров МухутдингаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1905 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Шукуров БолтагаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1865 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Хамидов ХаитгаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1880 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Каттаев БекмуродгаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1905 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Саидов ТишагаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

8) 1910 йилда Бухоро туманида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро туманида яшаган Хаитов НигматгаЎзССР ЖКнинг 64 ва 14,78-моддалари билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

4. Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1930 йил 12 сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1886 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалай қишлоғида туғилган, миллати туркман, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалай қишлоғида яшаган Гаиб Мамед Алиев ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1895 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида яшаган Мулла Тура ЮлдашевгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

3) 1895 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида яшаган Турды ШакировгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1888 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Бозор-Хожа қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Бозор-Хожа қишлоғида яшаган Алим Саид НафасовгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 8 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1859 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Олот қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Олот қишлоғида яшаган Худояр РахмоновгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1891 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Сала-Қоравул қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Банги қишлоғида яшаган Мулла Мурат КувандыковгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1892 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалъа қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалъа қишлоғида яшаган Хазраткул ШировгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 2 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

8) 1894 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалъа қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Қизил-Қалъа қишлоғида яшаган Халмурат ШировгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 2 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

9) 1892 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Арна қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Арна қишлоғида яшаган Ачиль НиязовгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

10) 1893 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Чандир қишлоғида яшаган Некадам Шукуров ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;

11) 1870 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Банги қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Банги қишлоғида яшаган Навруз Мамед Мурадов ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;

12) 1900 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Банги қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Банги қишлоғида яшаган Султан-Мат Каримов ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;

13) 1911 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Оқкент қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Оқкент қишлоғида яшаган Иргаш Курбан Турдыев ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган.

5. Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 19 апрелдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1902 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Байтураев КучумгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

2) 1897 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Ахмедов ИсмаилгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

3) 1885 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах  туманида яшаган Салимов Мулла ЮсупгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1893 йилда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах туманида яшаган Сафаров АхмедгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1893 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Казаков АброргаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1898 йилда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах туманида яшаган Пардабаев ТурдибайгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1875 йилда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах туманида яшаган Джумабаев АбсаидгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

8) 1877 йилда Ховос туманида туғилган, миллати ўзбек, Ховос туманида яшаган Нарматов АбдуразакгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

9) 1875 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Ахмедов БикбайгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

10) 1903 йилда Булунғур туманида туғилган, миллати ўзбек, Булунғур туманида яшаган Ташбулатов ХалджигитгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

11) 1877 йилда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах туманида яшаган Халикулов Мулла ДанагаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

12) 1864 йилда Зомин туманида туғилган, миллати ўзбек, Зомин туманида яшаган Абдурахман мулла АзимқулгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

13) 1900 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Данияров АчилгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

14) 1878 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Ташматов ИшмуратгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

15) 1897 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Уразкулов АлламуратгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

16) 1914 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Каракулов ГулмуратгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

17) 1912 йилда Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, Жиззах туманида яшаган Бикмирзаев СайдуллагаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 3 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

18) 1913 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Абдураимов Халмумин ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан жазодан озод қилинган;

19) 1906 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, Ғаллаорол туманида яшаган Курбанов Атамурат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан жазодан озод қилинган.

6. Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1930 йил 26 июлдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1877 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, собиқ оқсоқол, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Абдуразаков Мадамин ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1879 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Ахмедов Умурзак ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1899 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Абдуразаков Мадумар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

4) 1903 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Ирматов Саид Ахмет ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

5) 1905 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Оғасарой қишлоғида туғилган туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Оғасарой қишлоғида яшаган Хаитназаров Максут ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

6) 1870 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Худайназаров Марзия ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

7) 1855 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Закиров Абдураим ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

8) 1870 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, диний хизматчи (имом), Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Маразыков Иргашбай ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

9) 1875 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Мирзаев Юлдашбай ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

10) 1864 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, диний хизматчи (имом), Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Маразыков Мулла Юлдаш ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

11) 1870 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, диний хизматчи, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Караходжаев Максут Ходжа ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

12) 1878 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Караходжаев Улуғ Ходжа ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

13) 1853 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Игамбердиев Ашурбой ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

14) 1892 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, собиқ қишлоқ шўроси раиси, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Шакиров Тапулды ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

15) 1905 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Олмос қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Олмос қишлоғида яшаган Мукимбаев Халимбай ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан отувга ҳукм қилинган;

16) 1890 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, хусусий тегирмон эгаси, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Ахмедов ХасанбайгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

17) 1872 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Игамбердиев ИмаматгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

18) 1884 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Тохтаназаров МадалимгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

19) 1893 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Игамбердиев ИркабайгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

20) 1888 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Мирзаев ЗакирбайгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

21) 1889 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Поп қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Поп қишлоғида яшаган Абдугафуров КасымджангаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

22) 1880 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Ризалиев Мирза МуратгаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

23) 1868 йилда Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Фарғона (ҳозирги Наманган) вилояти, Поп тумани, Чоркесар қишлоғида яшаган Имамалиев РаимбабагаЎзССР ЖКнинг 78-моддаси билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

7. Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1934 йил 29 мартдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1894 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Ки-ким” қишлоғида яшаган, Абдуллаев Нарзулла Максум ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

2) 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Митан” қишлоқ совети, “Багрин” қишлоғида яшаган Юлдашев Туракул ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

3) 1907 йилда туғилган, миллати ўзбек, Митан тумани, “Юкары-сарай” қишлоқ совети, “Камар” қишлоғида яшаган Турсунов Дустмурад ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

4) 1893 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Барлас” қишлоқ совети, “Камар” қишлоғида яшаган Расулев Мулла Мурат ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

5) 1900 йилда туғилган, оилали, миллати ўзбек, Митан туманида яшаган Карабаев Нугман ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

6) 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Сарай-курган” қишлоқ совети, “Бабаназар” қишлоғида яшаган Бекматов Худайназар ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

7) 1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Сарай-курган” қишлоқ совети, “Бабаназар” қишлоғида яшаган Халманов Нормухамед ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

8) 1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон шаҳрида яшаган Салимов Абдулла Максум ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

9) 1908 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Базарджой” қишлоқ совети, “Хасан-баба” қишлоғида яшаган Халманов Бекпулат ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

10) 1911 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Юкары-сарай” қишлоқ совети, “Камар” қишлоғида яшаган Рустамов Наркул ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

11) 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Юкары-сарай” қишлоқ совети, “Джума-Базар” қишлоғида яшаган Саибов Мирза ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

12) 1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Базарджой” қишлоқ совети, “Кара-Касмак” қишлоғида яшаган Каримов Абдуразак  ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

13) 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Культусун” қишлоқ совети, “Урта-Тусун” қишлоғида яшаган Норматов Кабыл ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

14) 1884 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Куль” қишлоғида яшаган Нормухамедов Мирза-Атакул ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

15) 1902 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Кунград” қишлоқ совети, “Шаназар” қишлоғида яшаган Наврузов Туган ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

16) 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Зарбдан” қишлоқ совети, “Байтуба” қишлоғида яшаган Абдужабаров Игамкул ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

17) 1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Митан” қишлоқ совети, “Туяклы-Бахрин” қишлоғида яшаган Байбусунов Юлдаш ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

18) 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Субут” қишлоғида яшаган Батыров Клыч ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

19) 1912 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Сарай-курган” қишлоқ совети, “Кичик-Араб” қишлоғида яшаган Хатамов Джалил ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

20) 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Сарай-курган” қишлоқ совети, “Бабаназар” қишлоғида да яшаган Ярматов Рузы ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

21) 1885 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Машрабад” қишлоқ совети, “Ярмат-Казы” қишлоғида яшаган Абдугафаров Мулла Турсун ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

22) 1884 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон шаҳрида яшаган Аминов Мирза Юсуп ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

23) 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Ки-Ким” қишлоғида яшаган Сафаров Нормухамед Максум ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

24) 1904 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Чим-курган” қишлоқ совети, “Токсан” қишлоғида яшаган Сафаров Навруз Махамад (Магомет) ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

25) 1912 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Кушрабад” қишлоқ совети, “Рават” қишлоғида яшаган Ишкабылов Бекмурат ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

26) 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Ки-Ким” қишлоғида яшаган Исламов Хатам ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

27) 1894 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Митан” қишлоқ совети, “Бахрин” қишлоғида яшаган Иргашев Абулкасым ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

28) 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Бек-Буди шаҳри, “Чаримгар” даҳасида яшаган Шарапов Хаким ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

29) 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Эски Бухоро шаҳрида яшаган Аминов Хикматулла ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

30) 1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Эски Бухоро шаҳрида яшаган Ильмурадов Гулам ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

31) 1887 йилда туғилган, миллати ўзбек, ажрашган, Каттақўрғон шаҳрида яшаган Рузымуратов Саиткулбай Бача ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

32) 1905 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бек-Буди шаҳрида яшаган Мурадов (Латыпов) Иннад (Вали) ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

33) 1906 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Бек-Буди шаҳри, Каттар-Тут даҳасида яшаган Астанов Тура ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

34) 1878 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Кушрабад” қишлоқ совети, “Рабат” қишлоғида яшаган Янгибаев Ишкабыл ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

35) 1876 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Барлас” қишлоқ совети, “Чагатай” қишлоғида яшаган Исмаилов Абдусамат ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган;

36) 1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Каттақўрғон тумани, “Машрабад” қишлоқ совети, “Ярмат-Казы” қишлоғида яшаган Камалов Мулла Мардан ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан дастлабки терговдаги қамоқда сақланган муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;

37) 1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Ак-тепа” қишлоқ совети, “Башчигатай” қишлоғида яшаган Турдыев Ашур ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан дастлабки терговдаги қамоқда сақланган муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;

38) 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, оилали, Митан тумани, “Кушрабад” қишлоқ совети, “Давур-Курган” қишлоғида яшаган Ирназаров Ирмухамед ЎзССР ЖКнинг 66 ва 67-моддалари билан дастлабки терговдаги қамоқда сақланган муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган.

8. Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1930 йил 20 ноябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1) 1898 йилда Бостандик туманида туғилган, миллати тожик, Бостандик туманида яшаган Абдузаиров Таир РСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

2) 1884 йилда Бостандик туманида туғилган, миллати тожик, Бостандик туманида яшаган Шарипов Саидмурат РСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан отувга ҳукм қилинган;

3) 1894 йилда Бостандик туманида туғилган, миллати тожик, Бостандик туманида яшаган Нурматов ХалмуратгаРСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

4) 1880 йилда Бостандик туманида туғилган, миллати тожик, Бостандик туманида яшаган Якупбаев МагаметгаРСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

5) 1905 йилда Бостандик туманида туғилган, миллати тожик, Бостандик туманида яшаган Саидимамов СаидмавлянгаРСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан 10 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

6) 1896 йилда Андижон округида туғилган, миллати ўзбек, Косасой туманида яшаган Расулев ЮлдашгаРСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган;

7) 1893 йилда Андижон округида туғилган, миллати ўзбек, Косасой туманида яшаган Расулев КайбаитгаРСФСР ЖКнинг 58, 59-моддалари билан 5 йил муддатга концлагерга жўнатиш жазоси тайинланган.

photo_2026-06-30_10-43-07

ОСОН ДАРОМАД НИҚОБИДАГИ АЛДОВ ЁКИ СОХТА ТРЕЙДЕРЛАР НАЙРАНГИ

Телефон экранида кишини ўзига тортадиган таклиф пайдо бўлди: бор-йўғи 300 минг сўм сармоя киритилса бас, маблағ қисқа вақт ичида бир неча баробар кўпайтириб берилар эмиш. Таклиф эгаси ижтимоий тармоқда муваффақиятли фаолият олиб бораётган трейдер сифатида кўринди. Саҳифадаги видеолар, обуначилар сонининг кўплиги ва ютуқлар «мана, мен» деб тургани ҳеч бир шубҳага ўрин қолдирмасди.

Фуқаро Ш. Абдусатторов (исм-шарифлар ўзгартирилди) кутилмаган таклифга ишонди ва 300 минг сўм пулни кўрсатилган банк картасига ўтказди. Орадан кўп ўтмай, унга 33 миллион сўм даромад ишлаб топилгани ҳақида хушхабар келди. Энди ана шу пулни ечиб олиш учун у 3 миллион 600 минг сўм тўлов қилиши керак эмиш. Йўқ жойдан катта ютуқ чиқаётганидан қувониб кетган Шодмонбек Абдусатторов бу пулни ҳам ўтказди.

Аммо қувончи узоққа чўзилмади, катта даромад билан сийлаётган трейдер бирдан ном-нишонсиз йўқолди. Аккаунт эса, жабрланувчи Ш. Абдусатторовни блоклаб қўйди. Бир неча дақиқа ичида 3 миллион 900 минг сўмидан айрилган Ш. Абдусатторов телефон экрани ортида ҳақиқий трейдер эмас, балки ашаддий фирибгарлар турганини англаб етди.

Яқинда судда судланувчилар Ш. Ҳасанов, С. Барноев, Ш. Нуриллаев ва Ғ. Очиловга нисбатан жиноят иши муҳокама қилинди. Жиноят ишида сохта трейдинг тармоғининг қандай ташкил этилгани, жабрланувчиларнинг ишончи қай тарзда суиистеъмол қилингани ва ахборот технологиялари жиноят қуролига айлантирилгани тўлиқ ойдинлашди.

Судланувчилар фуқароларнинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш мақсадида ахборот тизими ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, “Телеграм” мессенжерида расмий трейдерлик фаолияти билан шуғулланувчи “А. А.”нинг сохта аккаунтини яратган. Пулларни кўпайтириш тўғрисида сохта эълонлар жойлаштиришган.

Шу тариқа ҳақиқий трейдернинг номи ва обрўсидан сохта профилга ишонч уйғотиш воситаси сифатида фойдаланишган.

Улар аккаунтларга «ҳалол даромад», «трейдинг орқали пул кўпайтириш», «кичик сармоядан катта фойда» мазмунидаги хабарларни жойлаштирган.

Минглаб обуначиси бор каналлар сотиб олинган, хорижий телефон рақамларига очилган аккаунтлар ишлатилган, айрим профилларга пуллик «Премиум» хизмати уланган. Шу йўл билан сохта саҳифаларга ташқи жиҳатдан ишончли ва расмий кўриниш берилган.

Фирибгарлик занжири оддий, аммо психологик жиҳатдан пухта ўйланган.

Негаки, дастлаб фуқарога кичик миқдорда пул киритиш таклиф қилинган.

У пулни ўтказгач, унга сохта сурат, видео ёки электрон маълумот юборилиб, гўё киритилган сармоя бир неча миллион сўмга кўпайгани айтилган.

Фуқаро катта даромадни кўриб, қувониб кетгач, кейинги тузоқ ишга туширилган. Яъни «фойдани ечиб олиш учун комиссия тўланг», «солиқни ёпиш керак», «ҳисобни фаоллаштиринг», «ютуқнинг маълум фоизини ўтказинг» каби алдовлар билан қўшимча пул талаб қилинган.

Жабрланувчи биринчи маблағини қайтариб олиш ва ваъда қилинган катта даромадга эга бўлиш умидида кўпроқ тўловни амалга оширган.

Пуллар ўтказилгандан сўнг эса, жабрланувчининг аккаунти блокланган.

Мулоқот тўхтаган. Сохта трейдер ғойиб бўлган.

Жиноят туфайли 3 миллион 900 минг сўмидан ажралиб қолган фақат Ш. Абдусатторов эмас. Бундан ташқари судланувчилар замонавий фирибгарлик йўли билан М. Саидовани 933 минг сўмга, Ҳ. Мансуровни 2 миллион сўмга, Ф. Йўлдошевани 3 миллион 500 минг сўмга, Ғ. Қодировни 3 миллион 900 минг сўмга, Л. Алишеровни 6 миллион 100 минг сўмга ва Ш. Абдуллаевни 6 миллион 370 минг сўмга “чув” туширган.

Жиноят ишини кўриш жараёнида маълум бўлдики, сохта профиллар машҳур шахс номи билан юритилгани алдов таъсирини кучайтирган.

Жабрланувчилар таниш номни, кўп сонли обуначиларни ва “муваффақиятли ҳаракат” тасвирларини кўриб, қарши томонни текшириш заруратини буткул унутиб қўйган.

Жиноий занжирда банк карталари алоҳида вазифани бажарган.

Судланувчилардан бири бошқа шахс номидаги банк картасини пул эвазига олган, унга ўз телефон рақамини SMS-хабарнома хизмати сифатида улаган ва картани мобиль тўлов иловалари орқали бошқарган.

Жабрланувчилар пулни айнан шу картага ўтказган. Кейин маблағнинг муайян қисми картадан фойдаланган воситачига «хизмат ҳақи» сифатида қолдирилиб, қолгани бошқа иштирокчиларнинг виртуал ёки банк карталарига йўналтирилган. Судда берилган кўрсатмаларга кўра, воситачи тушган пулнинг 10 фоизини ўзида қолдирган.

Амалиётда бундай банк карталари кўпинча «дроп-карта» деб аталади.

Бунда карта расман бир шахс номида бўлади, аммо ундан бошқа шахслар пул қабул қилиш, ўтказиш ёки нақдлаштириш учун фойдаланади.

Карта эгаси «фақат картамни бердим», «пул қаердан келганини билмасдим» ёки «озгина ҳақ олдим» деб ўйлаши мумкин. Бироқ бегона шахсларга банк картаси, мобиль илова, SMS-код ёки ҳисобварақни бошқариш имконини бериш инсонни ноқонуний молиявий занжирга тортиши мумкин. Шунинг учун банк картаси оддий пластик восита эмас, балки шахснинг молиявий жавобгарлиги билан боғлиқ ҳужжат эканини ҳам унутмаслик керак.

Мазкур жиноят ишидаги энг ўйлантирувчи ҳолатлардан бири — судланувчиларнинг айримлари аввал худди шундай сохта «даромад» схемасига ўзлари ишониб қолганини судда баён қилганидир.

Улардан бири «Halol daromad» номли каналга ишониб, онасига тегишли картадан 400 минг сўм ўтказган. Кейин унга 21 миллион сўм «ютуқ» чиққани, бу маблағни олиш учун яна 1 миллион 500 минг сўм тўлаш кераклиги айтилган. У шубҳаланиб, қўшимча пул ўтказмагач, аккаунти блокланган.

Бошқа судланувчи ҳам аввал «Halol Treding» каналига 100 минг сўм ўтказиб, кейин 8 миллион сўм «ютуқ» чиққани ҳақидаги сохта хабарни олган. Аммо бу воқеадан тегишли хулоса чиқариш ўрнига, кейинчалик ўзи ҳам кўп сонли обуначиси бор канал сотиб олган, номини ўзгартирган ва одамларга худди шундай сохта ваъдалар бера бошлаган.

Демак, алдовга учраш ҳар доим инсонни эҳтиёткор қилиб қўймайди.

Ҳуқуқий онг ва маънавий масъулият етарли бўлмаса, баъзан жабр кўрган шахс ўзига қўлланган усулни бошқаларга қарши ишлатишга уриниши ҳам мумкин.

Қисқаси, яна юқорида баён этилган фирибгарлик қилмишига қайтадиган бўлсак, интернетда содир этилгани уни изсиз қолдирмади. Аксинча, ҳар бир аккаунт, банк ўтказмаси ва электрон ёзишма иш бўйича далилга айланди.

Судланувчиларнинг айби уларнинг иқрорлик кўрсатмаларидан ташқари жабрланувчиларнинг аризалари, пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотлар, ижтимоий тармоқдаги ёзишмалар, аккаунт ва профилларни кўздан кечириш баённомалари, банк сирини ташкил этувчи ҳисобварақ ҳаракатлари, карталардаги операциялар тарихи, телефон қурилмалари ва бошқа ёзма ҳамда ашёвий далиллар билан тасдиқланди.

Бу ҳолат кибермаконда содир этилган жиноят «виртуал» бўлгани билан унинг оқибати ва далили реал эканини кўрсатади. Телефондан ўчирилган хабар, бошқа шахс номидаги карта ёки хорижий рақамга очилган аккаунт жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилмайди.

Қонун талабига кўра, фирибгарлик — алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёхуд унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида фирибгарликнинг такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, ахборот тизими ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, содир этилиши оғирлаштирилган ҳолат сифатида белгиланган.

Олий суд Пленумининг фирибгарлик ишлари бўйича тушунтиришига кўра, банкдаги пул маблағи алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш орқали айбдорнинг ёхуд бошқа шахснинг ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб, уни тасарруф этишнинг реал имконияти пайдо бўлади ва фирибгарлик тугалланган деб ҳисобланади. Демак, фирибгар пулни нақдлаштириб улгурмаган бўлса ҳам, маблағ кўрсатилган картага ўтган пайт ҳуқуқий аҳамиятга эга.

Амалдаги Жиноят кодексининг 168-моддасида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган. Суд қонун талабларига таяниб, судланувчиларга қилмишларига яраша қонуний ва адолатли жазо тайинлади: улар ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Хулоса шуки, аввало, тўрт судланувчидан уч нафари эндигина йигирма ёшга қадам қўйган бўлиб, уларнинг жиноят кўчасига кирганликлари жуда афсусланарли. Бундан кўриниб турибдики, рақамли технологияларни билиш, ижтимоий тармоқда канал очиш, виртуал картадан фойдаланиш ва аккаунт сотиб олиш қобилияти ҳуқуқий маданият билан уйғунлашмаса, билим жамият фойдасига эмас, жиноий мақсадга хизмат қилиши эҳтимоли кучли экани амалда кўриниб қолди.

Одам «мен экран ортидаман», «карта бошқа одам номида», «аккаунт хорижий рақамга очилган», «мени топишолмайди» деб ўйлаши мумкин.

Аммо ҳар бир рақамли ҳаракат ўзидан из қолдиради. Банк операцияси, IP-манзил, телефон қурилмаси, аккаунт маълумоти ва электрон ёзишма охир-оқибат битта занжирга бирлашади.

Қисқаси, фирибгарларнинг осон бойиш ваъдасига эмас, қонунга ва соғлом мулоҳазаларга ишонинг. Пулингизни ўтказишдан олдин шахсни, платформани ва ҳуқуқий асосни текширинг. Банк картангизни зинҳор бошқалар ихтиёрига берманг.

Ғофир Амонов,

жиноят ишлари бўйича

Нурафшон шаҳар суди раиси,

Абдуҳамид ХУДОЙБЕРДИЕВ,

журналист

photo_2026-06-01_16-41-45

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯНГИ “АДОЛАТ УЙИ” ҚАД РОСТЛАДИ

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Жамоатчилик вакиллари, суд фахрийлари ва турли соҳа масъуллари иштирок этган тантанали очилиш маросимида Олий суд раиси Б. Исломов, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Н. Бобохонова ва бошқалар сўзга чиқиб, янги суд биносининг очилиши билан барчани қутлади.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда одил судлов соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда. Ислоҳотларнинг асосий ғояси чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш орқали унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловни амалга оширилиши учун судларга ташриф буюрувчи фуқаролар ҳамда суд процессларининг барча иштирокчилари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг тегишли Фармони билан 2030 йилга қадар суд биноларини мамлакатнинг нуфузи ва одил судловни амалга ошириш вазифаларига мос, қулай, хавфсиз ва замон талабларига жавоб берадиган намуна асосида бунёд этиш бўйича аниқ манзилли дастур қабул қилинди. Келгусида 2030 йил якунига қадар 162 та янги суд биноси қурилади, 82 та суд биноси қайта реконструкция қилинади ва 32 та суд биноси мукаммал таъмирланади.

Қайд этилганидек, эндиликда суд бинолари нафақат замонавий тежамкор лойиҳалар асосида қурилади, балки улар халқаро талаблар асосида тўлиқ рақамлашган ҳолда фаолият кўрсатади.

Бугун туман судининг биноси замон талаблари асосида қурилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам муболағасиз амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир.

Мазкур суд биноси энг замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган бўлиб, бу, авваламбор, суднинг очиқлиги, шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Тантанали тадбирда қайд этилганидек, янги бинода фаолият олиб борадиган ҳар бир судья ва ходим давлатимиз раҳбарининг “Суд биносига келган ҳар бир фуқаро Ўзбекистонда адолат борлигига ишонч ҳосил қилиб кетиши керак” деган сўзларини доимо ёдда тутиши керак.

Шунингдек, бу кўркам ва замонавий бинода доимо адолат ҳукм суришига, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланиши тўлиқ таъминланишига ишонч билдирилди.

Тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, ташриф буюрган меҳмонлар суд биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

photo_2026-06-30_17-51-03

ТАДБИРКОРНИНГ ҲАЛОЛ ҲАҚИ АППЕЛЯЦИЯ СУДИ ҚАРОРИГА АСОСАН ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. Судлар ишларни ошкора кўриш орқали ҳар бир фуқаро ва тадбиркорлик субъектларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кафолат яратади.

Хива туманидаги “Help Avto” хусусий корхонасининг даъво аризаси айни шундай тартибда даставвал биринчи, пировардида эса, Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича аппеляция босқичи томонидан кўриб чиқилди.

Даъвогар ўз талабини илгари сурар экан, ҳақсизликка дуч келгани, бунга “Бизнесни ривожлантириш” акционерлик тижорат банки масъулларининг ножоиз хатти-ҳаракати сабаб бўлгани, дастлабки босқич суди ҳам бу масалага қонуний ечим топа олмагани, оқибатда нақд 169 миллион сўм миқдоридаги пули ассосиз равишда ушлаб қолинганини баён этди.

Масаланинг бошқа жиҳатлари суд жараёнида аниқланди. Унда асосий эътибор тарафлар ўртасида 2021 йил 9 декабрда имзоланган кредит шартномаси ҳамда шу куннинг ўзида банк ва мижоз ўртасида “On-time” хизматларини кўрсатиш юзасидан расмийлаштирилган оферта шартномасига қаратилди.

Шу ўринда томонлар ўртасидаги низо даъвогар “Help Avto” хусусий корхонасининг 169,1 миллион сўм миқдоридаги маблағи ана шу иккала ҳужжат ижросини таъминлаш жараёнида жавобгар мақомидаги “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ушлаб қолинганидан сўнг вужудга келганини эслатиш зарур.

Суд мажлисида иштирок этган тадбиркорлик субъекти вакиллари банк мутасаддилари мавжуд шартномавий ҳужжатларда ифодасини топган ҳолатларни четлаб ўтган ҳолда ўз мижозига “On-time” хизматларини кўрсатмагани, шундай бўлса-да, 169,1 миллион сўм миқдоридаги маблағни чегириб қолгани, дастлабки босқич суди бу ҳолатга эътиборсиз қарагани, даъвони рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келганини билдириб, мазкур суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, юқорида қайд этилган маблағни қайтариш, бундан ташқари 32,1 миллион сўмлик фоиз тўлови ҳамда адвокат хизмати учун сарфланган 5 миллион сўмни ундириб беришни сўради.

Жавобгар тарафнинг вакили эса, тадбиркорлик субъектининг пули юқорида зикр этилган кредит ҳамда оферта шартномалари асосида ушлаб қолингани, даъвогарнинг “НUMANS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги алоқа операторига тегишли бўлган уяли алоқа рақами орқали хизматлар кўрсатилганини таъкидлаб, апелляция шикоятини рад этишни сўради.

Амалдаги қонун талаби ҳамда ўртадаги оммавий оферта шартномасининг 3-бандига асосан, жавобгар тараф банк ва мижоз муносабатларига боғлиқ бир қатор онлайн хизматларни кўрсатиши, чунончи, ажратилган кредит миқдори ҳамда уни тўлиқ сўндириш санаси, фойдаланиш шартлари, тўлов жадваллари, асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларнинг миқдори, жумладан, тўлов ҳажмининг ойма-ой ва кунма-кун ўзгариб бориши тўғрисидаги хабарларни юборишни, ўз навбатида, даъвогар кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши шарт. Буларнинг бари тегишли тартибда ва ҳужжатли асосда қайд этиб борилиши зарур.

Афсуски, жавобгар тараф банк ва мижоз муносбатларига доир бу сингари ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Судда иштирок этган “НUMANS” масъулияти чекланган жамияти вакили мазкур муассаса Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилгани ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлангани, айни пайтда муқаддам ушбу жамиятда ишлаган шахслар ҳозирга келиб, ўз вазифасидан озод этилгани, шу муносабат билан талаб қилинган маълумотларни судлов ҳайъатига тақдим этиш имконияти мавжуд эмаслигини билдирди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ҳам мурожаатни ўрганиш якунида даъвогарнинг 169,1 миллион сўм миқдоридаги маблағи ассосиз ушлаб қолинганини маълум қилди.

Томонлар ўртасида юзага келган вазият Марказий банкнинг Хоразм вилояти бош бошқармаси томонидан ҳам ўрганилди. Судда кўрсатма берган ушбу муассаса вакили даъвогарга қарашли пул маблағи ўртадаги шартномавий ҳужжатларга асосан ушлаб қолинганлигини таъкидласа-да, даъвогарга “On-time” хизматлари кўрсатилган ёки кўрсатилмаганига оид маълумотлар жавобгар ташкилот томонидан тақдим этилмаганини баён этди.

Суд томонларнинг бу каби далилларига таянди. Шу аснода рўй берган низо борасида ким ҳақу, ким ноҳақ эканига оид шубҳа-гумонлар, мавҳумликларга ҳам аниқлик киритилди. Масаланинг адолатли ва ҳаққоний ечимига доир қонун талаби эса, устувор ўринга кўтарилди.

Даъвогарнинг талаби дастлабки паллада инобатга олинмагани ҳам юзага қалқиб чиқди. Бундай ҳолатда унинг 169 миллион сўмдан зиёдроқ маблағи банк томонидан ушлаб қолинганини адолат ва қонунийлик мезони сифатида эътироф этишниннг иложи йўқ. Бу маблағ эгасига қайтарилмоғи лозим. Бироқ даъвогарнинг жавобгардан 32,1 миллион сўм миқдорида банк фоизи ва 5 миллион сўмлик адвокат хизмати ҳақини ундириш ҳақидаги талаби ўринли эмас.

Аппеляция судлови жараёнида даъвогар банкка ариза билан мурожаат қилиб, мажбурий ижро бўғини томонидан ундирилган ҳамда банкнинг транзит ҳисоб рақамига жойланган 23,4 миллион сўм маблағини шартномада кўрсатилган хизматлар учун ўтказишни сўрагани, адвокат хизмати ҳақи эса, бевосита даъвогар эмас, балки ўзга юридик шахс тарафидан тўлангани аён бўлди.

Фуқаролик кодексининг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек, кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.

Даъвогарнинг юқоридаги мурожаати 169,1 миллион сўмлик маблағнинг ундирилишига унинг ўзи ҳам кўмаклашганидан далолат беради. Бу эса, 32,1 миллион сўм ҳажмидаги маблағни жавобгарнинг ҳисобидан ундиришга қаратилган даъво талабини истисно қилади.

Адвокат хизматига оид 5 миллион сўмлик маблағга келганда, амалдаги тартиб-таомиллар ўз чўнтагидан сарфланмаган маблағни ўзга бир шахснинг ҳисобидан ундиришни тақозо этмаслиги ўз-ўзидан аён.

Суд бу ҳолатларни назарда тутар экан, дастлабки босқич суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмагани; аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни эса, исботланмагани; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилгани ёхуд нотўғри қўлланилганига эътиборни қаратди.

Апелляция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантирди. Шу тариқа “Help Avto” хусусий корхонаси фойдасига асоссиз чегириб қолинган 169 миллион 056 минг сўм миқдоридаги пул ҳамда 5 миллион 71 минг сўмлик давлат божи харажатини тўлаш мажбурияти “Бизнесни ривожлантириш банки” зиммасига юклатилди.

Воҳиджон Қозоқов,

Хоразм вилояти суди

иқтисодий ишлар бўйича судьяси

photo_2026-05-21_15-12-28

ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ КУЧАЙТИРИШ: ЯНГИ ҲУҚУҚИЙ БОСҚИЧ

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилиш механизмларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ҳакамлик судлари институти фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим восита сифатида шаклланиб бормоқда. Мазкур институтнинг ҳуқуқий асоси, аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган.

Мамлакатимизда ҳакамлик судлари институтининг ҳуқуқий пойдевори 2006 йилда қабул қилинган «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонун билан яратилган бўлиб, ушбу ҳужжатда ҳакамлик судлари нодавлат орган сифатида белгиланиб, улар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги иқтисодий низоларни ҳал этиши мустаҳкамланган.

Шунингдек, қонун ҳакамлик муҳокамасининг асосий принципларини — қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилигини белгилаб берди.

Қонунда доимий фаолият кўрсатувчи ва муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш тартиби, ҳакамлик битими институти, ҳакамлик судьяларига қўйиладиган талаблар ҳамда низоларни кўриб чиқиш жараёни ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, амалиёт таҳлили ҳакамлик судлари фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва айрим чекловларни аниқ белгилаш зарурлигини кўрсатди.

Хусусан, ҳакамлик судларида қонунга хилоф равишда давлат ҳокимияти органлари иштирокидаги, давлат харидлари билан боғлиқ шартномалардан келиб чиққан низоларни ҳам кўриб чиқилиш ҳолатлари аниқланди.

Бунинг натижасида солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши, мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиши кузатилди. Айрим ҳакамлик судьяларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Ваколатли судлар томонидан ҳакамлик судлари ҳал қилув қарорларини бекор қилиш ҳолатлари кўпайди. Агар иқтисодий судларда 2020 йилда 7 та ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда – 53 та, 2024 йилда эса – 391 тани ташкил қилди. Бу ҳолат ҳакамлик муҳокамаси жараёнида процессуал талабларга риоя этилиши ва ҳал қилув қарорлари сифатини янада ошириш зарурлигини кўрсатади.

Ўз навбатида, бу ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асослари ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштириш, бу борадаги талабларни аниқлаштириш, халқаро стандартларга мослаштириш зарурияти мавжудлигини кўрсатди.

Шу муносабат билан 2026 йил 21 апрелда “Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Мазкур қонун билан амалдаги бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ҳакамлик судлари фаолиятини тартибга солиш янги босқичга кўтарилди.

Биринчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 175-9-модда киритилди. Унга кўра, ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳакамлик битими тарафлари сифатида иштирок этиши, шунингдек, ушбу субъектлар томонидан ҳакамлик суди қарорларининг қонунга хилоф равишда ихтиёрий ижро этилиши учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилди. Шу билан бирга, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши белгиланди. Мазкур норма ҳакамлик судлари фаолиятида қонунийлик ва интизомни мустаҳкамлаш, давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади.

Иккинчидан, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунга қуйидаги ўзгартишлар киритилди. Биринчи, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига киритилган ўзгартишлар орқали доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақоми аниқлаштирилди. Хусусан, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми уни ташкил этган нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжат сифатида белгиланди. Шунингдек, қонундаги «юридик шахс» атамаси «нодавлат-нотижорат ташкилоти» атамасига, «нодавлат орган» атамаси эса, «нодавлат тузилма» атамасига алмаштирилди. Бу ўзгаришлар ҳакамлик судларининг институционал мақомини аниқроқ белгилашга хизмат қилади. Иккинчи, қонуннинг 5-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ёки ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланди. Мазкур норма давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳакамлик муҳокамасини хусусий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида сақлашга қаратилган. Учинчи, қонуннинг 6-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари фақат нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилиши белгиланди. Шу билан бирга, бундай судни ташкил этиш учун ҳакамлик суди қоидалари ва камида уч нафар ҳакамлик судьясидан иборат рўйхатни тасдиқлаш талаби жорий этилди ҳамда суд ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тегишли адлия органига тақдим этиш мажбурияти белгиланди. Тўртинчи, қонуннинг 9-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, ҳакамлик судларининг ваколат доирасига муҳим чекловлар киритилди. Жумладан, маъмурий, оилавий ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқувчи низолар, ер билан боғлиқ ишлар, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилашга оид низолар, шунингдек, бюджет тизими маблағларини ундириш билан боғлиқ ишлар ҳакамлик судлари томонидан кўриб чиқилмаслиги мустаҳкамланди.

Бешинчи, қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, ҳакамлик судьялари учун махсус ўқув курсларидан ўтиш ва касбий малакасини мунтазам ошириб бориш мажбурияти жорий этилди. Олтинчи, қонуннинг 35-моддаси янги норма билан тўлдирилиб, муайян ҳакамлик муҳокамасида ҳакамлик судьяси сифатида иштирок этган шахс кейинчалик шу ишда тарафларнинг вакили бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди. Бу манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва муҳокама холислигини таъминлашга хизмат қилади. Еттинчи, қонуннинг 46-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, ваколатли судга ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб, ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси кенгайтирилди ва процессуал кодексларга тўлиқ мослаштирилди. Хусусан, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб, ариза бериши мумкинлиги белгиланди. Саккизинчи, қонуннинг 49-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳакамлик суди қарорларини ихтиёрий ижро этишга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Бу давлат маблағи ва манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан қўшимча ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисоб­ланади.

Учинчидан, Бюджет кодексининг 29-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ, бюджет тизими маблағларини ундириш билан боғлиқ суд муҳокамаларида ваколатли молия ва ғазначилик органларининг иштироки кучайтирилди. Энди улар қонунда белгиланган тартибда судларда иштирок этиши, бюджет манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида аризалар, даъво аризалари ва шикоятлар киритиши, шунингдек, жиноят аломатларини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши белгиланди.

Шунингдек, Бюджет кодексининг 187-моддасига киритилган ўзгартишлар орқали ғазначилик назорати тизими мустаҳкамланди. Жумладан, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилган шартномалар, шунингдек, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида товарлар, ишлар ёки хизматларни қабул қилиб олиш тақиқланди. Бу эса, давлат маблағларининг мақсадсиз сарфланиши, молиявий интизом бузилиши ва асоссиз мажбуриятлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган муҳим ҳуқуқий механизм ҳисобланади.

Тўртинчидан, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартишлар суд ҳимоясининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган. Биринчи, Фуқаролик процессуал кодексининг 56-моддасига (Иқтисодий процессуал кодекснинг 65-моддасига) киритилган қўшимчага мувофиқ, ҳакамлик судьялари ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлган ҳолатлар юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди. Мазкур норма ҳакамлик муҳокамасининг махфийлиги ва мустақиллигини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади. Иккинчи, Фуқаролик процессуал кодексининг 70-моддасига киритилган янги нормага кўра, муайян низо бўйича ҳакамлик муҳокамасида ҳакамлик судьяси сифатида иштирок этган шахс кейинчалик шу иш юзасидан суд муҳокамасида вакил сифатида қатнашиши мумкин эмас. Бу манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва суд муҳокамасининг холислигини таъминлашга хизмат қилади. Учинчи, Фуқаролик процессуал кодексининг 349-моддасига (Иқтисодий процессуал кодекснинг 223-моддасига) киритилган қўшимчага мувофиқ, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинган, аммо ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларга ҳам мазкур қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи берилди. Тўртинчи, Фуқаролик процессуал кодексининг 350-моддаси (Иқтисодий процессуал кодекснинг 224-моддаси) янги норма билан тўлдирилиб, ишда иштирок этмаган шахслар ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида ариза берганда зарур ҳужжатларни тақдим эта олмаган тақдирда, суд мазкур ҳужжатларни уларни сақлаётган шахслардан мустақил равишда талаб қилиб олиши мумкинлиги белгиланди. Бу эса, суд ҳимоясидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва процессуал адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Бешинчидан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, давлат харидлари жараёнида тузилган шартномаларни тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш талаби қўшимча равишда мустаҳкамланди. Мазкур норма давлат харидлари соҳасида молиявий интизом ва шаффофликни кучайтириш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда асоссиз ёки қонун талабларига зид шартномалар тузилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Умуман олганда, ушбу қонун ҳакамлик суди институтини ривожлантириш ва уни замонавий талабларга мослаштиришда муҳим босқич бўлди.

Аниқроқ айтганда, қонун Конституциямизда белгиланган ҳуқуқий кафолатларни амалда таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат молиявий манфаатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу маънода, ушбу қонунни Янги Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал этиш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим комплекс ислоҳот сифатида баҳолаш мумкин.

Фозилжон Отахонов,

юридик фанлар доктори,

профессор, ҳакамлик судьяси

photo_2026-06-08_16-20-05

ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ – БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ, ЖАБРЛАНУВЧИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ, ЖАМИЯТДА МУРОСА ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ МУҲИМ АСОСИ

Мамлакатимизда судларнинг вазифаси фақат жиноят содир этган шахсга нисбатан жазо тайинлашдан иборат эмас. Суд адолатни тиклайди, бузилган ҳуқуқларни муҳофаза қилади, жабрланувчининг дардини эшитади, айбдорнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беради ва жамиятда тинчликни сақлашга хизмат қилади.

Шу маънода, ярашув институти – жиноят ҳуқуқида инсонпарварлик, масъулият ва адолатни бир нуқтада бирлаштирадиган муҳим механизм.

Ярашув институти мамлакатимиз жиноят судлови амалиётига 2001 йил жиноий жазоларни либераллаштириш жараёни доирасида киритилган.

Кейинги йилларда ушбу институт доираси тубдан кенгайди.

Яқинда судда муҳокама қилинган Ф.Тўлановга (исм-шарифлар ўзгартирилган) оид иш жамиятимизда ярашув институтининг амалий аҳамиятини яна бир бор кўрсатди. Гап шундаки, Ф. Тўланов шу йил 17 январь куни “Тико” русумли автомашинасини бошқариб бораётган вақтда йўл ҳаракати қоидаларининг бир қатор талабларига риоя қилмагани оқибатида қарама-қарши йўналишдан келаётган “Нексия-2” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида “Тико” автомашинасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган вояга етмаган Д. Абдужабборов оғир тан жароҳати олган. “Нексия-2” автомашинасига 11 миллион 453 минг 184 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Иш судга етиб келгунига қадар Ф. Тўланов жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ихтиёрий равишда бартараф этди. Шунингдек, у қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жабрланувчилардан кечирим сўради.

Судда Ф. Тўлановнинг ўзи, жабрланувчи, унинг қонуний вакили ҳамда фуқаровий даъвогар ярашувга рози эканини билдириб, ариза берганлар.

Шу сабабли суд жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатди.

Ярашув институти судлар ишини енгиллаштиради, деган фикр бор. Бу қисман тўғри: айрим ишлар бўйича узоқ судлашувлар, ортиқча процессуал сарф-харажатлар ва тарафлар ўртасидаги кескинлик камаяди. Аммо ярашувнинг асосий мақсади суд юкини камайтириш эмас. Асосий мақсад — бузилган ҳуқуқни тиклаш, жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш, айбдорни пушаймонлик ва масъулият орқали тузатиш, жамиятда муроса ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашдир.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, Халқаро ҳуқуқий адабиётларда бундай ёндашув “тикловчи адолат” — restorative justice деб аталади. Европа Кенгашининг 2018 йилдаги тавсиясида тикловчи адолат жиноятдан зарар кўрган шахс ва ушбу зарар учун жавобгар шахс ихтиёрий розилик асосида, холис учинчи шахс ёрдамида ҳуқуқбузарликдан келиб чиққан масалаларни ҳал қилиш жараёнида фаол иштирок этиши сифатида тушунтирилади.

Жабрланувчи ва айбдор ўртасидаги муроса, ярашув механизмлари дунёнинг кўплаб давлатларида турли хил ном ва процессуал шаклларда қўлланиб келинмоқда. Мисол учун Германияда жабрланувчи ва айбланувчи рози бўлса, уларнинг ярашуви амалга оширилиши мумкин.

Германия амалиётида прокурор ва суд ҳар бир босқичда айбланувчи ва жабрланувчи ўртасида муроса имкониятини кўриб чиқиши, тегишли ҳолларда бунга кўмаклашиши назарда тутилган. Бу жараён, одатда, жиноят процессидан ташқарида махсус тайёрланган медиаторлар иштирокида ўтказилади, айбланувчи эса, қилмиши учун муайян масъулиятни қабул қилиши лозим.

Францияда жиноий медиация институти мавжуд. Расмий маълумотларга кўра, прокурор унча оғир бўлмаган ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноий медиацияни таклиф қилиши мумкин. Бундан мақсад — жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш, ҳуқуқбузарлик оқибатида юзага келган низони бартараф этиш ва ҳуқуқбузарни қайта жиноят содир этмасликка йўналтиришдан иборат. Албатта, бу жараён жабрланувчининг розилигини талаб қилади.

Англия ва Уэльсда тикловчи адолат жабрланувчи ҳуқуқлари тизими билан чамчамбарчас боғлиқ. Бунда жабрланувчи жиноят ҳақида хабар берганда, унга жиноят процесси ва жабрланувчилар учун хизматлар ҳақида маълумот берилиши, шу жумладан, гумон қилинувчи ёки ҳуқуқбузар билан мулоқот қилиш имконини берадиган тикловчи адолат хизматлари ҳақида хабар қилиниши мумкин.

Янги Зеландияда тикловчи адолат конференциялари кенг қўлланилади. Мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бундай конференция жабрланувчи, ҳуқуқбузар, уларни қўллаб-қувватловчи шахслар ва бошқа тегишли иштирокчилар ўртасида ўтказиладиган норасмий учрашув бўлиб, унда ҳуқуқбузар жавобгарликни қабул қилиши, жабрланувчидан кечирим сўраши, зарарни қандай тузатишни келишиши ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслик йўлларини муҳокама қилиши мумкин. Бу жараён, одатда, ҳукм чиқарилишидан олдин бўлиб ўтади, судья жазо тайинлашда ушбу келишувни инобатга олади.

Юқорида баён этилган мисоллардан яққол кўриниб турибдики, хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида фақат жазолаш эмас, балки жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш, айбдорни масъулиятга чақириш ва ижтимоий муносабатларни тиклаш ғояси мавжуд ва устувор.

Хулоса қилиб айтганда, миллий қонунчилигимиздан ўрин олган ярашув институти халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик каби қадриятларнинг амалий ифодаси бўлиб, ушбу институтни янада такомиллаштириб бориш айни муддаодир.

Бекзод ЖУМАБОЕВ,

жиноят ишлари бўйича

Нарпай тумани суди раиси

photo_2026-05-12_17-32-46

ТАРБИЯДАГИ КЕМТИКЛИК ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОЛИБ КЕЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда эртанги кунимизнинг эгалари — ёшлар ўз иқтидори ва салоҳиятларини тўлиқ рўёбга чиқариши, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Албатта, бу имкониятларидан оқилона фойдаланиб, ўз салоҳиятини намойиш этаётган ёшлар жуда кўпчиликни ташкил этади.

Аммо ҳаётда ўткинчи ҳавою ҳавасларга берилиб, нафақат қимматли вақтини елга совураётган, балки келажагини ҳам барбод қилаётган айрим ёшларнинг ҳам учраб туриши жуда афсусланарлидир.

Айниқса, айрим ёшларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар истеъмолига ружу қўйиши уларни боши берк кўчага киритиб қўймоқда.

Масалан, Ангрен шаҳрида яшовчи Диёр Ғайратов (исм-шарифлар ўзгартирилган) таниши Зафар Луқмонов билан бирга кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланиш ва шу орқали мўмай даромад топишни режалаштиради.

— Ҳали кўрасан, тезда бойиб кетамиз. Чўнтагимиздан пул узилмайди, — дейди Д. Ғайратов Зафарни қизиқтириб.

Шундай ғаразли ниятда улар терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахс билан жиноий тил бириктиришади. Ваҳоланки, улар бундай иллатга қўл уриш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини яхши билишарди.

Хуллас, 2025 йил 19 октябрь куни Юқори Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори — 2025” профилактик тадбир давомида Д. Ғайратов ва З. Луқмоновларнинг қилмиши фош этилади. Аниқроғи, шу куни соат 13.30 ларда туманнинг Файзобод маҳалласи ҳудудидан ўтган “Бектемир-Ғазалкент” автомобиль йўлининг ўнг томонида тўхтаб турган Д. Ғайратовга қарашли автомашина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларида шубҳа уйғотади. Бинобарин, холислар иштирокида кўздан кечирилган пайтда автомашина юкхонасида 68 дона оқ рангли, ичида суюқлик бўлган флаконлар, 87 дона қора рангли, бўлаклаб ўралган капсуласимон моддалар ҳамда 536 дона оқ рангли капсулалар борлиги аниқланади. Бу воситалар текшириб кўриш учун ашёвий далил тариқасида олинади. Кейинчалик эса, Д. Ғайратов ва З. Луқмонов бу воситаларни сотиш орқали мўмай даромад орттириш мақсадида сақлаб келаётганига иқрор бўлишади.

Таъкидлаш лозимки, судга оид кимёвий экспертиза хулосасида қора рангли 86 дона ўрамлар ичидан чиққан капсулалар таркибида “прегабалин” гиёҳвандлик моддаси борлиги қайд этилди. Айтиш керакки, ушбу модда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги қарори билан кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киритилган.

Шундан сўнг Д. Ғайратов ва З. Луқмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ўтказилган судга оид наркологик экспертиза хулосалари З. Луқмоновнинг гиёҳвандлик касаллигига чалингани, шу боис мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эканлигини кўрсатди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ тумани судида ушбу жиноий қилмишга қонуний баҳо берилди: иккала судланувчи Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан тегишли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 96-моддаси талабидан келиб чиқиб, З. Луқмоновга нисбатан жазони ўташ муассасаларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаниш чоралари қўлланиладиган бўлди.

Кези келганда, бошқаларга сабоқ бўлиши учун бир мулоҳазани билдириб ўтишни лозим топдик. Бу оғир жиноий қилмишга қўл урган Д. Ғайратов — 25, З. Луқмонов эса, 26 ёшда. Иккаласи ҳам ҳали оила қурмаган, бироқ улар катта ҳаётга эндигина қадам қўяётган пайтда бундай аянчли қисматга дучор бўлиши ҳар қандай кишини ўйлантиради. Айниқса, З. Луқмоновнинг гиёҳвандликка чалингани ўта ачинарли ҳол.

Бу ҳақда ўйлаганда, шундай ҳақли савол туғилади: хўш, уларнинг ота-онаси, яқинлари нега аҳвол шу даражага етгунча фарзандларини назорат қилишмаган?

Ҳарқалай, нима бўлганда ҳам, ҳаммаси оилавий тарбиядаги кемтикликка, фарзандлар олдидаги масъулият унутилганига бориб тақалади.

Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, униб-ўсиб келаётган ёшларнинг таълим-тарбиясига масъулият билан қараш, уларни турли хил иллатлардан асраб-авайлаш — ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир. Зеро, бугун ёшлар тарбиясига фидойилик билан ёндошишимиз ёруғ ва фаровон келажагимизни барпо этишга қўшаётган ҳиссамиз эканини унутмайлик.

Дилноза ЖУМОНОВА,

жиноят ишлари бўйича

Юқоричирчиқ тумани

суди судьяси

photo_2026-06-16_14-46-25

ИНТЕРНЕТДАГИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАР: ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҚИЛМИШ ВА ҲУҚУҚИЙ БАҲО

Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Миллионлаб одамлар ҳар куни турли ахборотларни қабул қилади, билим олади, мулоқотда қатнашади ва ҳатто кундалик ҳаётининг кўплаб масалаларини онлайн тарзда ҳал этади.

Айниқса, тезкор хабар алмашиш, турли маълумотларга бир зумда эга бўлиш имконияти одамлар учун катта қулайлик яратмоқда. Бироқ ахборот технологияларининг бундай кенг имкониятлари билан бир қаторда, улардан нотўғри ва ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.

Ҳозирги кунда айрим кучлар интернет майдонидан экстремистик, террорчилик ва радикал ғояларни тарқатиш, аҳоли онгига таъсир ўтказиш ҳамда жамоат тартибига рахна солиш мақсадида фойдаланишга уринаётгани жиддий ташвиш уйғотади. Шу сабабли, интернет фақат ахборот алмашинув воситаси эмас, балки мафкуравий таъсир майдонига ҳам айланиб бораётгани эътибордан четда қолмаслиги лозим.

Мутахассислар таъкидлашича, замонавий экстремистик оқимлар одамларни ўз таъсирига олиш учун қуролдан ҳам кўра кўпроқ ахборотдан фойдаланмоқда. Турли аудио ва видеомаърузалар, ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва гуруҳлар орқали инсон онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда.

Ҳаётий тажрибаси кам бўлган ёшлар бундай таъсирга тез берилиши мумкин. Шу боисдан, мамлакатимиз қонунчилигида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намо­йиш этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундан кўзланган асосий мақсад — фуқароларнинг тинчлиги, осойишталиги ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Шундай ҳолатлардан бири жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан кўриб чиқилган мазкур жиноят иши интернет тармоғидаги фаолият ҳам қонун доирасида баҳоланишини яна бир бор кўрсатди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи Ш. Б. дастлаб интернет тармоғидаги турли экстремистик ва террорчилик руҳидаги аудио ҳамда видеомаърузаларни мунтазам равишда кузатган. Ушбу материаллар билан узоқ вақт давомида танишиб бориши оқибатида унинг дунёқарашига ақидапарастлик ғоялари таъсир кўрсатган.

Кейинчалик Ш. Б. «Telegram» мессенжерида «Muslim» номли алоҳида канал ташкил этиб, ундан диний мазмундаги материалларни жойлаштириш ва тарқатиш воситаси сифатида фойдаланган.

Суд муҳокамасида аниқланишича, ушбу канал орқали турли аудио ва видеоматериаллар жойлаштириб борилган. Бу далиллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан 2025 йил май ойида интернет мониторинги ўтказилиши давомида аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбирлар ташкил қилиниб, текширув жараёнида бу каналда бир неча нафар обуначи мавжудлиги, шунингдек, кўплаб расм, видео, файл, ҳавола, аудиоёзув ва бошқа электрон материаллар сақланаётгани маълум бўлган.

Каналнинг аудиоматериаллар бўлимида жойлаштирилган бир қатор аудиоёзувлар экспертлик тадқиқоти учун ажратиб олинган. Материаллар белгиланган процессуал тартибда нусхаланиб, махсус экспертизага юборилган.

Экспертлар томонидан ўтказилган тадқиқот хулосасида текширувга тақдим этилган аудиоматериалларда ақидапарастлик ғоялари мавжудлиги қайд этилган. Бу хулоса судга материалларнинг мазмунига ҳуқуқий баҳо бериш имконини яратди.

Судланувчи фақат материалларни сақлаш билан чекланиб қолмаган. У махсус канал ташкил этган, унга материаллар жойлаштирган ва бошқа фойдаланувчилар учун очиқ ахборот майдони яратган. Бу эса, унинг ҳаракатларида тарқатиш мақсади мавжуд бўлганлигини кўрсатган муҳим ҳолат сифатида баҳоланди.

Суд муҳокамаси давомида жиноят иши бўйича тўпланган далиллар, тезкор тадбирлар натижалари, электрон маълумотлар, экспертлар хулосалари ҳамда бошқа исботлар ҳар томонлама текширилди. Натижада суд судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд деган хулосага келди.

Суднинг ҳукми билан судланувчи Ш. Б. айбдор деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, интернетдан фойдаланмаслик, назорат қилувчи орган рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда вилоят ҳудудидан четга чиқмаслик каби қўшимча чекловлар ҳам белгиланди.

Афсуски, бугунги кунда экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари кўпинча интернет орқали тарқатилмоқда. Бундай ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган интернет мониторинги, рақамли далилларни йиғиш ва экспертлик тадқиқотлари жиноятларни фош этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Энг муҳими, мазкур суд амалиёти интернетдаги ҳар қандай ҳаракат виртуал муҳитда содир этилса ҳам, унинг ҳуқуқий оқибатлари реал ҳаётда намоён бўлишини кўрсатади. Шу боис, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар, интернет тармоғидаги ахборотларни танлаш ва тарқатишга юксак масъулият билан ёндашиши зарур.

Тинчлик-осойишталик — юрт тараққиётининг энг муҳим шарти. Уни асраш эса, ҳар бир фуқародан ҳушёрлик, масъулият ва қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб этади. Ахборот майдонидаги ҳушёрлик бугунги кунда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим кафолатларидан бири эканлигини унутмаслик лозим.

Қувондиқ Мамараҳимов,

жиноят ишлари бўйича

Зарбдор тумани суди раиси

photo_2026-05-05_09-31-16

ҚОНУН МОҲИЯТИ ВА ТАЛАБИНИ АНГЛАШ ТУРЛИ ХИЛ НИЗОЛАРНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби уй-жой қуриш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, фуқароларга тегишли турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг мустаҳкам қонуний асослари яратилган.

Хусусан, уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш мақсадида, 2024 йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунда бир қатор ҳолатларда фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва унда қурилган бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқлари эътироф этилиши назарда тутилган.

Бироқ ҳаётда айрим кишилар ушбу қонунни дастак қилиб, янги қурилаётган ноқонуний объектлар ҳам қонунийлаштирилиши керак, деган важни келтираётган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бу эса, фуқаролар ўртасида турли хил нотўғри тушунчалар шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Шу боис ушбу қонунда фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва у ерда қурилган бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқлари қандай ҳолатларда эътироф этилиши ҳақида имкон қадар маълумот беришни ўринли, деб ўйлаймиз.

Қонунга кўра:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мамлакат ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

– фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

– ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларига;

– 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилган ҳоллар мустасно);

– фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

– 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштирилган тадбиркорлик субектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;

– хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;

– фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартиби белгилаб берилди.

Натижада ушбу қонунга асосан, кўплаб фуқароларнинг илгари қуриб, фойдаланиб келаётган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқлари қонунийлиги эътироф этилди. Уларнинг қатор йиллардан буён давом этиб келган муаммолари шу тариқа ечим топди.

Ушбу қонундаги имтиёзлар фақат юқорида қайд этилган олдинги даврга оид ҳолатларгагина тааллуқли эканлиги кўриниб турибди. Янги ноқонуний қурилишларга нисбатан мазкур қонун қўлланилмайди ва улар мулк ҳуқуқи объекти сифатида эътироф этилмайди.

Бу каби қурилмалар, Фуқаролик кодексининг 212-моддасига асосан, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек, иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Шунингдек, бундай иморатлар ўзбошимчалик билан иморат қуриш оқибатида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвосига асосан, суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланади.

Бундан ташқари бундай қонунбузилиши ҳолатини содир этган айбдор шахсларга нисбатан нафақат фуқаролик-ҳуқуқий, балки маъмурий чоралар ҳам қўлланилади. Аниқроғи, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасига кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, мансабдор шахсларга эса, етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол учун даъвогар Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси жавобгар Ш. Х.га нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш ва ерни яроқли ҳолатга келтириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, даъвогар томонидан ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишининг аҳволи ўрганилганда, жавобгар Ш. Х. Бахмал тумани ҳудудида ўзбошимчалик билан 180 квадрат метр ўлчамдаги ер участкасига уй-жой қуриб олганлиги аниқланган. Мазкур ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан жавобгарга огоҳлантириш хати берилган. Аммо ноқонуний қурилма унинг томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2025 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани бузиш ҳамда ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.

Жавобгар Ш. Х. қурилмани у қурмаганлиги, қурилма онаси М. Х. томонидан қурилганлиги ҳақидаги важ келтирганлиги сабабли апелляция инстанция суди биринчи босқич суди қоидаларига ўтиб, ишга М. Х.ни жалб қилган.

Кадастр агентлиги Бахмал тумани бўлимининг 2025 йил 8 октябрдаги қарорига кўра, фуқаро М. Х. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Жиззах вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 8 октябрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори хулоса қисмида жавобгар сифатида М. Х. кўрсатилиб, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўз навбатида, судда жавобгар М. Х. уй-жойни аҳоли пункти ер майдонида қурганлиги, бу қурилмага нисбатан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун талабларига асосан мулк ҳуқуқи берилиши кераклиги ҳақида важ келтирган.

Лекин жавобгар М. Х.да ер ажратиш ҳақида ваколатли орган қарори мавжуд эмас, ер участкаси чегараси жойи­да белгиланмаган ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу каби ер майдони ва бино-иншоотга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган ёки мазкур қонун татбиқ этилиши мумкин бўлган ер тоифаси ёхуд бино хатловдан ўтказилмаганлиги сабабли Жиззах вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди.

Худди шу каби ҳолат: Жиззах шаҳар прокуратураси шаҳарнинг Ўратепалик маҳалласида жойлашган “Зиннур маркет” биносига туташ, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган ҳудуддан жавобгар И. М. ўзбошимчалик билан 117,25 квадрат метр ўлчамдаги ер участкасини эгаллаб олгани ҳамда енгил турдаги айвон ва бир қаватли бино қургани юзасидан судга даъво ариза киритди. Даъво аризада жавобгарга ноқонуний қурилмани бузиш мажбуриятини юклатишни сўради.

Суд қарори билан мазкур қурилма жавобгар ҳисобидан буздирилиши белгиланди. Мазкур иш жавобгарнинг шикояти асосида Жиззах вилоят судининг тафтиш инстанциясида ўрганиб чиқилганида ҳам, жавобгар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ер майдонини эгаллаб, қурилиш қилиб олганлиги ўз тасдиғини топди.

Айтмоқчимизки, ҳар бир фуқаро муҳим бир ҳақиқатни унутмаслиги керак: қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Бу фикрни бежизга айтаётганимиз йўқ. Жиззах вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан ўтган йил давомида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларни бузиш билан боғлиқ 928 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Уларнинг 788 таси ёки 85 фоизи қаноатлантирилган.

Мухтасар қилиб айтганда, қурилиш ишларини амалга оширишда турли гап-сўзларга эмас, балки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ иш юритиш муҳим. Шунда одам турли муаммоларга дучор бўлмайди, ортиқча чиқимларга учрамайди.

Нодиржон РАСУЛОВ,

Жиззах вилояти суди раиси ўринбосари –

фуқаролик ишлари бўйича

#thegov_button_6a66147919ae4 { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_6a66147919ae4:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_6a66147919ae4 { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_6a66147919ae4:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); }
Skip to content Click to listen highlighted text!