Click to listen highlighted text!
1
Режим работы Верховного суда Республики Узбекистан – понедельник – пятница: 9:00 – 18:00
photo_2024-07-29_16-16-02

“КОМПЬЮТЕР САБОТАЖИ” ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ?

Аксарият ҳолларда “жиноят” деганда ҳамюртларимиз ўғрилик, фирибгарлик, босқинчилик, товламачилик, қотиллик ёки порахўрлик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларни тушунишади. Аммо кундалик ҳаётимизда бизга арзимасдек бўлиб туюлган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳам борки, Жиноят кодексида улар учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланган.

Масалан, кодекснинг 179-моддасида қайд этилган “Сохта тадбиркорлик” жиноятини олайлик. Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бош­қа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Таърифланишидан келиб чиққанда, унчалик ваҳимали ёки оқибати аянчли кўринмаса-да, мазкур қилмишнинг давлат ва жамият манфаати учун келтирадиган зарари аҳамиятсиз эмас.

Ёки кодекснинг “Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш” дея номланган 202-моддаси 3-қисми “ж” бандига мувофиқ, ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунё­сининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, кам­ёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунё­си турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Ахборот технологиялари тараққий этган айни пайтда “Компьютер саботажи” дея номланган жиноят ҳам юз бермоқда. Хўш, бу нима дегани?

Жиноят кодексининг 278-5-моддаси “Компьютер саботажи” дея номланган. Унда қайд этилишича, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, шунингдек, компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Борди-ю ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ёинки такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, айбдорга икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Хулоса қилиб айтганда, жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Бинобарин, ҳар бир ишни қонунга мувофиқ амалга оширган инсон фақат фойда кўради, зарар эмас. Айни ҳақиқатни асло унутмаслик керак. 

Баҳромжон БЕРДИЕВ,

жиноят ишлари бўйича

Мирзо Улуғбек туман суди судьяси

photo_2024-07-22_15-31-35

ТОВЛАМАЧИ «ОШИҚ» ЁХУД НОЖЎЯ ҚАДАМ ТАШЛАШ ОҚИБАТИ

Бугунги кунда ахборот технологиялари юксак даражада ривожланди, ҳозир одамлар ўз ҳаётини интернетсиз тасаввур ҳам қилолмайди. Албатта, бу жараённинг жуда кўп қулай ва афзалликлари бор. Аммо ахборот технологиялари ютуқларидан ҳамма ҳам бирдек эзгу мақсад йўлида фойдаланмайди, аксинча, бу қулайликлардан ғаразли ниятда фойдаланишни кўзлайдиганлар ҳам йўқ эмас. Қуйидаги воқеа тафсилоти ана шу ҳақида.

Хонқа туманида яшовчи Маҳмуд Омонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2020 йили хорижда ишлаётган чоғида Интернет тармоғидаги Телеграм-канали орқали Беруний туманида истиқомат қилувчи Нодира Қодирова билан танишиб қолади. Дастлаб оддий мулоқотдан бошланган танишув орадан кўп вақт ўтмасдан қуюқлашиб, севги-муҳаббат муносабатларига айланади.

Н. Қодированинг М. Омоновдан тўрт ёш катта экани, бунинг устига оиласидан ажрашгани ўртадаги муносабатларга тўсиқ бўлиши мумкин эди.

Аммо М. Омонов бунга эътибор ҳам бермайди, аксинча, муҳаббати орадаги ғовлардан устун эканини таъкидлайди. Бундай жўмардликдан боши осмонга етган Н. Қодирова уни уйига таклиф этади. Бу таклиф М. Омоновга ҳам маъқул тушади ва у тез орада хориждан қайтади. Шундан сўнг у Н. Қодированинг уйига танда қўйиб қолади. Табиийки, бундай узлуксиз “учрашув”лар оқибатида ўртадаги муносабатлар янада қуюқ тортади. Аммо орадан кўп ўтмай бошқа бир муаммо пайдо бўлади-ю, ўртадаги муносабатларга дарз кетади.

Гап шундаки, М. Омоновнинг ота­онаси уйлантириш тараддудига тушишгач, у икки ўт орасида қолади. Чунки ота-онанинг раъйини қайтариб бўлмайди, иккинчи томондан, Н. Қодировадан воз кечишнинг оқибати бундан-да катта можарони келтириб чиқариши тайин. Бунинг устига берунийлик “келин” билан ўрталаридаги сирнинг ошкор этилиши йигитнинг номини бадном этиши турган гап. Дарҳақиқат, ўйламай ташланган қадамнинг оқибати оғир ва асоратли кечмаслигига кафолат йўқ. Бунинг амалдаги ифодаси тез орада намоён бўлади.

М. Омоновнинг бошқа қизга унаштирилаётгани ҳақидаги хабарни эшитиб, Н. Қодирова қаттиқ жазавага тушади. У тутоққанча “ота-онангнинг олдига бориб, маҳалла раиси ва профилактика инспекторини чақираман. Бор ҳақиқатни айтиб, тўйингни бузаман, бутун элга шарманда қиламан, ножўя ҳолатдаги видео тасвирларингни интернет тармоғига жойлайман” дея ўдағайлади. Сўнгра “ҳомиладор” эканини ҳам пеш қилади. Бундай таҳдидлардан М. Омонов қаттиқ қўрқувга тушади ва аёлдан “Нима қилсам сендан қутуламан?” деб сўрайди.

Бунга жавобан Н. Қодирова нақд 200 миллион сўм берса, ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтади. Аммо М. Омонов бундай катта миқдордаги маблағни беришга имкони йўқлигини маълум қилади. Бундан жаҳли чиққан Н. Қодирова М. Омоновнинг отаси Каримбой Ҳожиевга телефон қилиб, ўзи билан ўғли ўртасида “олди-берди” борлигини билдиради. Бу гапни эшитиб, эсанкираб қолган ота дарҳол Н. Қодированинг олдига етиб келади. Аёл ундан М. Омоновнинг 200 миллион сўмлик қарзини тўлашни талаб қилади.

Иложсиз қолган ота унга 10 миллион сўм беришга мажбур бўлади. Лекин Н. Қодирова бунга кўнмайди ва М. Омоновга таҳдид қилишда давом этади.

Ўзаро келишувга кўра, ўтган йилнинг 9 апрель куни М. Омонов ва Н. Қодирова Урганч шаҳридаги “Тўмарис-Нур” гипермаркети биноси олдида учрашишади. М. Омонов Н. Қодировага 9 минг АҚШ доллари ва 1 миллион сўм беради. Н. Қодирова пулни санаётганда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинади. Шундан сўнг унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Яқинда ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Суд Н. Қодировани Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан айбдор деб топиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Халқимиз доно, оқила, ҳаёли, иффатли, ҳалол ва пок фазилатли аёлларни бошига кўтаради, азиз ва мукаррам хилқатга менгзайди. Улар орасида ўзининг намунали хулқ-атвори, садоқат ва матонати, жасорати, фидоийлиги, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлиги, фарзанд ва оиласеварлиги билан бутун элга довруғ таратаётган, ном қозонаётганлар жуда кўп. Афсуски, ҳаётда баъзан аёллик шаънини топтаётган, макру ҳийла орқали ўзгалар йўлига тузоқ қўяётган, ҳаётига рахна солаётган кимсалар ҳам учраб туради. Товламачилик жиноятига қўл урган Н. Қодирова ҳам ўз қилмиши билан аёллик шаънига доғ туширди.

Шу ўринда жарбланувчига айланган М. Омоновнинг тутган йўлини ҳам оқлаб бўлмаслигини таъкидлаш жоиз. Чунки у бошиданоқ ўткинчи ҳою-ҳавасларга берилиб, нопок йўлга кирмаганда, бу ташвишларга гирфтор бўлмасди. Бу эса, ўз навбатида, ҳалоллик, ҳаё, садоқат ва ор-номус каби инсоний туйғуларнинг нақадар юксак экани, беҳаёлик, қинғирлик ва баднафслик охир-оқибат кишини бадном этишини кўрсатади. Бинобарин, бу бошқалар учун сабоқ вазифасини ўтаса, ажаб эмас.

Муродбек ҲАСАНОВ,

жиноят ишлари бўйича

Урганч шаҳар судининг раиси,

Абдулла СОБИРОВ,

журналист

photo_2024-07-22_15-23-49

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОНАНИНГ ЎРНИ

Аввало шуни айтиш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 78-моддасига биноан бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлиқ ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади.

Бола тарбияси ҳақида фикр юритганда, бу жараёнда онанинг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу боис судларда фарзандни олиб бериш билан боғлиқ ишларда онага устуворлик берилиши ҳам халқимизга хос эзгу қадриятларга асосланади.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Муслим Маматов ва Муножатхон Юсупова 2015 йил 12 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуришган.

Аввалига эр-хотин ва қуда-андаларнинг муносабатлари жуда яхши, ҳамма ҳавас қилгудек бўлган. Чунки ёш келин-куёв бир-бирини тушуниб, қайнона ва қайнотаси уларга тўғри йўл кўрсатган ҳолда яшаб келишган.

Биргаликдаги турмушларида 2017 йил 27 июнда Ҳаётбек Иномжонов ҳамда 2020 йил 24 мартда Диёрбек Иномжонов исм-шарифли ўғилли бўлишган.

Аммо орадан йиллар ўтгач, оиладан тинч-тотувлик ва файзу барака кўтарилди. Бунга М. Маматовнинг тўю-тантаналарда ҳофизлик қилиши сабаб бўлган. Яъни у тўй ва маросимларда кўп ичадиган одат чиқарган.

Оқибатда бу хонадон жанжалнинг уясига айланади. Бинобарин, оиласини сақлаб қолишга кўзи етмаган М. Юсупова 2023 йил апрель ойида фарзандларини олиб, ота уйига кетиб қолади. Шундан буён улар бирга яшашмаган.

2023 йил август ойида М. Маматов фарзандларини дам олиш кунларини бирга ўтказиш учун ўз уйига олиб кетади. Бироқ шундан сўнг Ҳаётбек ва Диёрбекни онасига қайтармайди. Шу боис М. Юсупова фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, фарзандларини ўз тарбиясига қайтариб олиб беришни сўрайди.

– М. Маматов тўйлардан маст ҳолда келиб, болаларимни ҳақорат қилар экан. Қолаверса, отаси тўйга кетган пайтда қаровсиз қолиб кетишган, — деди М. Юсупова суд жараёнида.

Шу ўринда қонун талабига эътибор қаратсак, амалдаги Оила кодексининг 75-моддасида “Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганини, боланинг ёшини, ота­онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота­онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади”, дея қайд этилган.

Бинобарин, суд даъвони қаноатлантириб, Ҳаётбек ва Диёрбек Иномжоновларни отаси М. Маматовдан онаси М. Юсупова тарбиясига олиб бериш хусусида ҳал қилув қарори чиқарди. Лекин жавобгар М. Маматов суд қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилди.

Айтиш керакки, Фуқаролик кодексининг 21-моддасига кўра, ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари – ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади. Ушбу қонун талабидан келиб чиққан биринчи инстанция суди Ҳаётбек ва Диёрбек ёш бўлгани боис онанинг ғамхўрлиги ва эътибори кўпроқ зарурлиги, улар онасининг қарамоғида камолотга етиши мақсадга мувофиқлигини инобатга олиб, М. Маматовнинг фарзандларини аёлининг қарамоғига қайтаришга тўсқинлик қилганлигини танқидий баҳолаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириб асосли хулосага келган.

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, суд ота ёки онанинг боласининг тегишлича, тарбиясини таъминлай олиш имкониятлари, ота ёки онанинг боласи билан ўзаро муносабатлари хусусиятлари, боланинг ўз ихтиёрида бўлган шахсларга қанчалик кўнгил қўйгани ва бошқа муайян ҳолатларни эътиборга олади.

2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида ҳам ваколатли органлар (шахслар) боланинг манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарор қабул қилиши шартлиги белгиланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ёзёвон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2024 йил 5 февралдаги хулосасида Ҳаётбек ва Диёрбек Иномжоновларни онасининг уйида парвариш қилиш учун барча шароитлар мавжудлиги, фарзандларни онасига олиб бериш учун тўсқинлик қилувчи омиллар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Ана шу асосларга таянган Фарғона вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдирди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, боланинг ўсиб-улғайишида она меҳри ва тарбияси муҳим аҳамиятга эга. Миллий қонунчилигимизда ана шу ҳаётий қоиданинг ўз ифодасини топгани она ва бола манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бузрукхон АБРОРОВ,

Фарғона вилояти

суди судьяси

photo_2024-07-22_13-44-02

ЯНГИ ПРОФИЛАКТИК ЧОРА ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛАДИ

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 21-моддасида инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахслар, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шартлиги белгиланган. Ушбу қоида нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аммо фуқаролик суд ишларини юритишда процесс иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларни суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунга амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш тушунчаси ва унинг ҳуқуқий оқибатларига таъриф берилмагани асосий сабаб бўлаётганини қайд этиш жоиз.

Шу ўринда процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш тушунчасига аниқлик киритадиган бўлсак, у қонунда назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан инсофсиз фойдаланишда намоён бўлади. Бундай ҳаракатлар сирасига суд процесснинг меъёрдагидек ўтишига ҳалақит қилиш, суд жараёнларини секинлаштириш, муддатларни чўзиш, суд процесси иштирокчилари вақтини олиш каби ҳолатларни киритиш мумкин.

Аслида процессуал ҳуқуқни суи­истеъмол қилиш ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг бир тури ҳисобланади. Ушбу тамойил моҳиятан фуқаролик суд ишларини юритишни тартибга солишга қаратилган.

Шу ўринда бу борадаги хорижий давлатлар тажрибасига эътибор қаратсак, кўплаб тараққий этган мамлакатларда ҳуқуқларни суиистеъмол қилишни тақиқлаш конституциявий принцип сифатида белгиланган.

Масалан, Япония Конституциясининг 12-моддасида халқ эркинлиги ва ҳуқуқларни суиистеъмол қилишдан сақланиш зарурлиги қайд этилган.

Греция Конституциясининг 25-моддасига асосан ҳуқуқларни суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди. Бундай қоида Болгария Конституциясининг 57-моддаси, Германия Конституциясининг 74-моддасида ҳам ўз ифодасини топган. Бу эса, ўз навбатида, миллий қонунчилигимизда айни шу масалада бўшлиқ мавжудлигини кўрсатади.

Шу боис амалдаги Фуқаролик процессуал кодекснинг “Фуқаролик суд ишларини юритиш принциплари” деб номланган 2-бобига қуйидаги мазмундаги янги “Процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилмаслик” принципини киритиш мақсадга мувофиқ:

“16-2-модда. Процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилмаслик

Фуқаролик суд ишларини юритиш иштирокчилари уларга берилган ҳуқуқлардан виждонан фойдаланиши ва процессуал мажбуриятларга риоя қилишлари шарт.

Процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилиш суд томонидан ушбу кодексда назарда тутилган процессуал чоралар қўлланилиши ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъсир чоралари қўлланилишига сабаб бўлади”.

Фуқаролик процесси доирасида процессуал ҳуқуқларни суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик принципининг қонунда алоҳида принцип сифатида белгиланишининг аҳамияти шундан иборатки, у биринчидан, ҳуқуқларни суиистеъмол қилишнинг ҳар қандай шаклини олдини олишга қаратилган профилактик чора вазифасини бажаради. Иккинчидан, фуқаролик процесси иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқлари мазмунини ҳамда ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш чегараларини аниқ белгилаш, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмини оптималлаштириш имконини беради.

Давлатжон Ҳабибуллаев,

ТДЮУ профессори

photo_2024-07-12_17-10-32

ТАСВИРГА ОЛИНМАГАН КИНО ЁХУД ФИРИБГАРНИНГ АНТИҚА АЛДОВИ

“Самарқанд шаҳрида илк маротаба 7 ёшдан 70 ёшгача ўткир сюжетли “Қабр” номли фильмга кинокастинг ўтказилади! Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг! Манзил: Пастдарғом тумани “Маданият” бўлими зали”.

Айтиш керакки, Жума шаҳридаги “Маданият” бўлими биноси ва гавжум масканларга осиб қўйилган ушбу эълон катта-кичикни бирдек қизиқтириб қўйди. Айниқса, бу эълон интернет тармоқлари орқали ҳам тарқатилгач, нафақат пастдарғомликлар, балки қўшни тумандагиларнинг ҳам эътиборини тортди.

Бу ёғини сўрасангиз, суратга олиниши режалаштирилаётган фильм режиссёри Раҳмат Раҳимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) пойтахтдан келган, бир қатор фильмларда маҳорат билан роллар ижро этган экан.

Қўлида “Ёш режиссёрлар тўгараги раҳбари” деган гувоҳномаси ҳам бор.

Орадан кўп вақт ўтмай, Жума шаҳридаги “Маданият” бўлимига кинода роль ижро этиш истагидаги талабгорлар омадларини синаб кўриш учун оқиб кела бошлади. Р. Раҳимов дастлаб уларга шу кунгача олган фильмлари ҳақида маълумот берар ва лавҳаларини қўл телефони орқали кўрсатар эди. Сўнгра энди суратга олиниши режалаштирилаётган “Қабр” фильми, воқеалар ривожи, қаҳрамонлар, қаерда олиниши, муваффақияти хусусида тўлиб-тошиб гапирарди. Айниқса, фильмнинг кенг қамровлилиги, бир эмас, 5 нафар бош қаҳрамон ва катта-кичик ёшдаги ёрдамчи қаҳрамонлар образидан иборатлиги талабгорларнинг қизиқишини баттар оширарди.

*      *      *

– Сиз бош қаҳрамон ролига жуда муносибсиз! – деди Р. Раҳимов ўзини Шаҳрўз Имомов деб таништирган, баланд бўйли, 26 ёшли йигитга. – Аммо кинога суратга тушишнинг ўзига хос шартлари бор. Аввало харажатлар учун 1 200 АҚШ доллари тўлашингиз керак. Чунки ҳар ким ўз роли учун кетадиган сарф-харажатни ўзи қоплаши лозим. Бош қаҳрамон бўламан деганлар жуда кўп, харажатига ҳам тайёр, фақат уларнинг ташқи кўриниши тўғри келмаяпти. Бу фильмда кўпгина машҳур актёрлар ҳам рол ижро этишади, улар орқали таниқли бўлиб кетишингиз аниқ. Вақт жуда қисқа, кечгача ўйлаб кўриб, аниқ жавобини айтинг…

Кинода роль ижро этиш орзуси ушалаётган Ш. Имомов ўйлаб ҳам ўтирмай талаб қилинган пулни дарҳол Р. Раҳимовга олиб келиб беради. Шундан сўнг режиссёр бўлажак актёрга тез орада суратга олиш жараёни бошланишини айтгач, иккиси эски таниш­лардек қуюқ хайрлашишади.

Ботир Ғаффоров ҳам кинодаги ролини бошқа биров илиб кетмаслиги учун режиссёр талаб қилган 900 АҚШ долларини тўлайди. “Кастинг”дан муваффақиятли ўтган яна бир талагор, 7-синф ўқувчиси Ҳалимжон Самадов кинода суратга тушиш учун 150 АҚШ доллари ва 300 минг сўм беради. Унинг холаваччаси Анвар эса, 50 АҚШ доллари эвазига фильмда роль ижро этиш имкониятини қўлга киритади.

Хуллас, саккиз кун давом этган “кастингда” 30 нафар фуқаро иштирок этиб, уларнинг 13 нафари (тўғрироғи, пул тўлаганлар) танлаб олинади.

Талабгорлардан 23 619 814 сўм миқдордаги маблағни қўлга киритган Р. Раҳимов уларни пойтахтга олиб кетади. Йўл харажатларини ҳам ўзлари қоплашган бўлажак актёрлар пойтахтдаги “Макро” супермаркетининг 3-қаватидаги ресторанда йиғилишади. Аммо негадир суратга олиш жараёни жуда қисқа кечади – атиги 3-4 дақиқа, холос. Р. Раҳимов буни вақтнинг тиғизлиги билан изоҳлаб, фильмнинг қолган қисмлари Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларида суратга олинишини маълум қилади.

*      *      *

Орадан икки ҳафта ўтгач, Р. Раҳимов бош роль ижрочиси Шаҳруз Имомовга қўнғироқ қилиб, пойтахтга тезроқ етиб келишни тайинлайди.

– Раҳбарият фильмнинг давомини хорижда суратга олиш ҳақида топшириқ берди. Тўртта давлатда тасвирга олинади, — дейди Р. Раҳимов Ш. Имомовни қучоқ очиб кутиб оларкан. – Шунинг учун яна 4 800 АҚШ доллари тўлашингизга тўғри келади. Фақат сизни олиб кетамиз, қолган барча лавҳаларни олиб бўлдик. Кейинги ойда хорижга жўнаб кетамиз…

Р. Раҳимовнинг гапини эшитгач, Ш. Имомовнинг кўнглида шубҳа туғилади: “Битта роль учун 6 000 доллар (аввал 1 200 тўлаган) кўп эмасми?! Ҳақиқатан ҳам, шу фильм суратга олинадими? Нега ҳалигача бирорта таниқли актёрнинг қораси ҳам кўринмайди?! Бу ерда бирон-бир алдов йўқми, ишқилиб?!”.

Қисқаси, ана шундай шубҳа-гумонлар гирдобида қолган Ш. Имомов кинофильмнинг ўзи, суратга олиш жараёнлари ҳақида сўраб-суриштиришга тушади ва охир-оқибат буларнинг бари алдов экани, унинг ўзи фирибгар усталик билан қўйган тузоққа тушганини англаб етади.

Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилади. Натижада Р. Раҳимов Ш. Имомовдан 4 800 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинади.

*      *      *

Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом тумани суди Р. Раҳимовга дастлабки тергов томонидан қўйилган айбловни муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри малакаланган деб ҳисоблади. Айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, ёши, шахси, оилавий шароити, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф қилинганини инобатга олиб, Р. Раҳимовга ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорида давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Шу ўринда кимдадир “Бу жазо унга нисбатан енгил-ку, шунча қилғиликни қилган кимсани озодликдан маҳрум этиш, янада оғирроқ жазо тайинлаш лозим эди”, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Тўғри, Р. Раҳимов эгрилик йўлини тутди, ўзгаларнинг ҳуқуқи ва ишончини суиистеъмол қилди. Бироқ инсонпарварлик тамойилларига йўғрилган амалдаги қонунларимизда жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши белгиланган. Бундан кўзланган мақсад — бир тарафдан, жабрланувчиларнинг ҳуқуқини қисқа вақтда тиклаш бўлса, иккинчи тарафдан эса, жавобгарга оиласи, фарзандлари, жамиятдан ажралмаган ҳолда тузалиш йўлига ўтишга имконини беришдир.

*      *      *

Ҳар бир жиноят, унинг келиб чиқиши, иштирокчилари, сабаб ва омиллари, жавобгарлари-ю жабрланувчиларнинг хатти-ҳаракатлари таҳлил этилганда шу савол доимо кўндаланг бўлади: “Аслида айб кимда? Ушбу фирибгарлик жиноятининг содир этилишига нима сабаб бўлди?”.

Албатта, аксарият ўқувчилар “айб жиноятчида!” дейиши тайин. Аслида ҳам шундай. Аммо масалага чуқурроқ ёндошиб, батафсил таҳлил қиладиган бўлсак, жабрланувчиларнинг ҳам айби борлиги ойдинлашади.

Зеро, суд очеркларини ёзишдан асосий мақсад ҳам шу: рўй берган жиноий қилмишни таҳлил этиш орқали унинг келиб чиқишига сабаб бўлган иллатларни кўрсатиш, жамоатчиликни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишдир.

Р. Раҳимов судда берган кўрсатмасида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, икки йил муқаддам “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган иккита фильмда рол ижро этгани, 2018 йил август ойида Ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши қошидаги “Ёш режиссёрлар тўгараги раҳбари” лавозимига ишга қабул қилингани, кейинчалик ишдан кетгани, 2019 йил январь ойида пулга муҳтож бўлиб қолгани сабабли фирибгарлик йўлига киргани, ғаразли ниятини амалга ошириш учун ўзининг компьютерида эълон тайёрлаганини маълум қилди. Шундан сўнг Жума шаҳридаги “Маданият” бўлимига бориб, раҳбариятга ўзини режиссёр сифатида таништиргани, исботи юзасидан тушган киноларининг нусхаларини кўрсатгани ва уларнинг розилигидан сўнг эълон орқали “кастинг” ўтказганини тан олди.

Шу ўринда ушбу фирибгарлик қилмиши ҳақида фикр юритганда, унинг рўй беришининг бир қатор сабаблари бор эканини таъкидлаш жоиз. Хусусан, фирибгар кимса ғаразли қилмишини амалга оширишни кўзлаган жой — Жума шаҳридаги “Маданият” бўлими мутасаддилари “кастинг” ўтказишига розилик беришидан аввал фирибгарнинг тегишли ҳужжати – кино олиш учун “Ўзбеккино” миллий агентлиги махсус рухсатномаси бор-йўқлигини сўраши керак эди. Аммо “Маданият” бўлими мутасаддилари бунга масъулиятсиз билан қарашган ва ўз навбатида, бу эътиборсизлик ва лоқайдлик фирибгар ўз қилмишини эмин-эркин амалга оширишига имкон яратган.

Иккинчидан, Р. Раҳимовнинг қўлидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати ҳам аллақачон ўтганига ҳеч ким эътибор бермаган. Ҳолбуки, бу фирибгар кимса Ёшлар иттифоқи Янгийўл шаҳар Кенгаши томонидан берилган “Ёш режиссёрлар тўгараги раҳбари” гувоҳномасини рўкач қилиб, талабгор ва ота-оналарнинг ишончига кирган. Буни айтишдан мақсад шуки, масъул ташкилот уни ишдан бўшатаётганида ушбу гувоҳномани қайтариб олиш масаласига эътиборсизлик билан қарамаганда, эҳтимол, бу фирибгарлик қилмиши рўй бермасди.

Шунингдек, ушбу фирибгарлик қилмишидан жабр кўрган ёшлар ва уларнинг ота-оналари хатти-ҳаракатини ҳам сира оқлаб бўлмайди. Чунки улар ўткинчи ҳою-ҳавасга берилиб, фирибгарнинг алдовига осонгина ишонишган. Ҳолбуки, улар бунга ҳушёр ёндошиб, барчасини сўраб-суриштирганда, овораю-сарсон бўлишмасди.

Юқорида баён этилганлардан ҳам кўринадики, ҳар қандай жиноий қилмиш, жумладан, фирибгарлик жинояти ҳам ҳушёрлик ва огоҳлик йўқолган, лоқайдлик ва эътиборсизлик пайдо бўлган муҳитда рўй беради.

Хулоса ўрнида айтиш керакк, ҳар бир ишда қонунийликка риоя этилса, ҳеч қандай муаммога ўрин қолмайди.

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА,

журналист

 

photo_2024-07-12_17-05-35

ҚАЙСИ АШЁЛАР СОВУҚ ҚУРОЛ ДЕБ АТАЛАДИ?

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 25-моддасига мувофиқ, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади.

Маълумки, “баданга шикаст етказиш” деганда, инсон органлари ёки организми тўқималари анатомик тўкислиги ёки улар физиологик вазифасининг ташқи таъсир оқибатида бузилиши тушунилади.

Амалдаги Жиноят кодексининг 104-моддасида содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилия­тини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолиши, руҳий ҳолатининг бузилиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолиши ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса ва ушбу кодекснинг 126-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ушбу қилмишга жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари ушбу модданинг 2-қисми “л” бандида қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этганлик учун ҳам жавобгарлик назарда тутилган.

“Қурол тўғрисида”ги қонунда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёга таъриф берилган. Унга кўра, касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи ашёлар (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи ашёлар), жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган ашёлар (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар) совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё деб топилади.

Амалиётда шахс баданга оғир шикаст етказиш жиноятини турли ашёларни (темир ва тош бўлаги, кетмон дастаси ва шу каби тиғли, кесувчи бўлмаган) қўллаб содир этиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бироқ қонунчилик мазмунидан келиб чиққан ҳолда ушбу ашёларни совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашё, деб топиш мумкин эмас. Шу боис суд-криминаллистика экспертизаси томонидан ушбу ашёларни совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашё, деб топиб бўлмаслик ҳақида хулосалар берилмоқда. Ҳолбуки, ушбу ашёлар кишининг соғлигига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган ашё ҳисобланади.

Яна бир эътиборли ҳолат шуки, Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” бандида совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказилиши мумкин бўлган нарсаларни намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб жиноят содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, қонунни қўллаш амалиётида чалкашликни келтириб чиқармоқда.

Шу боис Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” бандини “қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб ёхуд кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказилиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаб содир этганлик учун” деган таҳрирда ўзгартириш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу таклиф қонунчиликдаги бўш­лиқни тўлдириши баробарида жиноий қилмишнинг аниқ малакаланиши ва унга мос жазо турини тайинлашга хизмат қилади. Бу эса, пировардида одил судлов сифатининг ошишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Шаҳзод Бахтиёров,

Қашқадарё вилояти

суди судьяси

photo_2024-05-17_16-08-05

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинди.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

– тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослиги йўналишини кўрсатган ҳолда Судьялар олий мактаби директорининг номига ариза;

– шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;

– маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);

– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).

Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Қабул комиссияси

photo_2024-05-06_20-02-07

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ

Тарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани бунга кенг йўл очди.

Маълумки, Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган. Шунинг баробарида қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангач, уларнинг номларини аниқлаш борасида изланишлар кўлами кенгайтириб, масъулларга вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш белгиланган.

Бундан ташқари, Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи тузилган.

Ишчи гуруҳнинг изчил фаолияти, кўламли саъй-ҳаракати туфайли сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 1 031 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.

Куни-кеча Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди.

2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида С. Қосимовнинг набираси Ф. Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳамда Бош прокурор ўринбосари томонидан ушбу жиноят иши юзасидан келтирилган кассация протести ҳам кўриб чиқилди. Натижада С. Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди.

Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди.

2024 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари

РЎЙХАТИ

Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукмига кўра:

1). 1900 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар фарзанди бор, судланмаган, 1929 йил 3 мартга қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаган, Тошкент шаҳри, Эгарчилик маҳалласида истиқомат қилган Каcымов Сагдулла Рашидович Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;

2). 1897 йилда туғилган, маълумоти олий, Ўзбекистон ССР Олий судининг собиқ прокурори лавозимида ишлаган, муқаддам судланган Шарипов Бадриддин Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 58-моддаси,
63-моддаси 1-қисми, 78-моддалари билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;

3). 1866 йилда туғилган, маълумоти ўрта, Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисми судьяси лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган Мирсагат Мирзакиров Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига;

4). 1884 йилда туғилган, бошланғич маълумотга эга, халқ судьяси лавозимида ишлаган, муқаддам Тошкент округ судининг
15.04.1926 йилдаги ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган Рустам Ходжа Ибрагим Ходжаев Ўзбекистон ССР ЖКнинг
(1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига;

5). 1890 йилда туғилган, маълумоти олий, адвокатлар коллегияси аъзоси бўлган, муқаддам судланмаган Спиродонов Вячеслав Петрович Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси  билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;

6). 1889 йилда туғилган, бошланғич маълумотга эга, савдогар, муқаддам судланган, Тошкент округ судининг 19.09.1929 йилдаги ҳукми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган Алимов Насриддин Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;

7). 1893 йилда туғилган, маълумоти ўрта, савдогар, муқаддам судланмаган Самигжанов Акбар Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги)
63-моддаси  билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганлар.

Суднинг ҳукмига кўра, С. Каcымов 1924 йилдан 1925 йилга қадар Тошкент вилоят судининг раиси ҳамда 1925 йил 23 декабрдан 1929 йил
3 мартга қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаб келиб, шахсий бойлик орттириш мақсадида, талон-торож, порахўрлик, тизимли равишда тамагирлик жиноятларини содир этганликда;

Б. Шарипов 1927 йилда Бухоро округ суди раиси лавозимига тайинланиб, миллий озодлик ҳаракатининг (“босмачилик”)
фаол иштирокчиси бўлиб, савдогарлар манфаатини кўзлаган ҳолда С.Каcымов билан биргаликда совет судларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек судсиз ва терговсиз “босмачилар” ниқоби остида ўн нафар айбсиз деҳқонларни отиб ташлаб, ўзининг ҳаракатлари билан деҳқонлар оммасини совет идораларига қарши йўналтирганликда;

М. Мирзакиров 1922 йилдан 1928 йилга қадар Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмида халқ судьяси лавозимида ишлаган даврда, турли моддий бойликлар эвазига фирибгарлик ва мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир қилишда С.Каcымовга кўмаклашиб келганликда;

Р. Ибрагим Ходжаев 1922 йилдан 1925 йил март ойига қадар Мирзачўл шаҳрининг халқ судьяси лавозимида ишлаб, С.Каcымовнинг хабардорлигида ва С.Каcымов билан тил бириктириб, аҳолидан пора олиш ва таъмагирлик жиноятларини содир этиш, давлат ва хусусий мулкларни ўзлаштириш, доимий равишда пора эвазига ноқонуний ҳукмлар чиқариш, ўша даврда Тошкент округ суди раис ўринбосари лавозимида ишлаган С.Каcымовга доимий равишда пора бериш орқали суд тизимини инқирозга учрашида кўмаклашганликда;

В. Спиридонов 1921 – 1923 йилларда Тошкент шаҳри халқ судьялари кенгаши раиси ўринбосари лавозимида, 1923-1929 йилларда эса адвокат сифатида фаолият кўрсатиб, сохта ҳужжатлар ҳамда гувоҳларнинг ёлғон гувоҳлигидан фойдаланиб, судьяларга, шу жумладан Олий суд раиси С.Каcымовга пора бериш орқали суд тизимини инқирозга учрашида кўмаклашганликда;

Н. Алимов “Миллий иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг фаол аъзоси сифатида ташкилотнинг барча раҳбарлари билан қалин муносабатда бўлиб, тузилган режага асосан, доимий равишда совет ташкилотларини, хусусан суд ва молия идоралари ходимларига спиртли ичимликлар ичдириб ҳамда уларга пора бериб, С.Каcымов билан дўстона муносабатда бўлиб, маъмурий ва суд ишларида ўзига таниш бўлган савдогар ҳамда аксилинқилобчиларга нисбатан оқлов ҳукми ёки енгил жазо тайинланишига эришганликда;

А. Самигжанов “Миллий иттиҳод” аксилинқилобий ташкилотининг фаол аъзоси ва катта савдогар бўлган ҳолда С.Каcымов ва М.Мирзакировларга спиртли ичимликлар ичдириб, улардан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, жумладан Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмидан ноқонуний ерларни олиш ва ноқонуний шартнома расмийлаштиришда М.Мирзакиров раҳбар бўлган халқ судидан фойдаланганликда айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1931 йил 21 ноябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1). 1899 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Джуманиязов Ирнияз;

2). 1886 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Курбанов Кош;

3). 1901 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Кабулов Назар;

4). 1895 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Авазметов Абдулла;

5). 1896 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Матчанов Бекчан;

6). 1886 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Искандеров Матчан;

7). 1906 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Чандир-Кият қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Качкаров Игамберды;

8). 1903 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Чандир-Кият қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Рахимов Шарип;

9). 1870 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилинган Бабаджан Ирнияз;

10). 1902 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Сауров Майли ЎзССР ЖКнинг 14-78-моддаси (аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Джуманиязов Ирнияз
ва бошқалар босмачилик аксилинқилобий ҳаракати аъзолари билан доимий алоқа ўрнатишиб, уларни ўзларининг уйларида қабул қилишиб, босмачилик гуруҳларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб, совет ҳокимияти томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга ўзларида сақланиб келинаётган қуролларни топширмаслик ҳамда коллективлаштиришга қарши тарғиботларни амалга ошириш орқали қаршилик кўрсатиб келишганликда айбланишган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 5 ноябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1). 1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Оталиқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Матмуратов Матчанбек;

2). 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп шаҳрида яшаган,
5 йилга концлагерга жўнатилган Саитниязов Раимберген;

3). 1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Джуманиязов Матякуб;

4). 1869 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Сарыбакалов Мамаджан;

5). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бакалов Машарип Сары;

6). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Авшар қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Пирманов Курамбай;

7). 1875 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Адамов Рахманкул;

8). 1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бабаниязов Нурулла;

9). 1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб, қамоқдан озод қилинган Машарипов Ибрагим Юзбаши;

10). 1911 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Машарипов Пирджан;

11). 1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Авшар қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Атаджан;

12). 1872 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Ваисов Мулла Куряз;

13). 1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хазарасп тумани, Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Машарипов Мадраим;

14). 1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Пернаухас қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Султанмуратов Джуманияз;

15). 1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Машарипов Худайберген;

16). 1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Авезов Матмурат;

17). 1876 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Аминов Назар Махрам;

18). 1882 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдалниязов Мадаминжан;

19). 1887 йилда туғилган, миллати қозоқ, Хива тумани, Авез Дуняк қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Кошаров Мустафа-Казак;

20). 1873 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Машарипов Худайберген;

21). 1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани, Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Аллабергенов Джуманияз;

22). 1876 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Дургадиқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Каландаров Саур;

23). 1890 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Ибрагимов Юсуп Ходжа;

24). 1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Хонқа шаҳрида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган Ахметов Мулла Ибайдулла;

25). 1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Оҳунбобоев қишлоқ советида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган Абдукадыров Абдушукур;

26). 1866 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Полвон қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб, қамоқдан озод қилинган Юсупов Нурмат;

27). 1865 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Тама-Дурвади қишлоқ советида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган Машарипов Бабаджан Максум;

28). 1893 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Ибрагим;

29). 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурасуль Махсум Ибадула Ходжи;

30). 1876 йилда Хива туманида туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани, Манак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Давлетмуратов Якши Мурат;

31). 1910 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани, Арбек қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Абды Ишан;

32). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани, Арбек қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Усман Ишан;

33). 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани, Курбак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нурметов Ибадулла;

34). 1901 йилда туғилган, миллати ўзбек, Урганч тумани, Юқори Боғ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Артыков Ваис;

35). 1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Урганч тумани, Юқори Боғ қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Ахмедов Уста Каландар;

36). 1891 йилда туғилган, миллати туркман, Порсин тумани, Ильдирших қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Шагалов Сафар;

37). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ташоуз тумани, Кукчагар қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Дурдыев Сафарбай;

38). 1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ильялинский тумани, Кенгес қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Бекмуратов Берды Клыч;

39). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани, Хонқа шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нуруллаев Сайдулла Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси (аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Матмуратов Матчанбек
ва бошқалар 1931 йил февраль ойининг бошларида совет ҳокимиятини ағдариш, унга қарши қуролланган босмачилик-исёнчилик курашини ташкил этиш ҳамда олдинги хонлик бошқаруви тартибини тиклаш мақсадида, Афғонистон ҳудудидан Хива ҳудудига ўтган Жунаидхоннинг ўғли Эшимхоннинг қуролланган гуруҳларини кучайтириш учун янги кадрлар билан таъминлаш мақсадида улар билан алоқа ўрнатганликда айбланган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 22 январдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Саттаров Шаназар;

2). 1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани, Шуристан қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Балтаев Базар;

3). 1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани, Пешку қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Кадыров Ярыкул;

4). 1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани, Мугулан қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Клычев Турсун Амин;

5). 1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро шаҳри, Тобхана гузарида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Мустафакулов Мухамед Кул;

6). 1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани, Чупрак қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Рузиев Ходжи Мурад Амин;

7). 1869 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент шаҳри, Похса гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Раджабов Мирза Ахмед;

8). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро шаҳри, Мирза Хамид гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Кары Дауд;

9). 1889 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро шаҳри, Кари Мустаким гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Халиков Сабир;

10). 1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани, Қассоблар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Саибов Нияз;

11). 1913 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Кули-Джуйбар қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нуруллаев Рузи;

12). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бухоро тумани, Буйро қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Рахманов Мулла Сафар;

13). 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Джандикон қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Турдыев Базар;

14). 1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Джандикон қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Рахматов Тюра;

15). 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Джандикон қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Катта Шейхов Токсан;

16). 1899 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Лябируд қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Джалалов Хусейн;

17). 1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Чагдари қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган Маруфов Шариф;

18). 1879 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Турсунов Мурад;

19). 1911 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Гадаев Нор;

20). 1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани, Шуристан қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хаитов Халим;

21). 1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Чагдари қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Тюраев Талип;

22). 1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани, Махалля Ашхан қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Шарипов Хамдам;

23). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Карабаг қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Назаров Нор;

24). 1889 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Саидон қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Хамраев Нормурат;

25). 1885 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Карабаг қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Хайдаров Барат;

26). 1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Чагдари қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Файзиев Джума;

27). 1908 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро тумани, Суфи-Каргар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Периев Саидкул;

28). 1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани, Возирша қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилиниб, жазодан озод қилинган Хайриев Сафар;

29). 1899 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро тумани, Суфи Каргар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилиниб, қамоқдан озод қилинган Норов Нигмат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси (аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Клычев Турсун Амин
ва бошқалар 1931 йилда Бухоро секторининг Ғиждувон, Вобкент, Бауман
ва бошқа туманлари ҳудудида совет ҳокимиятига қарши қуролланган кураш олиб бориш мақсадида аксилинқилобий босмачилик гуруҳларини ташкил этиш, ўз сафларини кенгайтириб, кейинчалик Тожикистон ҳудудида совет ҳокимиятига қарши кураш олиб бораётган Иброҳимбек лақайга бориб қўшилиш, аксилинқилобий ташвиқот олиб борганликда айбланишган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 20 августдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1). 1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 10 йилга қонцлагерга жўнатилган Турсункулов Мумин;

2). 1902 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Сайфуллаев Лутфулла;

3). 1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыев Кабыл Тангри;

4). 1904 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хазраткулов Хасан;

5). 1906 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хафизов Искандар;

6). 1902 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хафизов Али;

7). 1894 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Асман-Сай қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурахманов Бек-Али;

8). 1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Рашид;

9). 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Мукум;

10). 1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Худояров Тура;

11). 1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хасанов Савран;

12). 1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурахманов Дастан;

13). 1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыяров Давран;

14). 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Алимов Тургун;

15). 1904 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Ниязов Карабек;

16). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Давранов Синдар;

17). 1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Давранов Джалдыбай;

18). 1907 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Турсункулов Базарбек;

19). 1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Игамбердиев Раимкул;

20). 1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Учли қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Акильбек;

21). 1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Учли  қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Байзар;

22). 1884 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Абдуллаев Иргаш;

23). 1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыяров Ихлас;

24). 1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Асман-Сай қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Батыров Аман;

25). 1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Сахип;

26). 1866 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Мирзаев Хафиз Максум Мулла;

27). 1872 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга сургун қилинган Кельдыбаев Аман;

28). 1890 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Осмонсой қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Кипчаков Барат;

29). 1887 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани, Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Джура ЎзССР ЖКнинг 66 (шпионаж), 67 (махсус қўриқланадиган давлат сирини ташкил этмайдиган иқтисодий маълумотларни тўплаш) ва 78-моддалари (аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, М.Турсункулов ва бошқалар келиб чиқишига кўра бой, савдогар ва уруғ бошлари бўлгани ҳолда, Октябрь социалистик инқилобидан сўнг Совет ҳокимияти томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, Хамроқулбек, Мелла Деҳқон, Худоёр ва бошқаларнинг босмачилик тўдаларида иштирок этиш, колхозлардаги ҳокимиятни эгаллаб олиб, совет ҳокимиятига қарши фаолият олиб бориш, ушбу мақсадларда яширин йиғинлар ўтказиб, уларда қуролли қўзғолон кўтариш, собиқ босмачилар билан алоқа ўрнатиш, қурол-яроғ сотиб олиш учун пул маблағлари йиғиш масалаларини муҳокама қилиб келганликда айбланишган.

Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1930 йил 3 январдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1).1887 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Умаралиев Дадабой;

2).1905 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Мирюсупов Мирвали;

3). 1896 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Расулбаев Мамаджан Қори;

4). 1898 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Азимбаев Мулла Ахмед Али;

5). 1902 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Мирюсупов Абдугапар;

6). 1902 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Азимбаев Хаджимат;

7). 1894 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган, Тўрақўрғон туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Закирходжаев Камилджан;

8). 1910 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Алиназаров Гаипберди;

9). 1911 йилда Тўрақўргон туманида туғилган, Тўрақўргон туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Хақназаров Абуладжан;

10). 1898 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган туманида яшаган, 3 йилга концлагерга сургун қилинган Ишматов Джапарлар ЎзССР ЖКнинг  58 ва 78-моддалари (бандитизм, совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Умаралиев Дадабой
ва бошқалар 1929-1930 йилларда Наманган туманида эски маҳаллий бойлар ҳисобланиб, Носирхон тўра Камолхонтўра ишига алоқадор шахслар сифатида аксилинқилобий ҳаракати аъзоларини қўллаб келишиб, совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланишган.

Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1938 йил 16 февралдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1).1894 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Юсупов (Казаков) Исмаил;

2).1886 йилда Хива туманида туғилган, Хива  туманида яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Худайбергенов Рахман;

3). 1884 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Хакназаров Артик;

4). 1887 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Ибрагимов Матриза;

5). 1898 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Юсупов Қаландар;

6). 1887 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Фазилов Абдулла;

7). 1888 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Накиев Бабаджан;

8). 1885 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, 10 йилга концлагерга сургун қилинган Накиев Саиджан;

9). 1882 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Накиев Аскар;

10). 1895 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Абдурахманов Латип;

11). 1881 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Таджиев Абдалнияз;

12). 1893 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Курамбаев Мадраим;

13). 1908 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Каримов Матякуб;

14). 1880 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Матчанов Бекчан;

15). 1881 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Абдуллаев Атаджан ЎзССР ЖКнинг
13, 58, 67-моддалари (совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиш, аксилинқилобий ҳаракатлар содир содир этиш) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Юсупов (Казаков) Исмаил ва бошқалар
1937 йилда Хива тумани, Жундиён қишлоғида жойлашган “Хон Исмоил ота” масжидида йиғилишлар ўтказишиб, аксилинқолибий режаларни тузишган ҳамда “Жунаидхон”ни таниган эски бойлар сифатида қуролли тўда шакллантириб, совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий ҳаракатлар содир этиш мақсадларида ҳаракат амалга оширишганликда айбланишган.

Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1938 йил 4 февралдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:

1).1913 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Рахимов Машарип;

2).1914 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Камалов Сабур;

3). 1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Курязов Баба;

4). 1910 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Матназаров Сафарбала;

5). 1904 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган,
10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Адамбаев Атаджан;

6). 1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган,
10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Бабаджанов Раим;

7). 1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган,
10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Абдукаримов Матякуб;

8). 1908 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган,
10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Рахимов Жуманияз;

9). 1898 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп туманида яшаган,
10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Рахимов Курбанбайлар ЎзССР ЖКнинг  78-моддаси (бандитизм) билан айбли деб топилган.

Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Рахимов Машарип

ва бошқалар 1937 йилда Хоразм округи, Ҳазорасп туманининг Пичоқчи ва Юқори Мухомон қишлоқларида “Шокирбола” қуролли тўдасига бирлашиб, совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки бандитизм мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланишган.

Туркфронт махсус бўлими ҳайъатининг 06.11.1920 йилдаги ҳамда Бутун Россия фавкулодда комиссияси Президумининг 1921 йил
27 октябрдаги махсус йиғилиш қарорларига кўра:

1).1896 йилда Оренбург шаҳрида туғилган, Фарғона вилоятида яшаган, отувга ҳукм қилинган Дориомедов Андрей Иванович;

2).1902 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, миллати ўзбек, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Садикбаев Абдулладжан;

3). 1887 йилда Пишпак шаҳрида туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган,
2 йилга концлагерга сургун қилинган Роксиков Николай Алексеевич;

4). 1900 йилда Фарғона вилоятида туғилган, 1 йилга концлагерга сургун қилинган Федоров Михаил Дмитриевич;

5). 1892 йилда Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Арсеньева Владимир Михайлович;

6). 1901 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Никольский Виктор Иванович;

7). 1901 йилда Фарғона вилоятида яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Бабаев Мулла Абдулладжан;

8). 1875 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Шепелев Семена Васильекич;

9). 1895 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Бархаш Лев Львович;

10). 1881 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Городиский Константин Константинович;

11). 1878 йилда туғилган, Глодосоха шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Яковенко Федор Титович;

12). 1865 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Нензберг Владимир Александрович;

13). 1889 йилда Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Никольский Андрей Иванович;

14). 1885 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Власов  Дмитрий Павлович;

15). 1877 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Антипов Николай Данилович;

16). 1891 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Сологуб Анатолий Николаевич;

17). 1874 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Муханов Александр Владимирович;

18). 1874 йилда туғилган, Жалолобод туманида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Монстров Константин Иванович;

19). 1897 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 1 йилга концлагерга сургун қилинган Лазарев Александр Ильич;

20). 1886 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Ситняковкий Борис Никонорович;

21). 1895 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Ситнаяковский Алексей Никонорович;

22). 1898 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Покровская-Спиродонова Ольга Дмитриевна;

23). 1888 йилда Эски Марғилон шаҳрида яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Родзиевский Дмитрий Григорьевич;

24). 1875 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Безсонов Андрей;

25). 1895 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Николькая Лидия;

26). 1899 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Шакиров Икром;

27). 1870 йилда Скобелев шаҳрида яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Ляли-Ходжа-Турди-Ходжаев;

28). 1870 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, концлагерга сургун қилинган Шматбаев Мадат;

29). 1870 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, концлагерга сургун қилинган Нишан-биби Мухамед Саидов Туркистон ҳудудида Мадаминбек бошчилигидаги босмачилик ҳаракатида иштирок этишда айбли деб топилган.

Туркфронт махсус бўлими ҳайъатининг 1920 йил 16 ноябрдаги ҳамда Бутун Россия фавкулодда комиссияси Президумининг 1921 йил 27 октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра, А.Дориомедов ва бошқалар 1919-1920-йилларда Фарғона ўлкасида аксилинқилобий ҳаракати аъзоларини қўллаб келишиб, совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракат амалга ошириш мақсадида “Мадаминбек” бошчилигидаги босмачилик ҳаракати аъзоларига қўшилишиб, уларни зарурий разведка маълумотлари ҳамда товар таъминотлари билан таъминлаб туришганликда айбланишган.

Ўзбекистон ССР Олий судининг 1938 йил 13 февралдаги ҳукмига кўра:

1). 1892 йилда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, хизматчи, маълумотга эга эмас, оилали, Янгийўл шаҳрида яшаган Убайдулла Абдуллаев;

2). 1897 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, хизматчи, Тошкент шаҳар, Октябрь тумани, Қизилқўшин маҳалласи 55-уйда яшаган Фатхулла Сагдуллаев;

3). 1905 йилда Фарғона вилоят, Қўқон шаҳри, Иккинчи Бешариқ маҳалласида туғилган,  миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, маълумотли, оилали, Тошкент шаҳар, Октябрь тумани, Ҳамза кўчаси, 7-уйда яшаган Наби Рабиев;

4). 1886 йилда Янгийўл тумани Нав  қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, маълумотли, оилали, колхозчи,  Янгийўл тумани Нав  қишлоғида яшаган  Мухиддин Муминхўжаев;

5). 1903 йилда Фарғона вилояти, Сталин (Шахрихон) тумани, Шахрихон қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, маълумотли, оилали, Янгийўл тумани Нав  қишлоғида яшаган Жума Алибаев;

6). 1886 йилда Фарғона вилояти, Ленин (Асака) тумани, Ота қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, Ўз.ССР фуқароси, маълумотли, оилали, Янгийўл тумани Занги-ота  қишлоғида яшаган Маматалибек Қосимов;

7). 1903 йилда Фарғона вилояти, Сталин (Шахрихон) тумани, Ўрта Шахрихон қишлоғида туғилган, миллати уйғур, Ўз.ССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, Янгийўл тумани Нав  қишлоғида яшаган  Қамбар Содиқов Ўзбекистон Ўз.ССР ЖКнинг 63-моддаси, 70-моддаси билан айбдор деб топилиб, мол-мулки конфискация қилинган ҳолда У.Абдуллаев, Ж.Алибаев
ва М.Қосимовларга отув, Н.Рабиев, Ф.Сагдуллаев, Қ.Содиқов, М.Мўминхўжаевлар  турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмига кўра, юқорида номлари қайд этилган шахслар Ўзбекистон Марказий партия ва советлар ташкилотларида бир неча йилдан буён ниқоб остида юриб, эски капитализм тарафдорлари, халқ душманлари ва буржуа миллатчилари Акмал Икромов, Болтабой Шермуҳамидов, Файзулла Хўжаев ва бошқалар Ўзбекистоннинг ўсишига чидай олмай, фашизм, капитализм давлатларига колония қилиб беришни ўзларига мақсад қилиб, Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида, туман партия ташкилотларида ва совет хўжалик ташкилотларида ўзларига яқин бўлган маслакдошларини қўйиш орқали ўзларининг аксилинқилобий мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилганлар.

Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Алоҳида кенгашининг 1931 йил
23 сентябрдаги қарорига кўра:

1). 1899 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маъмумотли, оилали, муқаддам судланган, Тошкент шаҳрида яшаган Фузаилов Сагдулла;

2). 1897 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маъмумоти олий, оилали, собиқ тадбиркор, Тошкент шаҳрида яшаган Арифходжаев Ильхам;

3). 1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маъмумотли, собиқ тадбиркор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳрида яшаган Зияходжаев Маджид;

4). 1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маъмумотли, Тошкент шаҳрида яшаган Зияходжаев Хамид;

5). 1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, ССРИ фуқароси, маъмумотли, Тошкент шаҳрида яшаган Ахмедов Джуралар Ўзбекистон ССР ЖКнинг 67-моддаси (яширин контрреволюцион ташкилотни тузиш) билан айбдор деб топилиб, С.Фузаилов, И.Арифходжаевлар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган (концлагерь) ҳамда М.Зияходжаев, Х.Зияходжаев, Д.Ахмедовларга дастлабки тергов давомида қамоқда бўлишгани сабабли, жазодан озод этилган.

Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси Мухтор вакили қошидаги Алоҳида кенгашининг қарорига кўра, юқорида номлари қайд этилган шахслар 1930 йилда “ЭКФБ” (Экапчилар Бирлиги) контрреволюцион ташкилотига аъзо бўлиб, совет ҳукуматига қарши яширин равишда фаолият олиб боришган.

Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 5 майдаги қарорига кўра:

1). 1872 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, 2 нафар фарзанди бор, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Тюраходжа Калимбетов;

2). 1872 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчак туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, молбоқар, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Шила Давлет;

3). 1905 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Насратдин Садулла;

4). 1860 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти,  Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Акмамет Садубай Ишан;

5). 1867 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Сара Ходжакеев;

6). 1964 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, диний
ва деҳқончилик фаолияти билан шуғулланган, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Бекманов Адабай;

7). 1900 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган Наизеев Джамиль;

8). 1895 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган Даумбетов Сеитназар;

9). 1894 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган Юсуп Ахун Ходжаев;

10). 1902 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Пирназар Каатан;

11). 1885 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотли, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Бийходжа Калимбетов;

12). 1897 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Джабаберген Кадирбергенов;

13). 1898 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Муса Кадирбергенов;

14). 1911 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Гаиб Шарджанов;

15). 1904 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Абайдулла Раушанов;

16). 1882 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Бекберген Тошанов РСФСР ЖКнинг 58.8 ва 58.11-моддалари (контр-революция мақсадларида террорчилик актини содир этиш, ишчилар синфи
ва революцион ҳаракатларга фаол қарши курашиш) билан айбдор деб топилиб, мол-мулки конфискация қилинган ҳолда Ш.Давлет, Т.Калимбетов, С.Ходжакеевларга отув, С.Насрадин, Б.Кадимбетов, Д.Кадирбергенов, М.Кадирбергенов, Г.Шаржанов, С.Акмамет, А.Бекманов, Д.Найзеев, С.Даумбетов, Ю.Ходжаев, К.Пирназар, А.Раушанов, Б.Тошановлар  турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаш қарорига кўра, Т.Калимбетов
ва бошқалар йиллар давомида Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида контреволюциявий совет иттифоқига қарши фаолият олиб борувчи террористик гуруҳ тузиб, унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда Туркистон ССР ва Қорақалпоғистон автоном вилояти ҳудудидаги Джунаидхон бошчилигидаги бошқа исёнчи гуруҳлар билан алоқа қилиш ҳамда Қипчоқ туманидаги №9-сонли овулдаги совет ҳокимиятини қурол билан ағдариб ўзини-ўзи Хон деб эълон қилишга урунишда айбланишган.

photo_2024-07-12_16-55-08

МАЪНАВИЙ ЗАРАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚОПЛАНАДИ?

Амалдаги қонун талабига кўра, ҳар бир киши ўзига етказилган маънавий зарарни суд орқали ундиришга ҳақли.

Бу ҳақда фикр юритганда, шундай ҳақли савол туғилади: хўш, аввало маънавий зарар нима?

Бунга жавобан шуни айтиш керакки, маънавий зарар деганда, жабрланувчи содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати оқибатида ўз бошидан кечирган маънавий ва жисмоний азоблар тушунилади.

Яқин қариндошини йўқотиш, жумладан, унинг ўлими сабабли қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира олмаслик, ишини йўқотиш; оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш; шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш; ҳар қандай ҳуқуқларни вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш каби бир қанча маънавий азоблар натижасида кишига маънавий зарар етиши мумкин. Қонун талабига асосан маънавий зарар пул билан қопланади.

Шу ўринда айтиш керакки, маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти, шунингдек, айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъий назар, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан, фуқарони қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиши, маъмурий жазо қўллаш ва ушлаб туриш натижасида ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда қопланади.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Кармана туманида яшовчи Икром Ҳасанов (исм-шарифлар ўзгартирилган) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, туғруқхона ходимларининг айби билан турмуш ўртоғи Комила Ҳасанова ва туғилажак фарзанди вафот этгани учун бир миллиард сўм миқдорида маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.

Она-боланинг ўлими бўйича тайинланган экспертиза хулосасида ушбу ҳолат даволаш тартибига риоя қилинмагани ва ўз вақтида тиббий чора-тадбирларнинг кўрилмагани натижасида рўй бергани қайд этилган.

Қонунчиликда туғилиб яшаб кетиш имкони бўлган ва жавобгарларнинг айби билан она қорнида нобуд бўлган гўдак учун ҳам товон пулини талаб қилиш мумкинлиги белгиланган.

Қисқаси, суд қонун талаби ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, Комила Ҳасанова ва унинг ҳомиласи ўлими туғруқхона ходимларининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани оқибатида содир бўлганини аниқлади. Бунинг оқибатида И. Ҳасанов ва уч нафар вояга етмаган фарзанди жисмоний ва маънавий азобларни бошидан ўтказганини инобатга олинди. Шу сабабли даъво аризасини қисман қаноатлантириб, етказилган маънавий зарар учун жавобгарлардан солидар тартибда 200 миллион сўм товон пули ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, қонунчиликда кишига етказилган маънавий зарар қопланиши кафолатланган. Бу инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қонун ҳимоясида эканидан далолатдир.

Насиба ТЎРАЕВА,

фуқаролик ишлари бўйича

Кармана туманлараро суди судьяси

photo_2024-07-12_13-51-31

БЕБОШ ЎҒИЛ ОТА УЙИГА ЎТ ҚЎЙДИ

Учкўприк туманида яшовчи Шоҳсанам Нормирзаева (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2020 йилда оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи билан аразлашиб, ота уйига қайтиб келади. Ўша пайтда хонадонда отаси Валижон Латипов ва укаси Воҳиджон Нормирзаев оиласи билан истиқомат қилишарди. Аммо кўп ўтмай опа-ука ўртасида можаро келиб чиқади.

Бу жанжалга хонадон соҳиби Валижон ака ҳам қўшилади. Аниқроғи, у қизининг тарафини олади. Оқибатда Воҳиджон отаси ва опаси билан аразлашиб қолади. 

Афсуски, шундан сўнг орадан 3 йил ўтса ҳам ота-бола ўртасига тушган совуқчилик аримайди. Иккала тараф ҳам ўзиникини маъқуллаб юраверади. Аҳвол шу даражага борадики, 2023 йилда ўғил оиласини олиб, ҳовлидан чиқиб кетади. Яъни, В. Нормирзаев Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшай бош­лайди. 2024 йил 4 январь куни эса жиноят юз беради.

Ўша куни соат 11:30 ларда Воҳиджон ота уйига келади. 

– Ҳовлига келсам, отам янги қурилаётган иморат олдига сигирнинг гўнгини тўплаб қўйибди, – деди у суд мажлисидаги кўрсатмасида. – Мен гўнгни олиб, томорқа ерга чиқариб ташладим. Лекин отам кўчага чиқариб ташлашимни айтиб, бақир-чақир қилди. Шунинг учун жанжаллашиб қолдик.

Хуллас, ота-бола жанжаллаша бош­лагач, қўни-қўшнилар ажратиб қўйишади. Аммо ўғилнинг алами барибир босилмайди. Оқибатда унинг кўнг­лида мудҳиш режа пайдо бўлади. У режасини амалга ошириш учун қоронғу тушишини пойлаб, кунни кеч қилади. Орада қўшни қишлоққа бориб, танишидан 10 литр бензин олиб қайтади.  

Кечқурун – соат 19:30 ларда отаси, опаси ва холаси ичкари уйда суҳбатлашиб ўтирган пайтда В. Нормирзаев қўшни хоналарга ва айвонга бензин сепиб, уйни ёқиб юборади. Сўнг кўчага чиқиб, телефон орқали аммасининг ўғлига уйга ўт қўйгани ҳақида хабар беради. 

Бир зумда уйни аланга қоплайди. Ҳатто тилсиз ёв – ёнғин қўшни ҳовлиларнинг иморатларига ҳам яқинлашади. Маҳаллада қий-чув, бақир-чақир бошланади. Шу онда қўшнилардан бири туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар беради.

Яхшиямки, ФВБ ходимлари етиб келиб, аввало, оловнинг қўшни хонадонларига ўтишини тўхтатишади. Кейин ёнғинни буткул ўчиришади.

Соат 21:00 ларда эса бебош ўғилни ИИБ ходимлари чақиртиришади.

Шундан кейин мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади. “Дискон Инвест” масъулияти чекланган жамиятининг 2024 йил 12 январдаги 18-сонли баҳолаш хулосасига мувофиқ, В. Нормирзаевнинг отаси В. Латиповга тегишли турар жой бино-иншоотларига 49 137 000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аён бўлади.

Воҳиджон Нормирзаевнинг қилмиши жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судида кўриб чиқилди. Суд уни Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Шунингдек, судланувчидан отасига етказилган моддий зарарни ундириш ҳам белгиланди.

Аброржон ОМОНОВ,

жиноят ишлари бўйича

Учкўприк туман суди раиси

#thegov_button_69f294b517bbc { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_69f294b517bbc:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_69f294b517bbc { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_69f294b517bbc:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Skip to content Click to listen highlighted text!