Click to listen highlighted text!
1
Режим работы Верховного суда Республики Узбекистан – понедельник – пятница: 9:00 – 18:00
photo_2024-05-22_12-44-51

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Қирғиз Республикаси Олий суди раиси Замирбек Базарбеков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар суд тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг роли ва обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ҳамда судларнинг мустақиллигини таъминлаш, судьяларни тайёрлаш ва судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, мулоқот мобайнида икки давлат Олий судлари ўртасида мунтазам равишда ҳуқуқий ахборот алмашишни амалга ошириш ва ўзаро манфаатларни ифодаловчи бошқа масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида ҳар икки мамлакат Олий судларининг ўзаро манфаатларини ифодаловчи соҳалардаги ҳамкорлик ва алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берадиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қирғиз Республикаси Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

photo_2024-05-22_12-38-17

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Россия Федерацияси Олий суди раиси Ирина Подносова билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кенг кўламли ҳамкорлик барча йўналишда, жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам ривожланиб бораётгани таъкидланди.


Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Россия Федерацияси Олий суди ўртасида 2018 йилда Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, унинг доирасида суд тизимини инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим институти сифатида такомиллаштиришни илмий-таҳлилий ҳамда ахборот жиҳатидан таъминлаш орқали суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишга кўмаклашиш билан боғлиқ тадбирлар кўзда тутилган. 

Айни пайтда мазкур ҳужжат икки мамлакат суд ҳокимияти олий органлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашувнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. 

Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мунтазам тажриба алмашиб туришдан манфаатдор эканини қайд этдилар. 

photo_2024-05-21_20-57-28

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси Асламбек Мергалиев билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кенг кўламли ҳамкорлик барча йўналишда, жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам ривожланиб бораётгани таъкидланди.


Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қозоғистон Республикаси Олий суди ўртасида 2017 йилда Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, унинг доирасида суд тизимини инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим институти сифатида такомиллаштиришни илмий-таҳлилий ҳамда ахборот жиҳатидан таъминлаш орқали суд ислоҳотларини амалга оширишга кўмаклашиш билан боғлиқ тадбирлар кўзда тутилган. 

Айни пайтда мазкур ҳужжат икки мамлакат суд ҳокимияти олий органлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашувнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. 

Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мунтазам тажриба алмашиб туришдан манфаатдор эканини қайд этди. 

photo_2024-05-21_18-40-40

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Нуран Ниязалиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг ўзаро ишонч ва шерикликка асосланган амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув ишчан ва дўстона руҳда ўтиб, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

photo_2024-05-21_17-44-31

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди раиси Чжан Цзюнь билан учрашди.

Икки мамлакат Олий судлари ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган мулоқот давомида тарафлар суд-ҳуқуқ соҳасида самарали идоралараро ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва имкониятлар яратилганлигига алоҳида эътибор бериб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, судларнинг ихтисослашуви, суд тизимида замонавий ахборот технологиялари ва инновацион усулларни жорий қилиш ва шу каби бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Олий судлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши ҳамда икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга мустаҳкам замин яратиши таъкидланди.

photo_2024-05-21_15-11-05

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов ва Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тожикистонлик меҳмонлар сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни кучайтириш, одил судлов самарадорлигини таъминлаш, шунингдек судьялар ҳамжамияти ролини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таништирилди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар икки мамлакат олий суд органлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиб, суд тизимини такомиллаштириш соҳасида тажриба алмашинуви орқали фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Тожикистон Республикаси Олий суди ўртасида 2018 йилда Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган бўлиб, унинг доирасида суд тизимини инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим институти сифатида такомиллаштиришни илмий-таҳлилий ҳамда ахборот жиҳатидан таъминлаш орқали суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишга кўмаклашиш билан боғлиқ тадбирлар кўзда тутилган.

Айни пайтда мазкур ҳужжат икки мамлакат суд ҳокимияти олий органлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашувнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Учрашув ишчан ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.

photo_2024-05-21_12-26-48

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Ҳиндистон Республикаси Олий суди раиси Дхананджая Йешвант Чандрачуд билан учрашди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Ҳиндистон Республикаси Олий суди раиси Дхананджая Йешвант Чандрачуд билан учрашди.

Учрашув давомида ҳиндистонлик меҳмонларга мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, тарафлар ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиб, ШҲТ доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.

Хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба ва маълумот алмашинуви, суд тизимида ахборот–коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар икки мамлакат Олий судлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш юзасидан келишиб олдилар.

photo_2024-05-21_12-01-55

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА

23 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирда Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси Олий судлари делегациялари иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Беларусь Республикаси Олий суди, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашади.

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.

photo_2024-07-29_16-35-13

УНУТИЛГАН БУРЧ

Бир неча ой илгари ижтимоий тармоқларда шофирконлик аёлнинг вояга етмаган, ожиз аҳволдаги фарзандини ўта шафқатсизлик билан муттасил равишда уриб-дўппослаб келгани ҳақидаги хабар тарқалган эди. Дастлабки тергов ва суриштирув чоғида бу ҳолатлар ростдан рўй бергани тасдиқланди. Яқинда ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди.

Тартибсиз енгил-елпи турмуш кечириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни унутиш кишини турли хил ташвишларга рўбарў қилиб, эл орасида иснодга қолдиради. Бухоролик Насиба Облоқулова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам оилага енгил-елпи муносабатда бўлгани, оила қуришда миллий қадриятларимизга риоя қилмагани, энг ачинарлиси, аёл шаънига доғ бўлиб тушадиган чекиш, спиртли ичимликлар ичишдек иллатларга рўжу қўйгани, шарм-ҳаё, ибо ва андишани унутгани изсиз кетмади. Буни унинг ўтган йиллардаги ҳеч ким ҳавас қилмайдиган кечмиши ҳам кўрсатиб турибди.

Н. Облақулова 2016 йилдан Ғиждувон туманида яшовчи Рустам Қаландаров билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Аммо никоҳнинг мўртлиги, оиланинг омонатлиги сабабли орадан кўп ўтмай Н. Облоқулова тугунини кўтариб, Р. Қаландаровнинг хонадонидан чиқиб кетади. Бироқ аллақачон шаънига доғ туширган аёлни ота-онаси ҳам уйга киритмайди.

Шундан сўнг у 2017 йилда ишлаш мақсадида хорижга кетади. У ерда Қарши шаҳрида яшовчи Бекзод исмли йигит билан танишади ва у билан бирга яшайди. 2018 йилнинг сентябрь ойида улар ўғил фарзандли бўлишади. Лекин навбатдаги жанжалдан сўнг Н. Облақулова чақалоғини олиб, Ғиждувонга қайтиб келади ва турли жойларда яшаб юради.

— Онам Зилола Зулфиқорова Н. Облақуловага ёш боласи борлиги учун уйимиздан жой берган эди, — деди суд мажлисида Шофиркон туманидаги “Қўрғони Вардонзе” маҳалласида яшовчи гувоҳ Ш. Шамсиева. — У дастлаб биз билан аҳил яшади. Кейинчалик унинг чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш одати борлигини сезиб қолдик. 2022 йилнинг март ойи­дан бошлаб у вояга етмаган ўғлини уриб, дўппослай бошлади. Бу ҳол кунига тўрт-беш марта такрорланарди. Шунда онам болани ҳимоя қилиш мақсадида Н. Облақуловани бир неча марта огоҳлантирди. Боланинг оёғи синганини билганимиздан сўнг онам ўзининг телефон аппаратида Н. Облақулованинг болани ураётганини видеотасвирга олган.

— Мен видеотасвирларни бирон жойга тақдим қилмаганман, — деди судда гувоҳлик берган З. Зулфиқорова. — Вояга етмаган боланинг оёғини уриб синдирганини бизга тўнкамасин, туҳматга қолмайлик деган мақсадда тасвирга олгандим. Боланинг оёғини айнан Н. Облоқулованинг ўзи уриб синдирган.

Жиноят ишини судда кўриш жараёнида Н. Облоқулова яна бир ижтимоий хавфли қилмишни содир этгани маълум бўлди. Гап шундаки, З. Зулфиқорованинг гувоҳлик беришича, тўғри йўлдан адашган бу аёл 2023 йилда туғилган қизини Бухоро шаҳрида яшовчи “Бектемир”исмли шахсга 500 АҚШ долларига сотган…

Қисқаси, судда Н. Облоқулованинг қилмишлари қонун доирасида батафсил кўриб чиқилди. Суд судланувчига нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва хавфлилик даражаси, шароит ва сабаблари, шахси, оилавий шароити ва моддий аҳволи, муқаддам судланмагани ҳамда хулқ-атворини инобатга олди. Н. Облоқулова Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “ в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд Н. Облоқулованинг 2023 йилда туғилган вояга етмаган фарзандини Бухоро шаҳрида яшовчи “Бектемир” исмли нотаниш шахсга 500 АҚШ долларига сотгани ҳолатига қонуний баҳо бериш учун иш материалларини туман прокуратурасига юборди. Шу тариқа фарзандини муносиб даражада тарбиялаш конституциявий бурчи ва мажбурияти эканини унутган, ўз жигарбандига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган Н. Облақулова қонуний жазога тортилди. Бола давлат қарамоғига олинди. Бу юртимизда ҳар бир инсон қонун ҳимоясида эканининг амалдаги тасдиғидир.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ҳеч ким, жумладан, вояга етмаган болалар ҳам эътибордан четда эмас. Лекин бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёс. Судланувчи Н. Облақулова ножўя хатти-ҳаракатлари билан нафақат оналик шаънига доғ туширди, балки фарзанд меҳридан ҳам мосуво бўлди. Бу бошқалар учун сабоқ вазифасини ўтаса, ажаб эмас…

Улуғбек БОЗОРОВ,

жиноят ишлари бўйича

Шофиркон тумани суди раиси,

Абдуҳамид ХУДОЙБЕРДИЕВ,

журналист

photo_2024-07-29_16-29-16

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ФУҚАРОЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотлар, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Маъмурий судларнинг вазифаси маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Бу ҳақда сўз борганда, “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ҳақида алоҳида тўхталиш лозим.

Чунки ушбу Тараққиёт стратегиясида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришнинг асосий мақсадларидан бири сифатида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш назарда тутилган.

Ўз навбатида, Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсад белгиланган бўлиб, 4-устувор йўналиш “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” деб номланди.

Муҳими, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясидаги мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсадларидан бири давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантиришдир. Бунда маъмурий судларга бевосита мурожаат қилишга тўсқинлик қилаётган омилларни 2030 йилгача тўлиқ бартараф этиш ушбу мақсадга эришишнинг самарадорлик кўрсаткичи сифатида белгиланди.

Шу асосда 2024 йил 16 январдаги қонунга мувофиқ “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси биринчи қисми 11-банд билан тўлдирилди. Унга кўра, жисмоний шахслар:

• ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;

• республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг;

• маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг;

• фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари ё ҳаракатсизлиги устидан маъмурий судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинди.

Шундай қилиб, фуқароларнинг маъмурий судларга мурожаат қилиши учун яна бир қулайлик яратилди. Яъни уларнинг судга мурожаат қилишига тўсқинлик қилаётган омил бартараф этилди.

Акмал МУРОДОВ,

Навоий вилояти маъмурий суди раиси

#thegov_button_69f294b5cc48a { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_69f294b5cc48a:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_69f294b5cc48a { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_69f294b5cc48a:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Skip to content Click to listen highlighted text!