Click to listen highlighted text!

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрь, ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан:

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби:

✅ Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.

✅ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий электрон почта манзилига келган мурожаатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси орқали келган мурожаатлар электрон мурожаатлар шаклида рўйхатдан ўтказилади.

✅ Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

✅ Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда маълумот берилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар қуйидаги манбалар орқали қолдирилиши мумкин:

✅ Президент виртуал ва Халқ қабулхоналари

✅ Олий суднинг интерактив хизматлар портали: https://my.sud.uz

✅ Телеграм бот: https://t.me/suduzbot

Бундан ташқари, шикоят ва таклифларни Олий суди Раёсатининг 2021 йил 27 майдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ишонч телефони орқали қабул қилиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ташкил этилган “Ишонч телефони” (71-207-97-37) орқали юборишингиз мумкин.

Олий суднинг “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади.

📌 Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича масъул шахс: Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Хидиров Садриддин Мўминович

📞 Телефон: 71-207-73-77 (01601)

#thegov_button_67bf1ea215705 { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_67bf1ea215705:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_67bf1ea215705 { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_67bf1ea215705:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Skip to content Click to listen highlighted text!