Судга мурожаат қилиш тартиби қандай?
Судга мурожаат этиш учун фуқаролар, ташкилотлар ёки уларнинг вакиллари ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши керак. Мурожаат шахсан, почта орқали ёки электрон тарзда (cabinet.sud.uz) амалга оширилиши мумкин. Аризада мурожаат этувчининг Ф.И.Ш., манзили, даъвонинг мазмуни ва ҳуқуқий асослари кўрсатилиши шарт. Аризага давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция, далиллар ва бошқа илова ҳужжатлар қўшилиши керак.
👉 Юридик асос: Фуқаролик процессуал кодекси 131-моддаси.
04.08.2025
Суд мажлиси сана ва вақти ҳақида маълумотни қандай олиш мумкин?
Ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган сана ва вақт ҳақидаги маълумотларни суднинг интерактив хизматлар портали(my.sud.uz)да жойлашган "Суд мажлислари жадвали" рукни ҳамда jadval.sud.uz сайти орқали олишингиз мумкин. Шунингдек, суд мажлиси бўйича ушбу маълумотларни суд қабулхонаси орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.
04.08.2025
Суд мажлисида онлайн иштирок этиш имконияти мавжудми?
Ҳа, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда суд мажлисида видеоконференцалоқа (ВКС) орқали масофадан туриб иштирок этишга рухсат берилади.
Видеоконференцалоқа тартибида иштирок этиш учун қуйидаги техник шартлар талаб этилади:
барқарор интернет алоқаси;
камера ва микрофонга эга компьютер ёки смартфон.
Суд мажлисида мобил видеоконференцалоқа тизими орқали иштирок этиш тартиби ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
👉 https://vka.sud.uz/app/vks.pdf
04.08.2025
Судга юборилган мурожаат ҳолатини қандай кузатиш мумкин?
Судга юборилган мурожаатлар (даъво аризаси, шикоят, илтимоснома ва бошқалар)нинг кўриб чиқилиш жараёни ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Олий суднинг интерактив хизматлар порталидаги “Онлайн кузатув” электрон хизмати орқали кузатиш мумкин.
Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳолатини махсус шахсий кабинет орқали ҳам билишлари мумкин:
👉 https://cabinet.sud.uz
Ушбу хизматлар орқали қуйидаги маълумотлардан хабардор бўлиш мумкин:
мурожаат қайси судга юборилгани;
қайси иш юритувчи судьяга бириктирилгани;
мурожаат қайси босқичда эканлиги (қабул қилинган, рад этилган, кўриб чиқилаётган ва ҳ.к.);
суд мажлиси тайинланган санаси ва бошқа тегишли маълумотлар.
04.08.2025
Суд қарорини апелляция ёки кассация тартибида қандай шикоят қилиш мумкин?
Суд қарори юзасидан рози бўлмаган шахс (жисмоний ёки юридик) белгиланган муддат ичида юқори турувчи судга апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Апелляция шикояти биринчи инстанция суди қароридан сўнг 20 кун ичида берилса,
Кассация шикояти эса апелляция тартибида кўриб чиқилган қарорга нисбатан 6 ой ичида берилган бўлиши керак.
Шикоят:
ёзма шаклда тузилади;
шикоят қилинган қарор нусхаси ва асослар кўрсатилади;
cabinet.sud.uz сайти ёки суд қабулхонаси орқали топширилиши мумкин.
Шикоят берилган тақдирда, иш юқори суд томонидан қайта кўриб чиқилади ва қарор қонунийлиги ҳамда асослилиги текширилади.
04.08.2025