Click to listen highlighted text!

Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмоилов судлар фаолияти ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишлар аҳволи билан танишди

Навоий шаҳар ва туманлардаги ўрганишлар жараёнида Олий суд раиси ўринбосари суд биноларида фуқаролар, судья ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ижро интизоми, ишларни ташкил қилиш ҳолатини ўрганиб, ходимлар билан суҳбатлашди. Мулоқотларда кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг моддий таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бугун ҳар бир судья ва суд ходими ана шу эътибордан келиб чиқиб ўз ишига масъулият билан ёндашиши кераклиги, коррупция, таъмагирлик каби иллатларга қўл урмаслик лозимлиги, бунинг учун эса, энг аввало, фидойилик ва ватанпарварликда ҳаммага намуна бўлиши, доимий равишда ўз билим ва тажрибасини ошириб бориши зарурлиги айтилди.

Шунингдек, юқори малакали, чуқур билим ва кўникмаларга эга кадрлар ёрдамида судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга эришиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Навоий вилояти судида бўлиб ўтган ўрганишлар якунига бағишланган йиғилишда вилоят судлари раислари, ўринбосарлар ва судьялар иштирок этдилар. О. Исмоилов суд тизимидаги ислоҳотларга тўхталиб, одил судловни амалга оширишда адолат ва қоунунийликни таъминлаш, суд идорасига нажот истаб келган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш бугун ҳар бир судьянинг энг асосий вазифаси бўлмоғи лозимлигини таъкидлади. Учрашувда шунингдек, маънавият ва маърифат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик ҳукмрон бўлиши учун, энг аввало, юксак маънавиятли бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда суд раислари, судьялар сўзга чиқиб, судларда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни холис ва беғараз амалга оширишда бор билим ва тажрибаларини аямасликларини билдирдилар.

#thegov_button_676c6fdebc66a { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_676c6fdebc66a:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_676c6fdebc66a { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_676c6fdebc66a:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Skip to content Click to listen highlighted text!