Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорлик қилувчи халқаро ташкилотлар қуйидагилар ҳисобланади:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP)
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори (OSCE)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди (UNICEF)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC)
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)
Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)
Демократияга ҳуқуқ орқали Европа комиссияси (Венеция комиссияси)
“Минтақавий диалог” (Словения) халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (SCO)

Ҳалқаро ҳамкорлик йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  1. суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  2. халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб этган ҳолда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш;
  3. халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш ва хорижий амалиётни ўрганиш;
  4. судьялар ва кенг оммага мўлжалланган қўлланма, адабиётлар тайёрлаш ва чоп этиш.

Ҳозирги кунда республикамизда халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, шунингдек, суд- ҳуқуқ ислоҳотларига кўмак бериш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва биргаликда ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал этишда, шу жумладан, суд- ҳуқуқ  соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қатор хорижий мамлакатларнинг Олий судлари билан ўрнатилган узоқ муддатли алоқалар асосида суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли муносабатлар такомиллашмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Франция Республикаси Кассация суди, Вьетнам Социалистик Республикаси Олий халқ суди ва Қозоғистон Республикаси Олий суди билан, халқаро ташкилотлардан эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Россия Федерацияси Олий суди билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган.

Суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан доимий равишда ривожланган давлатлар билан делегациялар алмашинуви амалга ошириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ҳамкорлиги, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европада ҳавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида ҳам амалга оширилмоқда.

Олий суд томонидан доимий равишда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган халқаро тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, 2017-2018 йилларда 40 га яқин конференциялар, симпозиумлар, тренинг ва семинарлар ташкил этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида суд органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди делегацияси ҳар йили ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Йиғилишида иштирок этиб келмоқда.

2017 йилда ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн иккинчи йиғилиши Ўзбекистон Республикаси раислигида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Йиғилишда ШҲТнинг аъзолари сифатида биринчи бор Покистон Ислом Республикаси ва Ҳиндистон Республикалари вакиллари иштирок этдилар.

2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн учинчи йиғилишида иштирок этди.

#thegov_button_673ed7dcaedb5 { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_673ed7dcaedb5:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_673ed7dcaedb5 { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_673ed7dcaedb5:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Skip to content Click to listen highlighted text!