Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорлик қилувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар қуйидагилар ҳисобланади:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP)
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори (OSCE)
Осиё тараққиёт банки (ОТБ)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди (UNICEF)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC)
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)
Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси
Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Кобе университетининг Ижтимоий фанлар бўйича инновациялар маркази
Жаҳон тижорат судларининг доимий форуми (SIFoCC)
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Суд институти (WIPO Judicial Institute)

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ҳамкорлик йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлиги қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

  1. Суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  2. Халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида конференция, семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш;
  3. Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказиш ва хорижий суд амалиётини ўрганиш;
  4. Судьялар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган қўлланма ҳамда адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Ҳозирги кунда Олий суд томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва хорижий тажрибани ўрганиш борасида халқаро ҳамкорлик изчил ривожлантирилмоқда.

Шунингдек, қатор хорижий давлатлар олий судлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба алмашиш, делегациялар ташрифларини ташкил этиш ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий суднинг халқаро ҳамкорлиги БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам амалга оширилади.

Хусусан, 2023–2026 йиллар давомида, 2026 йилнинг биринчи ярмига қадар Олий суд томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган жами 283 та халқаро тадбир ташкил этилган.

Шунингдек, ШҲТ доирасида суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди делегацияси ташкилотга аъзо давлатлар олий судлари раисларининг йиғилишларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Меморандум имзоланган давлатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати

№

Давлат номи

Ҳужжат номи, имзоланган вақти ва жойи

1.      

Франция Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Франция Республикаси

Кассация суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим

2014 йил 17 январь, Париж шаҳри

2.      

Вьетнам Социалистик Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Вьетнам Социалистик Республикаси Олий халқ суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2014 йил 26 июнь, Тошкент шаҳри

3.      

Қозоғистон Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қозоғистон Республикаси

Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2017 йил 24 октябрь, Тошкент шаҳри

4.      

Россия Федерацияси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Россия Федерацияси

Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим

2018 йил 25 июнь, Москва шаҳри

5.      

Тожикистон Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Тожикистон Республикаси

Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2018 йил 13 август, Душанбе шаҳри

6.      

Корея Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Корея Республикаси

Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2021 йил 28 октябрь, Тошкент шаҳри

7.      

Хитой Халқ Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2024 йил 21 май, Тошкент шаҳри

8.      

Қирғизистон Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Қирғизистон Республикаси Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2024 йил 22 май, Тошкент шаҳри

9.      

Беларусь Республикаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Беларусь Республикаси Олий суди ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум

2024 йил 22 май, Тошкент шаҳри

Меморандум имзоланган халқаро ташкилотлар

№

Ташкилот номи

Ҳужжат номи, имзоланган вақти ва жойи

10.  

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг  минтақавий ваколатхонаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг  минтақавий ваколатхонаси  ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум,

2009 йил 15 май, Тошкент шаҳри

11.  

Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти

“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум, 2011 йил 1 март, Тошкент шаҳри

12.  

Ф.Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ф.Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум, 2018 йил 18 апрель, Тошкент шаҳри

13.  

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш" дастури

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш" дастури ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум,

2019 йил 14 март, Тошкент шаҳри

14.  

Висмар амалий фанлар университети ҳузуридаги Шарқ институти

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан Висмар амалий фанлар университети ҳузуридаги Шарқ институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида”ги

Меморандум, 2026 йил 2 ноябрь, Висмар шаҳри

#thegov_button_6b08d0826728a { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_6b08d0826728a:hover { color: rgba(255,255,255,1); }#thegov_button_6b08d0826728a { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(48,98,198,1); }#thegov_button_6b08d0826728a:hover { border-color: rgba(49,49,49,0); background-color: rgba(38,83,172,1); } Click to listen highlighted text!
Skip to content