Click to listen highlighted text!

ТАЪМАГИРЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Маълумки, коррупция жамиятнинг иқтисодий, маънавий илдизларини емирадиган, турли хил жиноий қилмишларни содир этилишига сабаб бўладиган хавфли иллат саналади. Шу боис ҳам эртанги ёруғ кунини ўйлаган ҳар бир жамият бу иллатга қарши муросасиз курашади.

Мамлакатимизда ҳам бу иллатга, уни юзага келтирадиган омилларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Судлар томонидан бундай нопок қилмишга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мисол ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон туманида яшовчи Ш. Шонаимова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2016 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаб, “Кимё фани ўқитувчиси” мутахассислигига эга бўлади. Сўнгра тумандаги 32-умумтаълим мактабида ўқитувчи сифатида беш йил фаолият юритади. 2021 йилнинг январь ойида Қўқон шаҳрининг “Афғонбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси лавозимига ўтказилади. Аммо Ш. Шонаимова ўз касбига меҳр қўйгани учун яна қадрдон жамоаси – мактабга қайтишга қарор қилади. Бинобарин, 2022 йилнинг август ойида 32-умумтаълим мактабига ишга кириш мақсадида ариза билан мурожаат қилади. Лекин 2022 йил 5 сентябрь куни мактабга борганида директор Г. Мадумарова бироз кутиб туришини айтади. Қолаверса, ишга кириши учун 500 АҚШ доллари талаб қилади. Бундай талабни эшитиб, Ш. Шонаимовага ҳайрон бўлади. Бунинг устига унинг бунча миқдорда пули ҳам йўқ эди, шу сабабли у мактаб директорини манфаатдор қилолмайди. Табиийки, бунинг натижасида Г. Мадумарова уни ишга қабул қилмайди.

Шундан сўнг Ш. Шонаимова амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими ва Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилади. Мутасаддилар эса, қонун доирасида ўқитувчини иш билан таъминлаш юзасидан мактаб директорига топшириқ беришади.

Аммо шундан сўнг ҳам муаммо муаммолигича қолаверади. Устига устак, Г. Мадумарова хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Азимжон Исроилов орқали 500 АҚШ доллари бермаса, ишга олмаслигини Ш. Шонаимовага етказади. Охир-оқибат чорасиз қолган Ш. Шонаимова 4,4 миллион сўмни директор ўринбосарига беради. Ўз навбатида А. Исроилов “омонат”ни “эгаси”га етказади. Шунингдек, у Ш. Шонаимовага директор қолган 100 АҚШ долларини ҳам сўраганини билдиради.

— Қолганини ишга кирганимдан сўнг бераман, ҳозир пулим йўқ, — дейди Ш. Шонаимова бундай таъмагирликдан асаби баттар бузилиб.

Буни қарангки, Г. Мадумарова шундан сўнг ҳам Ш. Шонаимовани ишга қабул қилмайди. Чунки мактабда дарс соатлари аллақачон тақсимлаб бўлинган эди. Шунга қарамай, Ш. Шонаимова яна директорга учрашади.

— Илтимос, менинг ишимни тезроқ ҳал қилиб берсангиз, — дейди у.

Бироқ орадан уч ой ўтса-да, ҳеч нарса ўзгармади. Бунинг устига Г. Мадумарова олган пулини ҳам қайтариб бермади. Шундан сўнг Ш. Шонаимова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага мурожаат қилади.

Табиийки, буни эшитиб, Г. Мадумарова ўзини қўярга жой тополмай қолади, аниқроғи, у дарҳол 300 АҚШ долларини қайтариб беради.

Терговга қадар текширув жараёнида – 2022 йил 19 декабрь куни Г. Мадумарова 100 АҚШ долларини ҳам ихтиёрий равишда тақдим этади.

Бинобарин, ана шу маблағ далилий ашё сифатида олинади.

Шундан сўнг табиийки, Г. Мадумаровага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан айбдор деб топиб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Қолаверса, судланувчининг зиммасига назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар ҳам юклатилди. Г. Мадумаровага жазони ўташ даврида ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни талаб даражасида бажармаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддасида белгиланган оқибатлар юзага келиши тушунтирилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим соҳаси энг мўътабар ва эъзозли соҳа ҳисобланади. Чунки ҳар бир ўқитувчи ёшларга фан сирларини ўргатиш билан бирга уларнинг онгига ҳалоллик, поклик, эзгулик сингари фазилатларни нафақат сингдиради, балки ўзининг фаолияти билан ибрат ҳам бўлади. Аммо нафс йўлига кирган айрим кимсалар нопок қилмиши билан фидойи ҳамкасбларининг шаънига доғ тушираётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Албатта, бундай иллатларни бартараф этиш учун биз, судья ва суд ходимлари ҳам коррупциявий қилмишларга қўл уришнинг аянчли оқибатлари, бундай кимсаларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминлаши тўғрисидаги ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кенгроқ ташкил этишимиз лозим. Шунингдек, коррупцияга оид жиноят ишларини судланувчининг ҳамкасблари олдида сайёр суд мажлисида кўриш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Бинобарин, 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълим, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриши белгиланган.

Пўлатжон МАМАТУСМОНОВ,

жиноят ишлари бўйича

Қўқон шаҳар суди судьяси

Skip to content Click to listen highlighted text!
situs toto togel 4D kaskustoto kaskustoto kaskustoto toto togel slot 4d situs togel toto 4d KASKUSTOTO
situ judi togel online akitoto SITUS toto togel 4d SITUS toto togel 4d AKITOTO Bandar Togel Situs Toto Togel 4D Terpercaya SITUS Togel online resmi toto togel 4d Bandar Togel Situs Toto Togel 4D Terpercaya AKITOTO SITUS TOTO TOGEL 4d Akitoto link togel 4D terpercaya
Kaskustoto situs toto togel 4d Kaskustoto situs toto togel 4d Kaskustoto situs toto togel 4d Akitoto situs toto togel 4d Kaskustoto situs toto togel 4d Akitoto situs toto togel 4d Link situs toto togel 4D Akitoto
Toto Togel Situs Togel 4d Kaskustoto situs togel terpercaya kaskustoto situs toto togel online AKITOTO situs toto togel online AKITOTO situs togel resmi toto 4D Kaskustoto KASKUSTOTO Situs Toto Togel Slot 4D AKITOTO Situs Toto Togel Slot 4D