“KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА БАЁНОТ

Хабар қилинганидек, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси), Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси), Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори), Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори), Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи), Ирода Джабборова (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти) ва Фурқат Камаловга (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган, воситачи) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилинган эди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Қ. Отақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакиллаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

О. Кабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Х. Турдиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

М. Алиқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайнланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

А. Шамшиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унгаи узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

М. Отажонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

Р. Нуралиева Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

О. Жўраев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Канг Намкю Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Ж. Хидиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан айбдор деб топилган. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

И. Джабборова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

Ф. Камалов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилган. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчилар фойдасига жами 19 551 004 674 сўм моддий зарар ундириш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит рақамига топширилган жами 7 831 973 502 сўм пул маблағлари ва 573 856 519,6 сўмлик хатланган мол-мулклар етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашга қаратиш белгиланган.

Дастлабки тергов органи томонидан 2 372 нафар фукароларнинг жами 24,2 млрд. сўм пул маблағлари фирибгарлик йўли билан кўлга киритганлик кўрсатилган бўлиб, жиноят иши қўзғатилгунга қадар 2,95 млрд. сўм жабрланувчиларга қопланган ва суд жараёнида айрим жабрланувчилар даъводан воз кечишган.

Мазкур жиноий иш бўйича судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган эди.

Ушбу ҳукм устидан айрим судланувчилар, адвокатлар, судланувчининг қонуний вакили, фуқаровий даъвогар ва жабрланувчилар томонидан апелляция тартибида келтирилган шикоятлар, Яккасарой туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ҳамда иш бўйича чиқарилган хусусий ажрим устидан адвокатларнинг келтирган хусусий шикоятлари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияда кўрилди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси А. Жалилов раислигида ҳамда судьялар М. Турғунова ва Д. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 7 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги Қ. Отақулов, О. Кабилов, Х. Турдиев, М. Алиқулов, А. Шамшиддинов, М. Отажонова, Р. Нуралиева, О. Жўраев, Канг Намкю ва И. Джабборовага оид ҳукми ўзгартирилди.

Қ. Отақуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Қ. Отақуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2019 йил 14 августдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

О. Кабиловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О. Кабиловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2016 йил 25 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Х. Турдиевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Х. Турдиевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М. Алиқуловнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М. Алиқуловга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А. Шамшиддиновнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. А. Шамшиддиновга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2017 йил 21 июлдаги ҳукми билан ўталмай қолган жазо муддатига қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М. Отажонованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. М. Отажоновага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. М. Отажоновага Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Р. Нуралиеванинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Р. Нуралиевага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

О. Жўраевнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. О. Жўраевга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Канг Намкюнинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. Канг Намкюга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

И. Джабборованинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми чиқарилди ва ушбу модда билан тайинланган жазо бекор қилинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддаси,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. И. Джабборовага Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Шунингдек, ҳукмнинг тавсиф қисмидаги жабрланувчи Ж. Эсамуродов фойдасига жами 52 888 155 сўмлик эпизод ҳамда қарор қисмидаги ушбу суммани ундириш қисми чиқарилди.

Ҳукмнинг қарор қисмидаги жабрланувчи А. Зокирхўжаев фойдасига жами 27 202 730 сўм ундириш қисми бекор қилиниб, судланувчи Қ. Отақулов, О. Кабилов, Х. Турдиев, М. Алиқулов, А. Шамшиддинов, М. Отажонова, Р. Нуралиева, О. Жўраев, Канг Намкю ва И. Джабборовадан солидар тартибда А. Зокирхўжаев фойдасига 2019 йил 25 март куни хусусий бандлик агентлигида рўйхатдан ўтиши учун тўлов қилган 202 730 сўм, 2019 йил 10 апрелдаги 577-сонли шартномага асосан АТБ “Туронбанк”нинг Чилонзор филиалига тўлов қилган 32 400 000 сўм, жами 32 602 730 сўм ундирилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ депозит ҳисоб рақамига топширилган пул маблағлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш марказининг жарима майдонига топширилган автотранспорт воситаси ҳамда хатланган мол-мулклар сотувдан тушган пул маблағлари Қ. Отақулов, О. Кабилов, Х. Турдиев, М. Алиқулов, А. Шамшиддинов, М. Отажонова, Р. Нуралиева, О. Жўраев, Канг Намкю ва И. Джабборова томонидан етказилган зарарни солидар тартибдаги ундирув қисмига қаратилиб, жабрланувчилар ўртасида пропорционал тартибда тақсимланиши белгиланди.

Ҳукмнинг тавсиф ва қарор қисмларидаги “VEGA BEST” МЧЖ ва “Агрофитоэкспорт” МЧЖ ўртасида тузилган 2019 йил 2 апрелдаги 4-сонли ҳамда“FAYOZ-ХDS” МЧЖ, “BAXMAL FITOIMPEX” МЧЖ ва “ISMAILOV RUSTAM IKRAMOVICH” МЧЖлар ўртасида тузилган 2019 йил 7 апрелдаги 3-сонли олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бекор қилинди.

Манфаатдор тарафларга ушбу шартномалар юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятлари ва апелляция протести қисман қаноатлантирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: