СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
2022 йилнинг 9 ойи давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 11 525 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 5 589 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 004 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 3 665 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 339 та аризаси қаноатлантирилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 835 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 429 та қарор бекор қилиниб, 52 та қарор ўзгартирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 213 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 1 096 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 166 таси бекор қилиниб, 4 таси ўзгартирилди.
Шунингдек, кассация инстанциясида 36 та иш такроран кўриб чиқилиб, 28 та суд қарори бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар бошқармаси