СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йил давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 347 та иш кўриб чиқилиб, натижада 7 459 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 9 215 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 4 623 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 700 та аризаси қаноатлантирилган.

 Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 720 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 606 та қарор бекор қилиниб, 76 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 982 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 1 470 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 262 таси бекор қилиниб, 6 таси ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 56 та иш такроран кўриб чиқилиб, суд қарорларининг 41 таси бекор қилинди ва 1 таси ўзгартирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: