СЕНИ УЙДАН ҚУВМАЙИН, ОТАНГ ЎЛСИН БОЛАМ-ОВ

                                              – Эй дил! Ул не эрур-оғирдан-оғир?
                                               Айрилиқдан юрак титрар зир.

                        Фарзандномадан.

Бугун ишдан барвақт бўшаб, жўралари билан улфатчиликни роса жойига қўйган, кайфи чоғданда-чоғ, билган-билмаган қўшиғини ўзича секи-и-н ҳиргойи қилганча бир-бир босиб, уйига қайтаётган Юсуфбой йўл бўйидаги болалар боғчаси ёнидан ўта туриб, кутиб турган ота-оналари олдига шодон қийқиришиб, бири-биридан шошилиб чиқиб келар болаларни кўриб, бирдан тақа-тақ тўхтади ва уларга қараган куйи серрайиб туриб қолди.

Жажжи болакайларнинг ”дадажон, аяжон” деган шўх-шодон чақирув-чорловлари қулоғидан кириб, юрагига санчилди. Қанча турганини билмайди, кайфи тароқ, эшиттириб айтар биргина сўзи: Болаам бўлди…

 “Уҳ” торта торта, ортга қайтиб, тез-тез юриб борар манзили-қўшни маҳалладаги, бундан етти йил бурун ўзи куёв бўлиб сузилмиш уй бўлди. Бироз йўл юриб, таниш уйга яқинлашган сари оёқлари судралиб, бир-бир босар бўлди. Ичида бот-бот такрорланмиш “болам- болам”, сўзи далда бўлиб-далда бўлиб, собиқ қайнота-қайнонаси эшиги зулфини секин-аста урар бўлди.

Олтмишни қораламиш қайнонаси-ким-дея эшикни қия очиб, анча вақтдан буён қорасини кўрсатмаган собиқ куёвига қараб, ҳайрондан-ҳайрон бўлди. Ийманиб ҳам секингина айтган гапи: – Келинг боламкелинг.., Сизга ким керак?  бўлди.

Юсуфбойнинг бир дам тили лол бўлиб, сўнг: – БоламЮнусжонимдеди, тутила-тутила “Бир кўрсаммайлими” – дея, кўз ёши шашқатор бўлди.

Буни кўрган қайнонанинг ҳам кўнгли бузилмиш, лабини тишлаб  оҳиста айтари: – БоламЮнусжон аяси билан кетганку – демиш бир гап бўлди.

Юсуфбойнинг бўғзидан “Ааа..” деган ҳирқироқ бир товуш ситилиб чиқиб, каловланиб сўрагани “Қаёққанега кетади?”, деган савол бўлди.

Мулойимдан-мулойим “қайнона” ўзини гуноҳкор тутгандай, На илож тақдир экан Ойимхолни эрга бердикэри билан келиб боласини ҳам олиб кетди, – деди.

Юсуфбой бир бўзарди, бир гезарди, сўнг  кўзда ёши ғилтиллаб, аяга  мўлтираб – Манзилини айтингболамболажонимни бир кўрай, – деди аранг….

“Қайнона”нинг гапидан Юнусжонининг ўз аяси ва ўгай отаси билан ўзга юртга доимий яшашга кетганлиги аён бўлди. Юсуфбойнинг алами-олти, ситами-саккиз, бола соғинчи-бағрини беҳад эзар, изтироб кўнглини буткул титкилар бўлди.

Ғамнинг юки оғирдан-оғир бўлди. Мунғайиб туриб қолган Юсуфбой бирдан ўзининг кичрайиб ҳам қариб қолганини ҳис қилди. Энтикиб-энтикиб нафас олди. Ўзини бир зум ўғлининг ўрнига қўйиб кўрди: Болам бугун кимга сиғиндикимнинг қўлигакўзига мултираб  турибди”, деган койиш кўкайини куйдирди.

Чора-ю иложсиз уйи томон судралиб борар Юсуфбой худди қўрғошиндай оғир бир ўй сурар, охирги марта боласини қачон кўрганини эслар бўлди: унда ҳали Юнусжони эндигина беш ёшга қадам қўйган бўлиб, шўхдан-шўх, шириндан-ширин бола эди.

Яна, ёдига келгани, аччиқ устида “уч талоқ” қўйиб Ойимхолнинг “жавобини” бергани, боласи Дадамдадам  дея  йиғлай-йиғлай онасига эргашиб кетгани, кейинчалик ота-онаси, маҳалла-куй, махкама-суд яраштириш учун кўп урингани-ю, уларга Ҳаёт меникифақат ўзим биламанўзим ҳал қиламан”, деган ўта нодон-худписанд жавоби бўлди.

Энди эса…

Энди,  Юсуфбойнинг фиғони фалак бўлди, ўшанда шу ақлим   қайда эдимен ҳали бургага аччиқ қилибўз кўрпамни ёқдимми дея, Болам бегона уйдабошқа бировни ота деб ўсармиулғаярми дея… бағрини тузлар бўлди.

Жўяли бирон-бир сабабсиз хотинини ҳайдаб, ўзини боласидан, боласини ўзидан айирганига мингдан-минг пушаймон еб, соғинчу-аламдан хўрлиги келиб, фироқдан оҳу фарёд чекиб, бўзлар бўлди:

            Сабр нима билмайин, жаҳл отини ўзғитган,
Меҳр нима билмайин, ўз бахтини тўзғитган,
Изғин тортдириб сени, бугун ўзи қон ютган,
          Сени уйдан қувмайин, отанг ўлсин боламов.

                        Холмўмин Ёдгоров

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: