РАСМИЙ БАЁНОТ

Kun.uz сайтида 2021 йил 18 март куни эълон қилинган “Тақдир ҳазили: Самарқандда суд биносини қурган қурилиш корхонаси ўша бинода суд қилинди” сарлавҳали мақола юзасидан

Суд тизимида маъмурий биноларни қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланадиган йиллик инвестиция дастури доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Инвестиция дастури доирасида келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ва реконструкция ишлари жорий йилнинг август ойига қадар белгиланган тартибда барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади.

Тойлоқ туманида туман судлари учун 2018-2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмачилигида пудратчи “Хуршид барака сервис” МЧЖ томонидан янги маъмурий бино қуриш ишлари бажарилган.

2019 йилнинг декабрь ойида Давлат қабул ҳайъати Тойлоқ тумани судлари биносини фойдаланишга қабул қилган. Объект қабул қилинганидан сўнг 1 йил мобайнида 5 фоиз кафолат суммаси тўланиши белгиланган. Шунинг учун Департамент томонидан 2020 йилнинг декабрь ойида режалаштирилган
279 млн 191 минг сўм маблағни Молия вазирлиги буюртмачи ташкилотга ўтказиб берган.

Пудратчининг буюртмасига асосан тайёрланган таққослаш далолатномаси ҳамда смета ҳужжатларида 385 млн 688 минг сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги кўрсатилган. Лекин буюртмачининг Олий суд ҳузуридаги Департаментга юборган 2020 йил 21 августдаги 01-2369-сонли хатида смета ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосаси тақдим қилинмаган.

Мазкур объектда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар иштирокида 2020 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар банк назорат ўлчови ўтказилган. Банк назорат ўлчови далолатномасида объектда бажарилган қўшимча ишлар рўйхати эмас, балки фақатгина уларнинг сони кўрсатилган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан ҳам 2020 йил 20 декабрдан 25 декабрга қадар объектда бажарилган ишлар бўйича текширув ўтказилган. Текширувлар натижасига кўра объект қурилишида камчилик аниқланмагани, аксинча қўшимча ишлар бажарилгани қайд этилган. “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан тузилган далолатнома тасдиқланган.

Бироқ, объектда бажарилган қўшимча ишлар баҳосини аниқлаш учун смета ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертиза хулосаси натижасига кўра қўшимча ишлар суммасини белгилаш ишлари амалга оширилмаган.

Назорат ўлчови ўтказилганидан сўнг буюртмачи томонидан қуйидаги ҳужжатлар тайёрланиши қонунчиликда белгиланган:

қўшимча бажарилган ишлар бўйича смета ҳужжатини тайёрлаш;

смета ҳужжатига экспертиза хулосасини олиш;

экспертиза хулосасининг баҳосига асосан тендер ҳайъатининг баёнини расмийлаштириш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг                      302-сонли Қарорининг 2-банди 4-хатбошисида танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгариши, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишув мавжудлигидан қатъий назар, фақат улар белгиланган тартибда танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилганда ва тасдиқлангандан кейинги қабул қилинган деб ҳисобланиши белгиланган);

тендер ҳайъатининг баёнига асосан жорий йилда ажратилган лимит доирасида тўловни амалга ошириш бўйича Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларига келиши учун манзилли Дастурга киритиш;

манзилли Дастур тасдиқланганидан сўнг 2021 йилги капитал қўйилмаларни ўтказиш тўғрисидаги баённомага асосан ажратилган лимит буюртмачига Молия вазирлиги томонидан ўтказиб берилиши тартиби амалиётда қўлланиб келинмоқда.

Тайёрланган ҳужжатларнинг кетма-кетлигини ҳисобга олсак, мазкур объектда қўшимча бажарилган ишларнинг ҳужжатлари буюртмачи томонидан тўлиқ расмийлаштирилмаган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

 

 

 

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: