ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ

Бугун жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида судланувчилар Д. Ҳамралиев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Қ. Қодиров (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Э. Райимжонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), Ф. Ҳусанбоев (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган), П. Мамажонов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Тўрақулов (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш. Ражабовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра,

Д. Ҳамралиевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисмининг “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Д. Ҳамралиев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодекси 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Қ. Қодировнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Қ. Қодиров Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Э. Райимжоновнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Э. Райимжонов Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Ф. Ҳусанбоевнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. Ф. Ҳусанбоев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

П. Мамажоновнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. П. Мамажонов Жиноят кодексининг 28-моддаси орқали 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 234-моддаси 1-қисми, 28-моддаси орқали 235-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 А. Тўрақуловнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан ортиқча квалификация қилинганлиги сабабли айбидан чиқарилди, шунингдек унинг ҳаракати Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “б” бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинди. А. Тўрақулов Жиноят кодексининг 227-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колониясида ўташ белгиланди.

Жабрланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакилига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Мазкур жиноият иши бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: