ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

2020 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бир неча ой давом этган ёпиқ суд мажлисида гувоҳлар ва судланувчиларнинг кўрсатувлари тингланиб, таҳлил қилинди.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг келтирган важлари текширилди.

Суд ҳайъати жиноят иши материалларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, судланувчи А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларни юқоридаги жиноятни содир этганликда айбли деб топди.

Суд ҳайъати судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига асосланди.

Жумладан, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчиларнинг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, А.Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, шу иш бўйича судланган , Е.Ярбабаевага Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Е.Ярбабаеванинг тергов ва судда жиноятларни фош этишга фаол ёрдам берганлиги ва ишдаги бошқа жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, суд айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келиб, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига асосланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланиб, 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: