ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2020 йил мобайнида иқтисодий судлар томонидан 104 331 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 7,1 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 39 626 таси бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 2 746 таси видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 1 млрд. сўмга яқин маблағлари тежаб қолинди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 29 583 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 1,8 трлн. сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш, кредит, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ҳамда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 512 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 270 та қарор бекор қилинди ва 58 та суд қарорлари ўзгартирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан ҳамкорлик бошқармаси

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: