Б. УМАРОВ ВА БОШҚАЛАРНИНГ ЖИНОЯТ ИШИГА ОИД

2020 йил 22 февралда YouTube тармоғидаги “NAMANGANLIKLAR UZ” каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2020 йил 4 февралдаги ҳукмига кўра,

Б. Умаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 127-моддаси 3-қисми ва 226-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш;

М. Олимжонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 59, 60, 61-моддалари тартибида 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш;

Н. Қамбаралиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш;

Ж. Ғанижонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш;

О. Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодекси 57-моддаси қўлланиб, 4 йил озодликни чеклаш;

вояга етмаган судланувчи И. Абдумажидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланиб, Жиноят кодексининг 83-моддаси тартибида иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан 1 йил синов муддати белгиланган.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчилар ва жабрланувчилар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка муддат ичида шу суд орқали жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.

Ҳозирда судланувчи Б. Умаров, М. Олимжонов, Н. Қамбаралиев ва Ж. Ғанижоновлар апелляция тартибида берган шикоятларига асосан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судида апелляция тартибида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилаётгани маълум қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: