АХЛОҚАН ТУЗАЛМАГАН ЙИГИТ ТАКРОРАН ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

Маълумки, ўғирлик жиноятлар ичида энг кўп тарқалгани, шу билан бирга, аянчлиларидандир. Айниқса, бир маротаба бу қилмишга қўл урган шахснинг кўзи ва қўли ўйнаб, яна ўғирликнинг «хумори» тутаверади.

Қува туманида яшовчи 35 ёшли Нурмирза Содиқжонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ана шундай нопок йўлни танлади. Йўқ­са, у дастлабки ўғирлиги учун тайинланган жазони ўтаб чиққач, яна жиноят кўчасига қа­дам босмаган бўларди. Н. Содиқжонов 2017 йилнинг бошларида биринчи маротаба ўғирликка қўл ур­ди. Оқибатда жиноят иш­­­лари бўйича Қува тумани судининг 2017 йил 25 майдаги ҳукмига кў­ра, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 2018 йил 14 июнда эса, жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг ажримига биноан, Жиноят ко­декс­ининг 74-моддаси асосида 1 йил 11 ой 11 кун озодликдан маҳрум қи­лиш жазоси аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Мазкур жазони тўлиқ ўтаб, 2020 йил 9 июль куни озод бўлган. Аммо…

Бор-йўғи бир ой­­­гина «танаффус»дан сўнг Нурмирзанинг кўнг­ли яна ўғирликни тусаб қол­ди. Бинобарин, у хавф­ли рецидивист бўл­гани ҳол­да 2020 йил 13 ав­густдан 14 августга ўтар кечаси «Турк» маҳалласи, Минг­чинор кўчаси 202-уйга кириб, хонадон соҳиби Абдумутал Исроиловнинг нархи 1 200 000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетади. Сўнг уни дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўл­маган шахсга 320 000 сўмга сотиб, пулни ўз эҳтиёжига сарф­лаб юборади.

Шундан сўнг «ўғригина» йигит нақд 2 ой «жим» юрган, холос. Ана шу муддатдан сўнг — 2020 йил 14 октябрь куни фуқаро М. Урайимовнинг 24-умумтаълим мактаби ҳовлисида турган нархи 1 500 000 сўм­лик велосипедни ўғирлайди. Сўнгра аввалгидек номаълум шахсга 250 000 сўмга сотиб, пулни ҳамёнига уради. Пировардида «қаҳра­мон»­и­мизнинг «иштаҳа»си очи­­л