«ЎТИРИБ» ЧИҚҚАН ОТАМУРОД. ЭНДИ УНИНГ ЮЗИ ЁРУҒ…

Туҳмат — оғир гуноҳ. У инсон кўнглини қаттиқ жароҳатлаб, тушкунлик гирдобига ғарқ қилади, изтиробга солади. Энг ёмони, туҳматнинг қора доғини ювиш жуда қийин.

Учқудуқ туман ички ишлар бўлими терговчиси Отамурод Менглиев туҳматга рўпара бўлиб, ҳаёти тескари айланиб кетиши туш кўрибдими?!

… Навоий вилояти ИИБ тергов бошқармаси бошлиғининг 2012 йил 23 январдаги фармойишига асосан О. Менглиев Нав¬баҳор туманига хизмат сафарига юборилади. У шу тумандаги «Навкар» маҳалласида рўй берган жиноят юзасидан тузилган тергов гуруҳи таркибига киритилганди.

«Навкар»да нима бўлган эди?

Эски йил кетиб, янгиси кирадиган тун. Қишлоқдошлар кўчада гулхан ёқиб, янги йилни кутишган. Аммо ўйин-кулгининг охири жанжал билан якун топган…

Терговчи О. Менглиев рўй берган воқеа юзасидан Ф. Хушназаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган), С. Зоҳидов ва Ғ. Нуритовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини олиб борган. Ф. Хушназаровга Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари билан айб эълон қилинади.

Эълон қилинган айбни эшитган Ф. Хушназаров муқаррар жазодан қутулиб қолиш йўлини қидиришга тушади. Энг осон йўли йўқ воқеани бор қилиб кўрсатиш. У ўз ҳаракатларини Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларига қайта квалификация қилмаслик эвазига терговчи О. Менглиевга 400 АҚШ доллари миқдорида пора бергани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилади.

Айтиш керакки, Отамурод Менглиев Ф. Хушназаровнинг аризасидан сўнг дарҳол ҳибсга олинади. Унга масъул мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатларидан ғаразли мақсадларда фойдаланган ҳолда… Ф. Хушназаровдан пора олганлик айби қўйилади.

Кейин эса, суд ҳукми билан О. Менглиевга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» банди билан Жин