Суднинг номиМанзили
Қорақалпоғистон Республикаси умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳар, «Дослык гузари», МФЙ И.Каримов кўчаси, 122-уй, тел.: (61) 224-50-51, 224-38-74, 224-53-66, почта индекси 230100, e-mail: i.qr@sud.uz
Тошкент шаҳар умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон-ота кўчаси, 6 уй,
тел.: (71) 273-06-46, 273-32-22
почта индекси 100097,
e-mail: i.toshkent@sud.uz
Андижон вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 41 уй, тел.: (74) 223-60-37, 223-60-38
почта индекси 170100,
e-mail: i.andijon@sud.uz
Бухоро вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Янгиҳаёт кўчаси 122-уй,
тел.: (65) 221-85-93, 221-86-06,
почта индекси 200111,
e-mail: i.buxoro@sud.uz
Жиззах вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Қалия маҳалласи А.Саъдуллаев кўчаси 77 уй,
тел.: (72) 224-47-08
почта индекси 130111,
e-mail: i.jizzax@sud.uz
Навоий вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчаси 11 уй,
тел.: (79) 220-22-47, 220-22-46
почта индекси 210100,
e-mail: i.navoiy@sud.uz
Наманган вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Н.Намангоний кўчаси, 20 уй,
тел.: (69) 227-81-38, 227-76-09
почта индекси 160133,
e-mail: i.namangan@sud.uz
Самарқанд вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мингтут кўчаси, 2 уй, тел.: (66) 234-52-46, 234-51-95,
почта индекси 140100,
e-mail: i.samarqand@sud.uz
Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, И.Каримов кўчаси, 286 б уй, тел.: (76) 221-94-55, 221-94-61, почта индекси 190111,
e-mail: i.surxondaryo@sud.uz
Сирдарё вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, И.Каримов кўчаси,
75 уй,тел.: (67) 225-45-67, 225-28-28,
почта индекси 120100,
e-mail: i.sirdaryo@sud.uz
Тошкент вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Тошкент шаҳри, Ш. Руставели кўчаси, 93 уй, тел.: (71) 253-24-90, 253-24-47, почта индекси 100059,
e-mail: i.toshkent.v@sud.uz
Фарғона вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Янгисой кўчаси,2 уй, тел.: (73) 244-64-12, 244-64-13,, почта индекси 150102,
e-mail: i.fargona@sud.uz
Хоразм вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Машъал кўчаси, 3 уй, тел.: (62) 226-01-69, 226-01-70,, почта индекси 220100,
e-mail: i.xorazm@sud.uz
Қашқадарё вилоят умумюрисдикция суди (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати)Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Бунёдкорлик кўчаси, 10-А уй,тел.: (75) 221-12-82, почта индекси 180100,
e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди: 

  • ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция тартибида кўради; 
  • туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради; 
  • суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; 
  • судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади; 
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати: 

  • суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади; 
  • ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди; 
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: 


  • ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради; 
  • апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция тартибида кўради.
  • суд амалиётини умумлаштиради; 
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси: 


  • суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; 
  • суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;
  •  суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади; 
  • судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади; 
  • суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади; 
  • фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади; 
  • судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади; 
  • суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади; 
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари: 


  • судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади; 
  • судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин; 
  • суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади;
  •  фуқароларни шахсан қабул қилади;
  •  суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади;
  •  қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Судьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: