Суднинг номи

Хизмат телефони

Электрон почта

Манзили

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди(0-361) 224-53-75m.qr@sud.uzҚорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Чимбой гузори кўчаси, рақамсиз уй, почта индекси 230100
Тошкент шаҳар маъмурий суди(99) 981-22-20m.toshkent@sud.uzТошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Пахлавон Махмуд 1-берк кўчаси, 8-уй, почта индекси 100047
Андижон вилояти маъмурий суди(0-374) 228-29-07m.andijon@sud.uzАндижон вилояти, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 15-уй, почта индекси 711002
Бухоро вилояти маъмурий суди(0-365) 221-93-89m.buxoro@sud.uzБухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Янгиобод кўчаси, 29-уй, почта индекси 200101
Жиззах вилояти маъмурий суди(0-372) 222-35-72m.jizzax@sud.uzЖиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи, М. Турсунов кўчаси, 1-уй, почта индекси 130100
Навоий вилояти маъмурий суди(0-436) 223-11-53m.navoiy@sud.uzНавоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 30Б-уй, почта индекси 210100
Наманган вилояти маъмурий суди(0-369) 227-26-22m.namangan@sud.uzНаманган вилояти, Наманган шаҳри, Лутфий кўчаси, 6-уй, почта индекси 160136
Самарқанд вилояти маъмурий суди(0-366) 235-00-16m.samarqand@sud.uzСамарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони кўчаси, 3-уй, почта индекси 140157
Сурхондарё вилояти маъмурий суди(0-376) 223-10-36m.surxondaryo@sud.uzСурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Навбоғ кўчаси, 12-уй, почта индекси 190100
Сирдарё вилояти маъмурий суди(0-367) 227-55-33m.sirdaryo@sud.uzСирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 68-уй, почта индекси 120100
Тошкент вилояти маъмурий суди(0-371) 273-25-93m.toshkent.v@sud.uzТошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 93-уй, почта индекси 100059
Фарғона вилояти маъмурий суди(0-373) 244-67-30m.fargona@sud.uzФарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 47-уй, почта индекси 150100
Хоразм вилояти маъмурий суди(0-362) 226-01-54m.xorazm@sud.uzХоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 95-уй, почта индекси 230200
Қашқадарё вилояти маъмурий суди(0-375) 230-14-80m.qashqadaryo@sud.uzҚашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Бунёдкорлик кўчаси, 7-уй, почта индекси 180000

  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раис ва судьялардан иборат бўлади ҳамда суд раёсати ва судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. 


Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди: 


  • ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида кўради;
  •  туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради; 
  • суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; 
  • судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади; 
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради.


 Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади. 


Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади.


 Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раёсати:


  •  суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади; 
  • ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги маърузаларни, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди; 
  • қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари:


  •  ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўради; 
  • апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест билдириш) ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра, ишларни апелляция ёки кассация тартибида кўради.
  • Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак; 
  • суд амалиётини умумлаштиради; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раиси:


  • суд фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади; суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил этади;
  • судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчилари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
  • суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади;
  • судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Судьяларнинг олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;
  • суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари:


  • судлов ҳайъатларининг ишини ташкил этади;
  • судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин; суд раёсатига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади;
  • фуқароларни шахсан қабул қилади;
  • суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судлари раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари Судьяларнинг олий малака ҳайъати қарорига кўра судьялардан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.


Spelling error report

The following text will be sent to our editors: