СУД РАИСИ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБГА БОРДИ

22 май 2019

Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди раиси Шуҳрат Салимов ўзи таҳсил олган Қоракўл туманидаги 1-сонли иқтидорли болалар мактаб-интернатига борди.

Суд раиси юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Ш.Салимов ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга ундаб, келгусида жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлишини, бунинг учун ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари, ҳозирдан пойдевор қўйиб боришларини таъкидлади.

Суд раиси мактаб-интернат кутубхонасига  ўзбек ва жаҳон адабиётидан иборат бадиий асарларни совға қилди.

 

Олий суд Матбуот хизмати