• Я Н Г И Л И К Фуқаролар Олий суд раҳбариятининг қабулига масофадан ёзилиб, электрон навбат олиш

    18.03.2020

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ Шу йил 5 август куни “Human.uz” сайтида эълон қилинган мақолада фуқаро Мавлуда Матмусаеванинг суд қароридан норозилиги ифодаланган фикрлари берилган. Мақолада келтирилган М.Матмусаеванинг сўзларини ўқиб, унга ачинасиз ҳам. Модомики, ҳолат ростдан ҳам, Матмусаева айтганчалик бўлса, судлар нега бундай қарор чиқарган? Аслида воқеа қандай бўлган? 2006 йил 3 августда Бекобод тумани ҳокимининг 236-қарори билан туман марказий истироҳат […]

    10.08.2019

  • ИШ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА “Human.uz” сайтида эълон қилинган “Бир гуруҳ фуқаролар суд қароридан норози. Нега?” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, Жиноят кодексининг 169-моддасининг турли қисмлари билан айбланган С.Турсунов ва бошқаларга оид жиноят иши 2019 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилган. Судланувчилар Саъдулло Турсунов (муқаддам 5 маротаба судланган), Шербек Тошев, Адҳам Турсунов, […]

    10.08.2019

  • ШИКОЯТ ҚАНОАТЛАНТИРИШДАН РАД ЭТИЛГАН Шу йил 4 август куни “Dunyo o`zbeklari” сайтида журналист Исмат Хушев “Ўзбекистон овози” газетасининг 2019 йил 5 февраль сонида чоп этилган “Инсон шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан устун туради” сарлавҳали мақолага (унда Учтепа тумани ички ишлар бошқармасида  терговчи бўлиб ишлаган  Саидакбаров Мирсаид Алиевич ноҳақ қамалгани тўғрисида сўз юритилган)  Олий суд муносабат билдирмаётганини қайд этади. Аниқланишича, жиноят […]

    08.08.2019

  • “СУДГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗИМ ЙЎҚ” “Kun.uz” сайтида эълон қилинган (2019 йил 5 август) “Қўшкўпир туман ҳокимлиги судда ютқазди. Фермер ўзига нисбатан босимлар бўлмоқда” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди. Мақолада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фермер Расул Худайбергановга “сунъий босим ўтказиб, судма-суд югуртиргани” баён қилинган. Маълум бўлишича, Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов фермернинг пахта экилган далаларини қониқарсиз баҳолаб, у билан […]

    08.08.2019

  • ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШДА СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Одил судловни амалга оширишда судлар фаолиятининг 2019 йил  биринчи ярим йиллик якунлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.            Унда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров, фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий судлов ҳайъати раиси ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 1-ярмидаги иш […]

    03.08.2019

  • ХОТИНИНИ УРИБ ЎЛДИРГАН ФЕРМЕР 17 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ 04 апрель 2019 Андижон вилояти Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшовчи, “Кароматой ипакчи” фермер хўжалиги бошлиғи, 45 ёшли И. Т. кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бошлиғи, икки фарзанднинг отаси. Юриши-туриши, меҳнати билан маҳалла аҳли ўртасида ўзига яраша ҳурмат-эътибор топган. Бироқ… ичкилик деб аталмиш иллат бир неча дақиқа ичида уни ҳамма нарсадан маҳрум этиб, ҳаётини барбод қилди.   […]

    04.04.2019

  • ҚАЛЛОБЛИК 02 апрель 2019 Биз қанча надоматлар билан коррупцияга қарши бонг урмайлик, кундалик ҳаётимизда ушбу “жамиятнинг чипқони” баъзида учраб турибди. Энг ачинарли жиҳати шундаки, нуфузли ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлган айрим давлат ташкилотлари иш фаолиятларида пора олди бердиси ҳамон кузатилмоқда. Кўп инсонлар кимгадир мурожаат қилганда, “муаммони ҳал қилмоқчи бўлсанг, албатта, кимнидир рози қилишинг керак”, қабилида […]

    02.04.2019

  • ОЛТИ ЙИЛ ИЧИДА 20 МАРТА СУДЛАНГАН ШАХС 02 апрель 2019 Суднинг “қора курсиси”га ўтириш осон иш эмас. Ахир айб билан “қора курси”да бир марта ўтиришнинг ўзи ўзини билган одамга бир умрлик тамға. Аммо айрим кишилар учун бу оддий ҳол эканлиги жуда ачинарли. Яқинда жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида бир аёл йигирманчи марта судланди.   1981 йил Тошкент вилоятида туғилган бу аёл […]

    02.04.2019

  • СОХТА ДХХ ХОДИМИ ВА ҲОКИМИЯТ ВАКИЛИНИНГ КИРДИКОРЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ 01 апрель 2019 Рустам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармади.  Рустамнинг синфдош ўртоғи Аҳрор Қўқон шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, бунга қадар муқаддам уч маротаба жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан жазо тайинланган. […]

    01.04.2019

  • Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 13 март 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий […]

    13.03.2019

  • ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ 01 март 2019 Бугун, 1 март, баҳорнинг бошланиши. Қалбларга илиқлик югурди, табиат уйғонди. 1 март – вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним  Исроилова таваллуд топган кун. “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади…”, деб ёзган эди шоира. Олий судда ўтказилган “Маърифат соати” тадбирида  шоиранинг издоши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси нашри “Саодат” […]

    01.03.2019

  • ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! 25 февраль 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, шунингдек, судлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишини янада такомиллаштириш мақсадида «Адолат — қонун устуворлигида» танловини эълон қилади. Танловга республика миқёсидаги газета ва журналларда чоп этилган, интернетда ёритилган, телевидение ва радиода берилган суд тизимидаги ислоҳотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тар¬ғиб қилишга, аҳолининг […]

    25.02.2019

  • ФАРЗАНДЛАРИНИ БЕЛКУРАК БИЛАН ЖАРОҲАТЛАГАН ОТАГА ҚАНДАЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ? 18 февраль 2019 Эр-хотин жанжали туфайли ўз фарзандларини белкурак билан жароҳатлаган отага суд ҳукми ўқилди Ижтимоий тармоқлар ҳамда телевидение орқали Навоий вилояти Хатирчи туманида эр-хотин жанжали туфайли ота ўзининг икки норасида фарзандини белкурак билан уриб, уларга оғир тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабар ва лавҳалар тарқалган эди.   Воқеага ойдинлик киритадиган бўлсак, А. Болиев (исм ва […]

    18.02.2019

  • ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ XV ЙИҒИЛИШИ 30 октябрь куни Олий суд раиси К. Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Қозоғистон Республикаси раислигида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган ўн бешинчи йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судлари раислари […]

    30.10.2020

  • НОҲАЛОЛ БОЙЛИК ФИРИБГАРГА БУЮРМАДИ Бу дунёда изоҳ талаб қилмайдиган шундай бир ҳақиқат бор: жиноий йўл билан топилган бойлик ҳеч кимга, ҳеч қачон буюрмайди, ноҳалол луқмадан бирон кимса ўсиб-унмаган, барака топмаган. Қуйидаги жиноят тафсилоти ҳам шу ҳақда. Мирзоқул Ёркелдиев (исм-шарифлар ўзгартирилди) ях­ши ният билан фермер хўжалиги ташкил этди. Туман ҳо­кимининг 2003 йил 14 апрелдаги қарорига асосан «Т. И.» фермер хўжалигига […]

    29.10.2020

  • ҚАРОР ТОПГАН АДОЛАТ Мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш ҳамда улар эркин фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада юртимизда тардбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Энг муҳими, тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳис­са бўлиб қўшилмоқда. Би­роқ, афсуски, баъзида мутасадди идораларнинг узоқни кўра билмасдан ва охирини ўй­ламасдан, тадбиркорлар фаолиятига аралашуви, […]

    28.10.2020

  • ҲАМ ФИРИБГАР, ҲАМ ТАЛОНЧИ ОЛТИ ОЙДА 14 КИШИГА ЖАБР ЕТКАЗГАН Халқимизда «Синалмаган отнинг сиртидан ўтма» деган пурмаъно нақл бор. Бу ўзинг аввалдан танимаган-билмаган инсонга ишонма, дегани ҳамдир. Аммо айрим юртдошларимиз ўта ишонувчанлиги ва соддалиги туфайли баъзан фирибгарлардан азият чекмоқдалар. Муқаддам ўғирлик ва талончилик жиноятларини содир этиб, икки маротаба судланган пскентлик ўуломжон Амиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ўзининг фирибгарлиги ҳамда талончилиги билан 6 ой муддатда 14 нафар […]

    27.10.2020

  • ЎН ИККИ ЙИЛЛИК МУАММО СУДДА ҚОНУНИЙ ВА АДОЛАТЛИ ЕЧИМ ТОПДИ Маълумки, Конституциямизнинг 44-моддасида «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади» дея қайд этилган. Юртимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, ушбу конституциявий тамойил ҳар бир суд мажлисида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Мисол учун айтганда, […]

    26.10.2020

  • ҚОТИЛЛИККА УНДАГАН РАШК Маълумки, ҳаётда инсоннинг юриш-туриши, обод-ахлоқи, керак бўлса, тақдирини ҳам ўзгартириб юборишга қодир бир туйғу бор. Бу — муҳаббатдир. Агар тарихга, кундалик ҳаётимизга назар ташласак, айни ҳис-туйғу сабаб қанчадан-қанча эзгуликлар ёки у билан ҳамиша ёнма-ён бўлган рашк туфайли бири иккинчисидан аянчли воқеалар юз берганига гувоҳ бўламиз. Жорий йилнинг январь ойи охирида Учқўрғон туманида содир бўлган фожиали […]

    23.10.2020

  • ОИЛА — УЛУҒ, НИКОҲ — МУҚАДДАС. УНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАР КАФОЛАТИ БЎЛАДИ Конституциямизнинг 63-моддасида белгилаб қўйилганидек, «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади». Мақола муқаддимасидаёқ оила тотувлигининг мезони бўлган ушбу конституциявий тамойилни келтиришимиз бе­жиз эмас. Чунки Конституциямизнинг алоҳида бир бо­би оилага бағишлангани уш­бу конституциявий институтнинг ижтимоий мақоми Асосий Қонунимизда устуворлик касб этганидан далолат беради. […]

    22.10.2020

  • НОШУКУРЛИКНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ Ҳеч кимга сир эмас, дунёда шундай иллатлар борки, инсон сиҳат-саломатлигига таҳликали зарб бериб, унинг ҳаётини хазонга айлантириб, юбориши ҳеч гап эмас. Гиёҳвандлик балоси шундай шафқатсиз иллатлар сирасига киради. Гиёҳвандликка мубтало бўлган кишининг, аввало, асаб тизими ишдан чиқади, руҳий ва жисмоний саломатлигига жиддий путур етади. Унинг ижтимоий фаолияти, яъни меҳнат қобилияти кескин бузилади. Энг ёмони, бу […]

    21.10.2020

  • ТУҲМАТГА УЧРАГАН ТАФТИШЧИ ЙИГИРМА ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНИБ, ЮЗИ ЁРУҒ БЎЛДИ Ҳаётда инсон ҳар қандай қийинчилик, синов ва машаққатларга чидаши мумкин. Аммо адолатсизликка асло тоқат қилолмайди. Шу маънода Наманган туманининг Ўлмас маҳалласида яшовчи 73 ёшли Саъдулла Турғунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам сўнгги 20 йил мобайнида ўзига нисбатан қилинган ноҳақликдан азият чекиб келди. Маълумки, Наманган шаҳар суди бошқа судлар қатори 2001 йилда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд […]

    20.10.2020

  • НОТЎҒРИ МАЛАКАЛАНГАН ЖИНОЯТ СУД ЖАРАЁНИДА ҚОНУНГА МУВОФИҚЛАШТИРИЛДИ Маълумки, Конституциямизнинг 26-моддасига биноан, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Марғилон шаҳрида яшовчи Абдулҳамид Тўрабоев (исм-шарифлар ўз­­гартирилган) ушбу конституциявий қоида судларда не­чоғли исботини топаётганига ўз қисмати мисолида яна бир карра ишонч ҳосил қилди. Албатта, «яна бир карра» де­­­йишимизнинг сабаби бор. Гап […]

    19.10.2020

  • ОҚИБАТ ДЕВОРЛАРИ НУРАМАСИН Умида (исмлар ўзгартирилди) деразадан ташқарига ўйчан тикиларкан, катта йўл бўйидаги дарахтларга кўзи тушди. Уларнинг заъфарон япроқлари новдаларидан чирт-чирт узилиб, ерга гиламдек тўшаларди. Умида бу манзарани аллақандай ачиниш билан кузатарди. Ана, қуёш ҳам уфққа ботмоқда. Ҳадемай осмону фалакни ой ва юлдузлар ўзининг заррин нурларига белайди. Шу тариқа яна бир тун бошланади. Ҳар куни кеч кириши билан […]

    16.10.2020

  • ЛОҚАЙДЛИК ҚУРБОНИ Ҳаётда озгина эътиборсизлик ёки бепарволик катта кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бир таёқ бошни ёради, бир гугурт бир ўрмонни алангалантиради, дея бежиз айтилмаган. 2020 йилнинг 30 апрель куни Хатирчи туманининг “Наврўз” маҳалла фиқаролар йиғинига қарашли қишлоқда совуқ хабар тар­қалди: “Ҳамид (исм-фамилиялар ўзгартирилган — таҳ.) Нодир акани чопиб ўлдирибди…” Бу машъум хабарни эшитган борки, ҳайратдан ёқа ушлади. […]

    15.10.2020

  • ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАГАН СУИҚАСД Ривоят этишларича, Азроил алайҳисалом ўз бурчини бажариш олдидан бир ўртаниб оларкан. Ҳар бир жонзот учун беқиёс неъмат аталмиш яшаш саодатини ундан тортиб олмоқ, кўзларини мангуга юммоқ, охиратга йўлламоқлик юкининг оғирлигидандир, бу. Ҳа, бир мартагина инъом этилгувчи бу умр неъматига ҳеч бир шахснинг қасд ёки суиқасд қилишга ҳақли эмаслиги динда ҳам қонунда ҳам кафолатланган. Бахт қўрғонидаги […]

    14.10.2020

  • БАНКРОТЛИК ЖАРАЁНИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА Юртимизда санация, банкротлик каби ҳолатларга бозор муносабатларига хос бўлган ва муайян шароитларда юзага келадиган иқтисодий жараён сифатида қаралади. Мамлакатимизда вужудга келган турли мулкий муносабатлар ва соғлом рақобат муҳити бу жараённинг юзага келиш омили сифатида намоён бўлмоқда. Шуни ҳам қайд этиш зарурки, ижтимоий-иқтисодий турмуш ва хўжалик юритувчи субъектлар фао­лия­ти ана шундай усуллар орқали соғломлаштириш йў­ли билан […]

    13.10.2020

  • ОИЛА – МЕҲР-ОҚИБАТ ҚЎРҒОНИ. УНГА ХИЁНАТ – КЕЧИРИЛМАС ГУНОҲДИР Бу ҳаётда ҳар бир одамнинг қадр-қимматини белгилайдиган, оиланинг мустаҳкам, тинч-тотув, ҳамжиҳат ва барқарорлигини таъминлайдиган қадриятлар кўп. Оилага садоқат, ўзаро ҳурмат, ибо, ҳаё сингари қадриятлар шулар сирасига киради. Буларни таъкидлашдан мақсад шу­ки, бу қадриятлар топталган, ўз қадр-қимматини йўқотган жойда ҳеч шуб­ҳа­сиз, бошбошдоқлик, парокандалик юзага келади. Ҳаёт — бамисоли бир кўз­гу. Унда яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам бор […]

    12.10.2020

  • СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ: БУЮК БРИТАНИЯ ТАЖРИБАСИ Сўнгги йилларда мамлакатимиз судлари фаолиятига замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу, шубҳасиз, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя килиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш имконини бермоқда. Натижада одил судловга эришиш ҳамда судлар фаолия­тида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда. Бу соҳадаги ислоҳотларнинг бош мақсади — судларга мурожаат қилувчилар учун […]

    09.10.2020

  • НОҲАҚ АЙБЛАНГАН АКА-СИНГИЛ КАССАЦИЯ СУДИ МАЖЛИСИДА ОҚЛАНДИ Маълумки, сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга кўтарилди. Бу эса, айниқса, судларнинг оқлов ҳукмлари ва ажримларида яққол намоён бўлмоқда. Жиноят ишлари бўйича Фар­ғона вилоят судининг кассация инстанциясида кўриб чиқилган, Ўзбекистон туманида яшовчи тадбиркор ака-сингил Сайдали Мухторов ва Мунтазамхон Мухтороваларга […]

    08.10.2020

  • “KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА БАЁНОТ Хабар қилинганидек, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида […]

    07.10.2020

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: